Пул бирликлари ва белгиларини эмиссия қилиш тартиби ва
уларнинг таъминланганлик асослари.
Ҳар бир мамлакат ўзининг миллий
валютасини эмиссия қилиш тартиби ва қоидаларини мустақил равишда
амалга оширади. Мамлакатда миллий валютани эмиссия қилиш, муомалага
пулларни чиқариш ва муомаладан қайтариб олиш тартибини Марказий банк
амалга оширади. Муомаладаги пул бирликлари Марказий банкнинг барча
активлари ва мамлакатдаги моддий товар
қимматликлар билан
таъминланади.
Пул муомаласини тартибга солишнинг усуллари.
Мамлакатда пул
муомаласини тартибга солишнинг асосий мақсади миллий валютанинг
барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу вазифани Марказий банк
амалга оширади. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишнинг
асосий инструментлари сифатида мажбурий захиралар сиёсати, қайта
молиялаш сиёсати, очиқ бозордаги операциялари, депозит сиёсати ва валюта
сиёсатини амалга оширади. Марказий банк ушбу инструментлар орқали
товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мутаносибликни тартибга
солади. Бундан асосий мақсад мамлакат миллий валютасининг
барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Мамлакатда пул оборотининг таркиби ва уни ташкил этиш.
Пул
обороти ўз таркибига нақд пулли ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни олади.
Иқтисодиётда амалга оширилаётган пул оборотининг асосий қисми нақд
123
пулсиз ҳисоб – китоблар улушига тўғри келади. Пул оборотининг таркиби,
тартиби ва назорати Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Ҳар бир мамлакатда пул тизимининг таркиби, амал қилиш усуллари ва
тартиби давлатнинг тегишли қонунлари асосида ўрнатилади.
Пул тизимининг мустаҳкамлиги ва унинг барқарорлигига турли
омиллар таъсир қилади.
а).
Мамлакат Марказий банкининг пул – кредит сиёсатини амалга
оширишдаги мустақиллиги
. Кўпчилик ҳолларда Марказий банк пул – кредит
сиёсатини амалга оширишга ҳукуматнинг аралашуви ва тазийқи натижасида
миллий валютанинг сотиб олиш қобилияти заифлашади, мамлакат банк
тизимига аҳолининг ишончи пасайиб кетади. Бунинг натижасида пул тизими
нобарақарор бўлиб, Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул –
кредит сиёсати ўзининг тегишли самарасини бермайди.
б).
Миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги.
Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлиги ва ишлаб чиқарилаётган
товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги пул
тизимининг брақарорлигини таъминлашга бевосита хизмат қилади. Чунки
бозор муносабатларининг чуқурлашуви мамлакатлар ўртасида иқтисодий
интеграцияни ривожланишига ва иқтисодиётнинг глобаллашувига олиб
келади. Ушбу шароитда олиб борилаётган макро ва микроиқтисодий сиёсат
тегишли самарани бермаса, мамлакатда импортининг ҳажми экспортга
нисбатан ортиб кетиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида пул тизимининг
барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, пул тизими ва унинг элементларини
ривожланиш, шунингдек, самарали ташкил этилишига қатор омиллар таъсир
қилади. Булардан асосийлари сифатида мамлакат иқтисодиётининг
рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминланганлиги ҳисобланади.
124
Do'stlaringiz bilan baham: |