Витамин Ҳ (биотин) етишмаслигида эса иштаҳанинг йўқо- лиши, ўсишдан қолиш, тери қатламининг қорайиши ва зарарланиши, конвулсия, шиллиқ моддасининг ҳаддан ташқари ажралиши, му- шакларнинг атрофияси, анемия ва ичакларнинг яллиғланиши (М3на) кузатилади.
Пантотенова кислотасининг етишмаслиги ёки йўқлиги оқи- батида балиқларнинг ўсишдан қолиши, жабра эпителийсининг нотўғри ўсиши, жабрасининг шишиб қолиши, терининг зарарланиши ҳамда юрак мускулатурасининг анемияси ва оммавий равишда нобуд бўлиши содир бо ълади.
Витамин мезоинозит (инозитол) балиқларнинг ўсишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Унинг етишмаслиги оқибатида ба- лиқларнинг ўсиши секинлашади, иштаҳаси йўқолади, анемия ҳо- лати вужудга келади, дум ва бошқа сузгичларнинг синувчанлиги ошади, терида ярачалар пайдо бўлади, ошқозонда қон қуйи- лишлар, ўлим даражаси ошади.
Викасолнинг етишмаслигида (синтетик витамин К) қоннинг қотиб қолиши пасаяди, қон қуйилиш, анемия, балиқларнинг танасида ва сузгич аппаратларида геморрагия юзага келади.
Холин моддасининг етишмаслиги оқибатида эса озиқа ёмон ҳазм бўлади, буйрак ва ичакларда қон қуйилиши (кетиши), жигарда ёғнинг йиғилиб қолиши, аминобензой кислотасининг (витамин
ПАБК) етишмаслиги оқибатида эса иштаҳанинг ё ъқолиши, жабрасининг шишиши (ошқозони ҳам), конвулсия ва танасининг оқариши кузатилади.
Ташхис. Гиповитаминоз касалликларида аниқ ташхис қўйиш жуда ҳам мушкул, чунки уларнинг клиник белгилари бир-бирига жуда ўхшаш, шунинг учун ҳам озиқани сифат кўрсаткичи бўйича, озиқа ратсионини анализ қилиш, клиник белгилар ва патана- томик ўзгаришлар асосида ташхис қўйилади.
Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Гиповитами- нозларнинг олдини олишда универсал восита — бу балиқларнинг ратсионига тирик табиий витаминга бой озиқаларни киритишдир. Ба- лиқчилик тармоғини интенсификатсиялашда бундай имкониятлар чегараланганлиги сабабли, уларнинг озиқасига турли хил витаминли қўшимчалар, премикслар, ачитқилар, балиқ мойи, кўк масса, ҳайвонларнинг жигари, қуруқ сут ва бошқалар киритилади. Балиқларни сунъий озиқлантиришда гиповитаминозларнинг олдини олишда улар- нинг ратсиони таркиби, тўйимлилиги ва биологик фаол моддалар билан балансланган бўлиши керак. Карп туридаги балиқларда витамин- ларнинг миқдори кунлик эҳтиёжи 1 кг озиқа ҳисобида қуйидагича (мг ҳисобида): витамин А — 20—2000 ИЕ, тиамин — 0,15 мг, рибофлавин 0,2—10 мг, инозитол 200—300 мг, витамин C — 20 мг, витамин Э — 70—100 мг.
Do'stlaringiz bilan baham: |