Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet104/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Ташхис. Озиқаларни таҳлил қилиш, клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлар ҳамда гистологик текширишлар асосида қўйилади.
Даволаш ва олдини олиш тадбирлари. Озиқлантириш режимига риоя қилиш, мавжуд меъёрларга асосланиб ва сифатли озиқалардан фой- даланган ҳолда озиқлантириб бориш. Касаллик келиб чиққан тақдирда балиқларнинг ратсионида қорамолларнинг талоғи, янги овланган балиқ, балиқ мойи ёки балиқларнинг ратсионидан сифатсиз, узоқ муддат сақланган гўшт-суяк уни, балиқларни бутунлай чиқариб ташлаш. Комбикормларни витаминлар билан бойитиш мақсадида уларнинг ҳар бир кг га 2—3 г дан пиво ачитқичи қўшилади. Оғир ҳолатларда 10—15 кунга оч қолдириб, сўнгра енгил ҳазм бўладиган ва витаминларга бой озиқалар бериш тавсия этилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Вирусли геморрагик септитсемия қандай касаллик?

  2. Балиқлардаги қизамиқ (Кпаcнйха) касаллиги, асосан, қайси мам- лакатларда тарқалган?

  3. Балиқларда учровчи бронхиомикоз касаллигининг клиник белгила- рини айтинг.

  4. Рафидаскаридоз касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш тадбир- лари нималарни ўз ичига олади?

ХВ боб. БАЛИҚ ДУШМАНЛАРИ
Балиқчилик хўжаликларида ва табиий сув ҳавзаларида балиқлар- нинг бош сонини сақлаш учун уларнинг душманлари билан мунтазам равишда кураш олиб борилиши зарурдир. Сув ҳавза- ларида балиқларнинг захирасига зиён келтирувчи кўплаб ҳайвонлар тури учрайди. Уларнинг айримлари балиқлар билан озиқланса, айримлари эса балиқлар озиқланадиган озиқалар билан озиқланади, учинчилари юқумли касаллик қўзғатувчиларининг манбалари бўлади.
Балиқ душманлари орасида сутемизувчиларнинг катта гуруҳи мавжуд. Булар — ер қазувчи жониворлар — кутора, сувсар, норка, ондатра, сув каламушлари ва бошқалар бўлиб, улар ба- лиқларга ҳужум қилади. Масалан, норка, сувсар, ондатра катта ҳовузлар, дарё, кўл ва сув омборларининг қирғоқлари ва соҳил- ларида макон қуриб олгач, балиқлар билан озиқланадилар, улар- нинг балиқлар уруғ (икра) қўйган жойларида бўлиши хавфлидир.
Куторалар наслчилик хўжаликлари ва балиқчилик заводларига, айниқса, ёш балиқларни ўстирувчи хўжаликларига катта зиён етказади, чунки улар ёш балиқларни истеъмол қилиб, катталарига ҳужум қилишади ва уларнинг бош мияси ва кўзларини еб юборишади.
Сув каламуши, ондатра ва сувсарларнинг ҳаёти сув ҳав- залари билан чамбарчас боғлиқлиги туфайли бошқа озиқалар қаторида балиқларни ҳам истеъмол қилишади. Ондатра нафақат балиқларни йўқ қилади, балки ўз уяларини кавлаши туфайли гидро- қурилмаларнинг издан чиқишига, сув ҳавзаларидан сувнинг оқиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса, бу қишда ҳам ишлатилувчи ҳовузлар учун жуда хавфли, чунки сувнинг кўзга кўринмай- диган, сезилмайдиган даражада оқиб кетиши оқибатида катта миқ- дордаги балиқлар нобуд бўлиши хавфи бор.
Ушбу ҳайвонларнинг салбий таъсирларини йўқотиш унчалик мураккаб эмас. Бунинг учун махсус овлайдиган, ушлайдиган асбоблар, қопқонларни қўйиб, уларни ушлаб, йўқотилади, терисини эса тайёрлов ташкилотларига топширилади.
Балиқ душманларининг катта гуруҳини гўштхўр паррандалар ташкил қилади. Булар: сақоқуш, қорабузов, қарқара, чайка, гагара ҳамда ўрдак, дарё бургутлари ва бошқалар. Булардан энг хавф- лиси сақоқуш ва қорабузовлардир. Бу паррандалар фақат балиқлар билан озиқланиши оқибатида катта миқдордаги балиқларни йўқ қилиши мумкин, масалан, ҳар бир ёш катта сақоқуш ёки қорабузов кунига 2—4 кг балиқ истеъмол қилади. Шунинг учун ҳам балиқ- ларни кўпайтирувчи, ўстирувчи хўжаликларда бундай парранда- ларнинг бўлиши хавфлидир. Улар қирғоқлардаги қалин қамишзорларда уя қуришади.
Гагара ва поганкалар эса фақатгина балиқлар билан озиқланади. Қайси ҳудудда улар кўп сонда учраса, балиқчилик хўжаликлари учун улар томонидан келтирилаётган зарар ҳам шунчалик юқори бўлади.
Айниқса, поганкаларни балиқ ўстирувчи хўжаликларнинг ҳу- дудида жойлашишига, уя қуришига йўл қўймаслик зарур, чунки улар ўсаётган ёш балиқларга катта зиён етказади.
Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликларидаги аҳамияти ҳам сал- бий ва ҳам ижобий бўлиши мумкин. Уларнинг балиқ ўстирувчи ҳовузларда бо ълишига рухсат этилмайди, чунки улар ёш ба- лиқларни истеъмол қилишади, лекин бошқа сув ҳавзаларида улар фойда келтиради, бу ерда улар бақато ънларни, чириган балиқларни, зараркунанда ҳашаротларни истеъмол қилишади, ҳамда ҳовуз- ларни ўғит билан бойитади.
Бироқ уларнинг зичлиги жиҳатдан бир гектар майдондаги бош сонини тартибга солиб туриш мақсадга мувофиқ, 1 га майдонга 200 бош ўрдак бўлиши керак, агарда ортиб кетса, сув ҳавзалари- нинг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида балиқларда бронхио- микоз ва бронхионекрозлар келиб чиқади, бу эса одамлар учун ўта хавфли ҳисобланган салмонелла гуруҳига мансуб микроорга- низмларнинг ривожланишига ва кўпайишига олиб келади.
Балиқлар учун дарё бургути, скопа ва оқдумли бургутлар жуда ҳам хавфли душманлардир. Улар катта бўлмаган дарё, кўлларнинг қирғоқларидаги баланд тепаликларда, дарахтларнинг учларида уя қуришади, катта ҳажмдаги балиқлар билан озиқланади ва ҳар бир қуш жуда кўп миқдордаги балиқларни йўқотиши мум- кин. Балиқларга бошқа паррандалар ҳам (калхат, қора қарға, кўк- торғоқ), айниқса, уларга озиқа етишмаган пайтда ҳужум қи- лишади. Балиқ захираларига айрим тупроқ, сутемизувчи ва сувдаги умуртқасиз йиртқич ҳайвонлар ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Балиқ о ъстирувчи хўжаликларда балиқ икрасини истеъмол қилувчи бақалар эндигина ҳосил бўлган балиқ личинкаларини йўқ қилувчи қалқондир.
Балиқларга типратиканлар ҳам катта зиён етказишади. 6 минг типратиканларнинг ошқозони текширувдан ўтказилганда, уларда 8 минг кг балиқ борлиги аниқланган.
Паррандалар томонидан келтирилаётган зарарларни йўқотиш, олдини олиш мақсадида, паррандаларни сув ҳавзаларидан учириб юбориш, сув ҳавзалари атрофида, яқинида ин, уя қуришларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш зарур.
Кўпчилик Европа ва Америка давлатларининг балиқчилик ҳавзаларида карбидли автоматик пушкалар ишлатилади, улар ўзи- нинг ўқ товуши билан қўриқланаётган сув ҳавзаларидаги пар- рандаларни учириб юборади. Қушлар галасини вайрон қилиш натижасида уларни бошқа жойларга, маконларга кўчиб кетишларига эришиш мумкин. Бундан ташқари, сув ҳавзалар қирғоғидаги ўсимликларни йўқотиш, қуриган ўтларни ёқиб ташлаш ва бошқа усуллар яхши самара беради. Кичик ҳовузлардаги балиқларни эса уларнинг устига тўр ёпиш билан муҳофаза қилиш мумкин. Шунингдек, ҳовузларда балиқлар бош сонининг кўпайишига сезиларли зиён етказувчилардан бири сувилон ҳисобланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Балиқ душманлари орасида қайси сутемизувчилар алоҳида ажралиб туради?

  2. Кутораларнинг балиқчилик хо ъжалигига етказаётган зарари нима- ларда акс этади?

  3. Балиқларнинг кўпайишига зиён етказувчи ҳайвонларнинг сал- бий таъсирларини йўқотиш ёки камайтириш учун қандай тадбир- ларни қўллаш самарали деб ўйлайсиз?

  4. Гўштхўр паррандаларнинг балиқларга етказаётган зарари ни- маларда ўз аксини топади?

  5. Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликларидаги аҳамияти қандай?

  6. Ўрдакларнинг сув ҳавзаларида 1 га майдонга ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши оқибатида балиқларда қандай касалликлар авж олади?

  7. Балиқларга паррандалар томонидан етказилиши мумкин бўлган зиён нималарда ўз аксини топади?

  8. Бақалар, типратиканлар балиқчилик хўжалигига қандай зарар етказади?

  9. Паррандалар томонидан келтирилаётган зарарларни ё ъқотиш, ол- дини олиш мақсадида кўрилувчи чора-тадбирларни баён этинг.

ХВИ боб. БАЛИҚЛАРНИНГ МЕХАНИК
ШИКАСТЛАНИШИ

Балиқчилик соҳасининг индустриал-жадал ривожланиши шароитида кўпчилик технологик жараёнлар балиқларга механик шикаст ет- казади. Кўпинча механик шикастланиш, контузия ва ҳоказо билан кечади. Бунда балиқларнинг ўлими тўғридан тўғри ме- ханик шикастланиш оқибатида ёки иккиламчи омиллар, айниқса, инфекцион касалликлар натижасида содир бўлади. Балиқларни кузда овлаш ва ўтказиш улар учун ўта хавфли ҳисобланади. Бунда сувнинг ҳарорати 10 °C дан пастга тушиб, балиқ организмида кечаётган жараёнларнинг тикланиши қийинлашади, куз ва қишда олинган жароҳатларнинг тузалиши қийин ва секин бўлади ҳамда замбуруғли ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожла- ниши кучаяди.
Бундан ташқари, ушбу даврда балиқларнинг озиқланиши тўх- таб, улар узоқ муддат давомида (ёз ойининг бошларигача) оч қолишади. Бу эса балиқ организмининг касалликларга чидам- лилигини пасайтириб юборади.
Балиқларни (айниқса, личинкалари ва бир ёшгача бўлганла- рини) ташишда вужудга келадиган шикастланишларнинг асосий са- баби — бу уларнинг яхши ташкиллаштирилмаганлигидир.
Балиқлар, уларнинг икраси ва личинкалари назорат учун овлан- ганида даврий равишда сортировка, бонитировка ҳамда гипофизар инексия қилиш орқали овланганларида ҳам шикастланишлари мум- кин. Балиқлар профилактик ишларни амалга оширишда, ванналардан фойдаланиш жараёнларида ҳам жароҳатланадилар. Балиқларда ши- кастланишларга чидамлилик турлича бўлади, пеляд, оқ ва ола пешанадўнг балиқлар ва гулмоҳи жуда ҳам оғир ўтказишади. Шу сабабли уларда оммавий равишда ўлим кузатилиши мумкин.
Балиқларнинг шикастланиш омилларига йиртқич балиқлар, ҳа- шаротларнинг личинкалари, паррандалар ва балиқларнинг бошқа душманлари, сувдаги ўсимликларнинг зичлиги, шунингдек, балиқ- ларни гидроқурилмалар орқали ўтказиш ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish