Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Буғдой унининг нонвойлик хоссалари



Download 4,71 Mb.
bet40/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Буғдой унининг нонвойлик хоссалари.Буғдойунисифатли нон тайёрлашга яроқлилигини билиш учун унинг нонвойлик хоссалари аниқланади.Буғдойунинингнонвойликхоссаларини унинг газ ҳосил қилиш қобилияти, заррачаларининг йириклиги, «кучи», ранги ва рангининг қорайиш хусусиятлари белгилайди.
Уннинггазҳосилқилишқобилияти деганда 100 г ун,60 см3 сув ва 10 г прессланган ачитқидантайёрланган хамирнинг 5 соат бижғиши натижасида ажралиб чиққан углерод тўрт оксиди миқдори билан тавсифланадиган катталик тушунилади.Бу катталик уннинг таркибидаги қандлар ва уннинг қанд ҳосил қилиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Нормал сифатдаги уннинг газ ҳосил қилиш қобилияти 1300...1600 см3 СО2 ни ташкил қилади.
Уннинг маълум структуравий - механик хусусиятларга эга бўлган хамир ҳосил қилиш қобилиятига уннинг «кучи»дейиладивау ундаги клейковинанинг миқдори ва сифатига боғлиқ.
Уннинг ранги дон эндоспермасининг ранги ваунтаркибидаги кепак моддаларнинг миқдори билан тавсифланади.
Хамир ва нон тайёрлаш жараёнида уннинг рангини қорайиши полифе-нооксидазаферментинингундамавжудбўлган эркин тирозин аминокислотасига таъсири натижасида меланинлар ҳосил бўлишибилан боғлиқ.
Буғдой важавдарунларининг нонвойлик хоссалари ва буғдой унининг макаронбоп хоссалари тўғрисида маълумотлар «Нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси» фанининг «Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси» ва «Макарон маҳсулотлари ишлаб чиқари технологияси» бўлимларида батафсил ёритилади.

Буғдой ва жавдар унларининг тавсифи
Нонвойлик буғдойуни.Нонвойлик буғдой уни буғдой донидан ишлаб чиқарилади.Навига қараб уннинг таркибида катта ёки кичик миқдорда майдаланганэндоспермвапўстлоқзаррачалари бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда нонвойлик буғдой уни бешта:олий,биринчи, «Ўзбекистон», иккинчи ва жайдари навларда ишлаб чиқарилади.
Олий навлиунмайин янчилган эндоспермдан (заррачаларнинг ўртача ўлчами 30...40 мкм) иборатбўлиб,оқранги,таркибида крахмалнинг кўплиги (79...80 %),оқсиллар миқдорининг ўртача ёки камлиги (10...14 %) билан ажралиб туради;ҳўл клейковинанинг чиқиши тахминин 28 % ни ташкил қилади, кулдорлиги 0,55 % дан юқори эмас.Уннинг таркибида целлюлоза (0,1...0,15 %),ёғ ва қанд ҳаддан кам миқдорларда бўлади.
Биринчи навли ун энг кўп тарқалган ҳисобланади. У майин янчилган эндоспермазаррачаларидан(ўлчами40...60мкм) ва кам миқдордаги кепакдан, яъни майдаланмаган қобиқ ва алейрон қатламдан (ун массасига нисбатан 3...4 % миқдорда) иборат бўлади. Крахмал миқдори ўртача - 75 %ни ташкил қилиб,оқсил миқдори нисбатан кўп бўлади (13...15 %),ҳўл клейковинанинг чиқиши 30 %ни ташкил қилади.Биринчи навли ун таркибида қандлар (2 % гача) ва ёғ миқдори (1 %),олий навли ундагига нисбатан кўп бўлади. Уннинг кулдорлиги 0,75 %ни ва целлюлозанинг миқдори ўртача 0,27...0,3 % ни ташкил қилади.Биринчи навли уннинг ранги соф оқ рангли ёкиоқ рангли бўлиб, сариқ ёки кулранг тусларга эга бўлади.
Чиқиши 82 % бўлган «Ўзбекистон» нонвойлик уни юмшоқ буғдойдан ишлаб чиқарилади ва Республика ҳудудидаистеъмолқилинади. Уннинг ранги сариқ ёки кулранг тусли оқ рангда, кулдорлиги 1,15 % дан юқори эмас, клейковина миқдори 25 % дан кам эмас. Бу ун биринчи ва иккинчи навли унлар орасидаги ўринни эгаллаб, таркибида оқсил, қандлар, минерал моддалар ва бошқаларнинг юқорилиги билан биринчи навли ундан фарқланади.
Иккинчи навлиун- қобиқаралашмалари кўпроқ (ун массасига нисбатан 8...10 % миқдорда) майдаланган эндосперм заррачаларидан иборатбўлади.Заррачаларинингўлчами30...40дан 150...240 мкм гача.
Ун таркибида 70...72 %крахмал,3...16 % оқсил бўлиб, ҳўл клейковинанинг чиқиши25%данкамэмас.Қандмиқдори 1,5...2,0 %,ёғ 2 %атрофида, кулдорлиги 1,1...1,2 %, целлюлоза миқдори ўртача 0,7%.Унинг ранги оқ-сариқ туслидан, оқ-қуюқроқ кулранг ва жигарранггача.
Жайдари ун бир навли оддий тортишйўлибиланолинадива унинг чиқиши 96 %ни ташкил қилади. Ун буғдой қанақа қисмлардан ташкил топган бўлса,худди шу қисмлардан иборатбўлади,лекин мева қавати ва муртагининг камлиги билан ажралиб туради. Жайдари ун нисбатан йирик,бир жинсли эмас (энг катта заррачасининг ўлчами 600 мкм,энг кичик заррачасининг ўлчами эса 30...40 мкм ни ташкил қилади). Кимёвий таркиби бошланғич доннинг таркибига яқин бўлади (кулдорлик дондагига нисбатан 0,07...0,1% га, целлюлоза миқдори эса 0,15...0,2%га кам бўлади). Бу ун юқори нам сингди-риш ва қанд ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлиб, ҳўл клейковининг чиқиши 20 % ва ундан юқори бўлади.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish