Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “операцион тизимлар” модули бўйича


ОТ кенгайтирилган машина сифатида



Download 1,74 Mb.
bet17/98
Sana25.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#270122
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   98
Bog'liq
Операцион тизимлар ИАТ МАЖМУА 23 04 2016

ОТ кенгайтирилган машина сифатида.
Кўпгина компьютерлардан машина тиллари даражасида фойдаланиш анча мураккабдир, айниқса бу киритиш-чиқариш масалаларига тегишлидир. М-н, юмшоқ дискдан маълумотлар блокини ўқишни ташкил этиш учун дастурчига 16 турли командалардан фойдаланишига тўғри келади, уларнинг ҳар бири 13 та параметрни аниқлашни талаб қилади, яъни масалан: дискдан блок тартиб рақами, йўлдаги сектор тартиб рақами ва ҳ.к.лар. диск билан бажариладиган амал тугалланиши билан, контроллер, тахлил қилиниши керак бўлган хатолик мавжудлигини ва типларини кўрсатувчи 23 та қийматни қайтаради. Киритиш ва чиқариш масалаларини дастурлашни реал хақиқий муаммоларига чуқур эътибор бермаган ҳолда ҳам, дастурчилар орасида бу амалларни дастурлаш билан шуғулланишни ҳоҳловчилар топилиши даргумондир. Диск билан ишлашда дастурчи-фойдаланувчига, дискни ҳар бири ўз номига эга бўлган файллар тўпламидан иборат деб тасаввур қилиш кифоядир.
Файл билан ишлаш, уни очиш, ўқиш ва ёзиш амалларини бажариш ва файлни ёпишдан иборатдир. М-н, бунда, частотали модуляцияни мукаммалаштириш ёки ўқийдиган механизм “головка” лари ҳолати, жойини ўзгариши каби саволлар фойдаланувчини безовта қилиши керак эмас. Дастурчидан қурилмалар (аппаратура) моҳиятини ҳаммасини яшириб, унга кўрсатилган файлларни қулай ва содда ўқиш, ёки ёзиш, кўришни имконини берадиган дастур- бу албатта ОТ дир. Худди шу каби, ОТ дастурчиларни диск жамламаси аппаратурасидан ажратиб, унга оддий файл интерфейсини тақдим этади, ва бу ҳолда ОТ узилишларни қайта ишлаш, таймерни ва оператив хотирани бошқариш ва талай шу каби қуйи даражадаги муаммолар билан боғлиқ ёқимсиз амалларни ўз зиммасига олади. Ҳар бир ҳолда, фойдаланувчи, реал аппаратура билан иш кўриш ўрнига мулоқот учун қулай ва соддадир. Бу нуқтаи назардан, ОТ фойдаланувчига маълум кенгайтирилган ёки виртуал машинани тақдим этадики, уни дастурлаш ҳам осон ва у билан ишлаш соддадир, албатта бу реал машина такшил этадиган аппаратура билан бевосита ишлаш қулай ва енгилдир.


ОТ ресурсларни бошқарувчи сифатида.
ОТ, авваламбор фойдаланувчига қулай интерфейс яратувчидир деган ғоя албатта, масалани юқоридан пастга қараб назар солишга мос келади.
Бошқа нуқтаи назар, яъни пастдан юқорига қараб назар ташлаш, бу ОТ га мураккаб тизимнинг ҳамма қисмларини бошқарувчи механизм назар солишдир.
Замонавий ҳисоблаш тизимлари, процессорлар, хотира, таймерлар, дисклар, жамғармалар, тармоқ коммуникация қурилмалари, принтерлар ва бошқа қурилмалардан иборатдир. Иккинчи ёндашишга мос равишда ОТ нинг функцияси, процессорлар, яъни ресурсларни рақобатдош жараёнлар орасида тақсимлашдан иборатдир. ОТ ҳисоблаш машина ресурсларини жаъмисини шундай бошқариш керакки, уни ишлаши максимал самарадорликни таъминлаши зарурдир. Самарадорлик кўрсаткичи, м-н, тизим ўтказувчанлик қобилияти ёки реактивлиги бўлиши мумкин.
Ресурсларни бошқариш, масала ресурси типига боғлиқ бўлмаган иккита умумий масалани ечишни ўз ичига олади:

  • ресурсни режалаштириш –яъни берилган ресурсни кимга, қачон ва қандай тақсимлашдан иборатдир;

  • ресурс ҳолатини кузатиш – ресурсни банд ёки бўшлиги, бўлинадиган ресурслар ҳақида эса ресурснинг қанча қисми эса тақсимланмаганлиги ҳақидаги оператив маълумотни олиб туришдан иборатдир.

Ресурсларни бошқаришни умумий масаласини ечишда, турли ОТ лар турли алгоритмлардан иборатдир, бу эса ўз навбатида ОТ ларни умумий қиёфаси, унумдорлик характеристикалари, қўлланилиш соҳалари ва ҳатто фойдаланувчи интерфейсини юқори даражада ОТ вақтни бўлиш тизими, пакетли ишлов бериш тизими ёки реал вақт тизимига мутаносиблигини белгилайди.
Тизимли дастурий таъминот (ДТ) энг қуйи дастурий таъминотдир. Бундай дастурий таъминотга қуйидагилар киради: Операцион тизим-ОТ, файлларни бошқарув тизимлари, ОТ билан фойдаланувчи мулоқоти учун интерфейс қобиқлари, дастурлаш тизимлари, утилиталар.
Операцион тизим-бу тизимли бошқарувчи дастурларнинг зарурий маълумот массивлари билан тартибга солинган кетма-кетлигидир. У фойдаланувчи дастурларининг бажарилиши ва режелештириш, ҳисоблаш тизимларининг барча ресурсларини (дастурлар, маълумотлар, аппаратура ва бошқа тақсимланадиган ва бошқариладиган объектларини), фойдаланувчига улардан самарали фойдаланиш имконини берадиган ва маълум маънода ҳисоблаш машинаси терминларида тузилган масалаларни ечишга мўлжалланган.
ОТ махсус дастур ва микродастурлардан иборат бўлиб, улар аппаратурадан фойдаланиш имконини таъминлайди. Амалий дастурий таъминот албатта ОТ бошқаруви остида ишлайди.



Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish