ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАР”
модули бўйича
ў қ у в –у с л у б и й м а ж м у а
Тошкент 2020
МУНДАРИЖА
I. ИШЧИ ДАСТУР 2
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТРЕФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ. 9
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 18
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 18
1-Маъруза. Кириш. Фан вазифаси ва мақсади. Операцион тизим ривожланиш босқичлари ва синфлари. (2 соат) 18
2-Маъруза. Операцион тизимнинг асосий функциялари. (2 соат) 40
3-Маъруза. Тармоқ операцион тизимлари. Тармоқ операцион тизим тузилиши, турлари, замонавий операцион тизимлар оиласи. (2 соат) 63
4-Маъруза. Мобил операцион тизимлар. Операцион тизимларда хавфсизлик. (2 соат) 89
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 99
1 – амалий иш. Фойдаланувчилар қайд ёзувини яратиш ва уларни созлаш. 99
2-амалий иш. Файлларни бошқариш. 109
3 – амалий иш. NTFS файл тизими воситалри ёрдамида сиқиш ва шифрлаш. 112
4-амалий иш. ОТ ларда ахборот хавфсизлиги. Анитивирус дастурларини ўрнатиш ва созлаш. 118
5-амалий иш. Операцион тизимларда тармоқ компонентлари. 134
6 – амалий иш. Windows XP хавфсизлик параметрларини созлаш. 141
V. АССИСМЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИ 149
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ 158
VII. ГЛОССАРИЙ 160
VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 162
I. ИШЧИ ДАСТУР
Кириш
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади. Дастур мазмуни олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва қонунчилик нормалари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, амалий хорижий тил, тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари, махсус фанлар негизида илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича сўнгги ютуқлар, педагогнинг касбий компетентлиги ва креативлиги, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларини ўзлаштириш бўйича янги билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришни назарда тутади.
Ушбу дастурда замонавий операцион тизимлар асослари, тузилиши, синфлари ва асосий функциялари, тармоқ операцион тизимлари компоненталари, операцион тизим оилалари, мобил платформалар учун операцион тизимлар ва операцион тизимлардаги хавфсизлик муаммолари баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |