4-чи давр (1980дан – ҳозирги вақтгача).
Компьютердан алоҳида фойдаланувчилар фойдаланиши имкони юзага келди, ва шахсий компьютерлар даври бошланди.
Архитектура жиҳатидан, шахсий компьютерлар, миникомпьютерлар типлари синфларидан хеч нарсаси билан фарқ қилмас эдилар, фақат уларнинг баҳоларида фарқ бўлди. Агар миникомпьютер корхона ва университет бўлимига шахсий ҳисоблаш марказига эга бўлишига имкон берган бўлса, шахсий компьютер эса бундай имкониятни алоҳида инсон учун яратди.
Компьютерлар ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахассис бўлмаганлар ҳам кенг кўламда фойдалана бошладилар, бу эса ўз навбатида “дўст” дастурий таъминотни яратишни талаб этди, бу дастурчиларни алоҳида ўрнидан қўзғатди.
80-йиллар ўрталарида, тармоқ ёки тақсимланган ОТ лар бошқарувчи остида ишлайдиган шахсий компьютерлар кескин тарзда ривожлана бошлади.
Тармоқ ОТ ларида, фойдаланувчи тармоқда бошқа компьютерлар мавжудлиги ҳақида билишлари ва бошқа компьютерга унинг ресурсларидан, асосан файлларидан фойдаланиш учун бошқа компьютерга мантиқан киришлари керак.
Тармоқдаги ҳар бир машина, компьютернинг автоном операцион тизимидан тармоқда ишлашга имкон берадиган қўшимча воситаларга эга бўлган, локал операцион тизимини бажаради.
Тармоқ ОТи, бир процессорли компьютер ОТ идан асосли фарқ қилмайди. Уларнинг таркибида, албатта, тармоқ интерфейсини қўлловчи (тармоқ адаптери драйвери) ва шу билан бирга тармоқдаги бошқа компьютерларга масофадаги кириш воситалари ва масофадаги файлларга мурожаат воситалари мавжуддир, аммо бу қўшимчалар операцион тизимни структурасини тубдан ўзгартирмайди.
Ҳисоблаш тизимларини ривожланиши босқичларини кўриб чиқиб, биз ривожланиш жараёнида мумтоз (классик) ОТ лар бажарган 6 та асосий функцияларни ажратишимиз мумкин:
Топшириқларни режалаштириш ва процессордан фойдаланиш;
Дастурларни коммуникация ва синхронизация воситалари билан таъминлаш;
Хотирани бошқариш;
Файл тизимини бошқариш;
Киритиш-чиқаришни бошқариш;
Хавфсизликни таъминлаш.
Ҳар бир келтирилган функциялар одатда ОТ таркибидаги компонеталаридан бири сифатида амалга оширилган. Улар бошиданоқ, ОТ таркибий қисми сифатида яратилган эмас, улар ривожланиш жараёнида юзага келди. Инсон яратган ҳисоблаш тизими ривожланиши (эвалюцияси) шу йўлдан кетди, аммо ҳеч ким бу йўл ривожланишнинг ягона мумкин бўлган йўли деб исбот қилолмайди.
ОТ лар, шу айни вақтда уларнинг мавжудлиги-ҳисоблаш тизимидан оқилона фойдаланишдир, шунинг учун ҳам улар мавжуд.
Биринчи дастурлар бевосита машина кодларида яратилган. Бунинг учун, микропроцессор архитектурасини ва унинг асосидаги тизимни мукаммал билиш зарур. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши борасида, кўп учрайдиган амалларни (операцияларни) ажратиб, улар учун дастурий модуллар яратилиб, кейинчалик улардан дастурий таъминотда фойдалана бошладилар. Шундай қилиб, 50-чи йилларда, биринчи дастурлаш тизимларини яратишда киритиш чиқариш амаллари учун, кейинчалик математик амал ва функцияларни ҳисоблаш учун модуллар яратилди. Кейинчалик, ривожланиш юқори даражадаги трансляторларни яратилишига олиб келди, яъни операторлар ўрнига зарурий функцияларни чақириқларни қўйиш имконияти келиб чиқди. Кутубхоналар сони ошиб борди. Натижада, амалий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларидан тизим архитектурасини мукаммал билиш талаб қилинмай қолди. Улар, дастурий тизимга мос чақириқлар билан мурожаат ва улардан керакли сервис ва функцияларни олиш имконига эга бўлдилар. Бу дастурий тизим ОТ дир.
Замонавий ОТ асосий ташкил этувчилари – бу ядро, киритиш-чиқариш тизими, команда процессори, файл тизими. Ядро масалалар ва ресурсларни бошқариш, синхронлаштириш ва ўзаро боғланиши бўйича асос функцияларни таъминлайди. Команда процессори, командаларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, фойдаланувчи талаби бўйича мос хизматларни чақиришни таъминлайди.
Киритиш ва чиқариш тизими, ташқи қурилмалар билан маълумотларни киритиш ва чиқариш масаласини таъминлайди.
ОТ кутубхоналарида бу функцияларнинг мавжудлиги, ҳар бир уларни дастурлаш тизими воситалари билан ҳар бир дастурга қўшмаслик имконини беради. Дастурлаш тизимлари фақат, киритиш-чиқариш тизими кодларига мурожаатни генерация қилади ва катталикларни тайёрлайди. КЧ тизими, киритиш-чиқариш қурилмалари турлари кўп бўлгани учун энг мураккаб ҳисобланади. Бунда, нафақат самарали бошқариш, балки амалий дастурчиларга қурилмалардан абстрактлаштиришга имкон берадиган қулай ва самарали виртуал интерфейсни таъминлайди. Бошқа томондан, параллел бажариладиган талай масалаларни киритиш-чиқариш қурилмаларига мурожаатни таъминлаш талаб қилинади. Баъзи КЧ дастурчиларидан баъзилари қурилмалардан мустақилдир, уларни КЧ кўпгина қурилмаларига, қўллаш мумкин.
Файл – бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлар мажмуаси кўринишида ташкил этилган маълумотлар тўпламидир.
Файл тизими, фойдаланувчига маълумотлар тузилишининг мантиқий даражаси ва амаллар билан иш кўриш имконини беради. Файл тизими, маълумотларни дискда ёки бошқа маълумот жамламасида ташкил қилиш усулини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |