Гафф касаллиги (Юксов ёки Сартлан касаллиги) — ўрта ўткир кечувчи юқумли касаллик бўлиб, йиртқич балиқлар орасида спо- родик шаклда намоён бўлади. Касалликка айрим гўштхўр ҳай- вонлар, паррандалар ҳамда одамлар мойил.
Касаллик ўтган асрнинг 30-йилларида Ғарбий ва Шарқий Ев- ропанинг айрим раёнларида балиқлар орасида қайд этилган. Бундай балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ва одам истеъмол қилганида уларда ўта оғир кечувчи касаллик келиб чиққан.
Ҳозирги пайтда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида географик жойлашуви бир-биридан узоқ жойларда, олдин келиб чиққан пунктлар билан ўзаро ҳеч қандай эпизоотологик ва эпидемиологик боғлиқлик бўлмаган.
Этиологияси ва патогенези. Касалликнинг илк маротаба қайд этилишига бир асрга яқин вақт ўтган бўлса-да, унинг этиоло- гияси аниқланмаган. Касалликнинг келиб чиқиши ва балиқларда токсик, заҳарли таъсирининг намоён бўлишини айрим тадқиқот- чилар сув ҳавзаларининг чиқинди сувлар билан ифлосланганли- гидадир деб ҳисобласалар, айримлари эса қирг ъоқдаги склеротсий- ларни балиқлар истеъмол қилганидан келиб чиқади деган фикрни бил- дирмоқдалар.
Балиқларнинг ўлиши сувда кислороднинг кам бўлиши сабабли улар организмига кислороднинг етарли миқдорда тушмаслиги натижасида содир бўлади. Ҳозирги пайтда кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тиаминаза балиқларда Гафф касаллигини келтириб чиқа- риши исботланган.
Касалликнинг клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари. Касал балиқлар ориқланади, ошқозон ва ичакнинг ҳажми кичраяди, касалликнинг оғир кўринишида ва ўлишдан олдин эса ичак ат- рофияга учраб худди ипга ўхшаб қолади. Қон ишлаб чиқа- рувчи органлар функсияси бузилади, нафас олиши ишдан чиқади, умумий модда алмашинуви ўзгаради, энергия ресурсларидаги сарф-харажат ортади, жигарнинг ҳажми кичраяди, балиқ танасининг биокимёвий таркиби ўзгаради, жумладан, аминокислоталар тар- киби ўзгариб, паралич ривожланади.
Даволаш усули ишлаб чиқилмаган.
Профилактикаси. Барча балиқчилик хўжаликлари ва табиий сув ҳавзаларида комплекс балиқчилик-мелиоратив тадбирлар ўтказилади. Бунда сувнинг ҳаддан ташқари «гуллаб» кетишига йўл қўймас- лик, биринчи навбатда, кўк-яшил ўтларнинг олдини олиш зарур. Ветеринария-санитария тадбирлари ҳовузлар ва ички сув ҳавзаларида оптимал зоогигиеник шароитларни таъминлашга қаратилиши лозим.
Балиқчилик сув ҳавзаларида азот ва фосфор ўғитларининг нормалари ва таркибини қатъий равишда назорат қилиш шарт. Табиий сув ҳавзаларида, айниқса, ўғит ва бошқа кимёвий препаратлар қўл- ланиладиган минтақадаги сув ҳавзаларида кўк-яшил ўтларнинг ўта тезлик билан ривожланишига қулай шароит яратиб берувчи биоген элементларнинг дастлабки (меъёрий-фон) кўрсаткичи миқдорини назорат қилиш лозим.
Гафф касаллигига гумон қилинган ва ўлган балиқ кузатилса, дастлаб касалликка мойил ҳайвонларга биопроба қўйиш йўли билан балиқ организмида заҳарли моддалар сони аниқланади, то сабаби аниқлангунича балиқларни овлаш ман этилади, овланган балиқларни эса савдога ва умумий овқатланиш тармоқларига чиқармаслик чоралари кўрилади.
Гафф касаллигининг пайдо бўлиши ёки касалликнинг манбайи пайдо бўлганлиги тўғрисида ветеринария ва балиқчилик хўжаликлар- даги тегишли мутахассислар, тиббиёт-санитария хизмати ходимла- рига хабар берилади, аҳоли орасида эса тарғибот ишлари олиб борилади.
14.3. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари
Do'stlaringiz bilan baham: |