«Дастурий воситаларни ўрнатиш ва созлаш» кетма-кетлигини жойлаштиринг. Ўзингизни текшириб кўринг!
Ҳаракатлар мазмуни
|
Якка баҳо
|
Якка хато
|
Тўғри жавоб
|
Гуруҳ баҳоси
|
Гуруҳ хатоси
|
Операцион тизимини ўрнатиш
|
|
|
|
|
|
Фойдаланувчи қайт ёзувини созлаш
|
|
|
|
|
|
Файлларни шифрлаш
|
|
|
|
|
|
Тармоқни созлаш
|
|
|
|
|
|
Антивирус дастурини ўрнатиш ва созлаш
|
|
|
|
|
|
Операцион тизимни оптимизациялаш
|
|
|
|
|
|
“Брифинг” методи
“Брифинг”- (инг. briefing-қисқа) бирор-бир масала ёки саволнинг муҳокамасига бағишланган қисқа пресс-конференция.
Ўтказиш босқичлари:
Тақдимот қисми.
Муҳокама жараёни (савол-жавоблар асосида).
Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар билан бирга долзарб мавзу ёки муаммо муҳокамасига бағишланган брифинглар ташкил этиш мумкин бўлади. Талабалар ёки тингловчилар томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.
“Портфолио” методи
“Портфолио” – ( итал. portfolio-портфель, ингл.ҳужжатлар учун папка) таълимий ва касбий фаолият натижаларини аутентик баҳолашга хизмат қилувчи замонавий таълим технологияларидан ҳисобланади. Портфолио мутахассиснинг сараланган ўқув-методик ишлари, касбий ютуқлари йиғиндиси сифатида акс этади. Жумладан, талаба ёки тингловчиларнинг модул юзасидан ўзлаштириш натижасини электрон портфолиолар орқали текшириш мумкин бўлади. Олий таълим муассасаларида портфолионинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фаолият тури
|
Иш шакли
|
Индивидуал
|
Гуруҳий
|
Таълимий
фаолият
|
Талабалар портфолиоси, битирувчи, докторант, тингловчи портфолиоси ва бошқ.
|
Талабалар гуруҳи, тингловчилар гуруҳи портфолиоси ва бошқ.
|
Педагогик фаолият
|
Ўқитувчи портфолиоси, раҳбар ходим портфолиоси
|
Кафедра, факультет, марказ, ОТМ портфолиоси ва бошқ.
|
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Маъруза. Кириш. Фан вазифаси ва мақсади. Операцион тизим ривожланиш босқичлари ва синфлари. (2 соат)
Режа:
Операцион тизим вазифалари.
Хисоблаш тизимлари дастурий таъминоти.
Операцион тизимларнинг ривожланиш босқичлари.
Операцион тизим синфлари.
Таянч иборалар: Ҳисоблаш тизими, дастурий таъминот (software), аппарат таъминот (hardware), тизимли ДТ, амалий ДТ, инструментал ДТ, модификация, кенгайтирилган машина, виртуал машина, ресурслар, аутентификация, муаллифлаштириш, спулинг, вақт ажратиш тизими, монолит тизимлар, кўп сатҳли тизимлар, микроядро, клиент-сервер, объектга мўлжалланган ёндашув.
1.1.Операцион тизим вазифалари
Маълумки, ахборот технологияларининг инсон фаолияти ҳамма жабхаларга кириб бориш жараёни борган сари ривожланиб чуқурлашиб бормоқда. Умумий сони, кўп юз миллиондан ошиб кетган, кенг тарқалган шахсий компьютерлардан ташқари, ҳисоблаш тизимларининг махсус воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу турли-туман ҳисоблаш техникасидан фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бораётганини билдиради, бунда икки қарама-қарши тенденцияни ривожланиши кузатилмоқда. Бир томондан, ахборот технологиялари борган сари мураккаблашмоқда ва уларни қўллаш учун, ва уларни кейинги ривожланиши учун жуда чуқур билимлар талаб қилинади. Бошқа томондан, фойдаланувчиларнинг компьютерлар билан мулоқати соддалашмоқда. Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари “дўстона” бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди.
ОТ, фойдаланувчилар учун ҳам, бажарилувчи иловалар учун ҳам интерфейсни ташкил этади. Фойдаланувчилар ва кўпгина ҳизматчи дастурлар, ДТдан ҳамма дастурларда тез-тез учрайдиган амалларни бажаришни сўрайди. Бундай амалларга, биринчи навбатда, киритиш-чиқариш, бирор-бир дастурини ишга тушириш ва тўхтатиш, қўшимча хотира блокини олиш ёки уни бўшатиш ва бошқа кўпгина амаллар киради. Бундай амалларни ҳар сафар дастурлаш ва иккилик код сифатида дастур ичига бевосита киритиш мақсадга мувофиқ эмас балки, уларни биргаликда йиғиб дастурдан “сўров” орқали бажаришга бериш қулайдир. Бу ўз навбатида ОТ нинг муҳим функцияларидан биридир. Амалий дастурлар, ва кўпгина тизимли ишлов берувчи дастурлар, (м-н, дастурлаш тизимлари ёки маълумотларни бошқариш тизимлари) компьютер аппаратураси билан бевосита боғлана олмайди ва улар билан ОТ га мурожаат этиш орқали боғланадилар. Фойдаланувчилар учун ҳам, ОТ командасини киритиш билан ёки тизим таклиф қиладиган мумкин бўлган ҳаракатлар орқали ўз дастурлари ва компьютер билан мулоқат қиладилар. Бундай ўзаро мулоқат фақат ОТ орқалигина амалга оширилади. Бундай муҳим функцияни бажаришдан ташқари, ОТ ҳисоблаш ресурсларини самарали тақсимлаш ва ҳисоблашни ишончли ташкил этишга жавоб беради.
ОТ асосларини ва уларнинг ишлаш принципларини билиш, компьютердан самарали фойдаланишга олиб келади. ОТ ларни чуқур ўрганиш, авваламбор бу билимларни, дастурий таъминот яратишда ишлатишга имкон беради.
Албатта, бизнинг мамлакатимизда ҳозирги вақтда, амалда янги ОТ лар яратиш устида иш олиб борилмаяптган бўлса ҳам, мураккаб ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, замонавий ОТ ларда ишлашга мўлжалланган дастурлар, мажмуаси ва иловалар яратиш ишлари жадал сураътда олиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам ОТ ларни ва уларни ишлаш принциплари ва ҳисоблашларни ташкил этишни билиш зарурдир. Ҳозирги вақтда, компьютерда ишлаш камлик қилади, балки ҳисоблашларни ташкил этишни тушуниш шартдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |