121
Баҳо масштаби
– бу қийматнинг пул бирлигида акс эттириш
воситасидир, пулнинг ўзига хос бўлган техник функцияси ҳам ҳисобланади.
Муомалада олтин ва кумуш тангалар пул вазифасини бажарган пайтда баҳо
масштаби, яъни миллий валютанинг баҳоси
бевосита олтин ва кумуш
тангалар орқали аниқланган. Яъни, қоғоз пуллар маълум миқдорда олтин ва
кумуш тангалар билан таъминланган. 1971 – 1973 йилларда расмий равишда
олтиннинг пул воситаси вазифасини бажариши ва қоғоз пулларнинг
олтин
билан таъминланганлиги бекор қилинди. Натижада,
миллий валютанинг
баҳо масштаби товарлар ва хизматлар ҳамда хорижий валюталарга нисбатан
талаб ва таклиф асосида аниқланадиган бўлди, кўпчилик мамлакатлар
миллий валютанинг қийматини аниқлашда дунёнинг етакчи валюталари
ҳисобланган АҚШ доллари, евро, юан каби валюталарни асос қилиб олади.
Пулнинг турлари –
малакатдаги қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда ҳеч қандай мамлакатда металл пул тизими амал қилмайди.
Пулнинг асосий турлари сифатида кредит билетлари (банкнота), шунингдек,
давлатнинг хазина билетлари ва тангалар тўлов воситасини бажаради.
Банкнота
(банк билетлари) – бу қонуний тўлов
воситалари
ҳисобланиб, мамлакат Марказий банки томонидан муомалага чиқарилади ва
тартибга солинади.
Хазина билетлари
– қоғоз пул бўлиб, мамлакат Молия вазирлиги
томонидан давлат бюджети тақчиллиги ва қўшимча харажатларни қоплаш
мақсадида муомалага чиқарилади. Банкноталардан фарқи шундаки, ушбу
пуллар ҳеч қандай қимматбаҳо металл билан таъминланмаган бўлиб, олтин
ва кумушга алмаштириш мумкин бўлмаган. Хазина билетлари пул
тизимининг дастлабки даврларида жорий этилган бўлиб, мамлакат Молия
вазирлиги Марказий банк билан бир қаторда пул чиқариш ҳуқуқини ўзида
сақлаб қолган. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда
миллий валюта ва пул
муомаласи барқарорлигига тўлиқ Марказий банк масъул эканлиги туфайли
ҳеч қандай мамлакатда Молия вазирлиги хазина билетларини муомалага
122
чиқармайди. Агар бдюжет тақчиллигини қоплаш учун маблағ зарур бўлса
ушбу маблағни Марказий банкдан кредит сифатида олади.
Танга –
металл қуймадан, мамлакатнинг қонуний тўлов
воситаси
сифатида
турли
қийматларда
муомалага
чиқарилади.
Иқтисодий
адабиётларда тангалар “майдаловчи пул” тарзида ҳам талқин этилади, бунинг
боиси шундаки, тангалар кичик қийматда муомалага чиқарилиб, савдо –
сотиқ ишларида қайтимларни беришда қўлланилади. Албатта, бунинг учун
мамлакат миллий валютаси барқарор ва сотиб олиш қобилияти юқори
бўлиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: