Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


118 
5 – БОБ
ПУЛ ТИЗИМИ
 
 
 
5.1. Пул тизимининг моҳияти ва элементлари 
 
XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида товар – пул 
муносабатларининг 
ривожланиши, 
халқаро 
ва 
маҳаллий 
валюта 
бозорларининг вужудга келиши, шунингдек, давлатчилик асосларининг 
мустаҳкамланиши давлат томонидан пул муомаласини тартибга солишнинг 
заруриятини келтириб чиқарди. 
Давлат томонидан пул муомаласини амалга ошириш тартибини 
белгилашда мамлакат тарихи, сиёсий ҳолати, миллий анъаналари ҳамда 
унинг иқтисодий салоҳияти муҳим аҳамият касб этади.
Пул тизими – бу мамлакатда пул муомаласини амалга оширишнинг 
шакли бўлиб, унинг асосини миллий валюта ташкил этади ва миллий валюта 
орқали тартибга солинади.
Пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 
пул тизимини ташкил этиш тамойиллари;
пул бирлиги; 
баҳо масштаби; 
пулнинг турлари; 
пул бирликлари ва белгиларини эмиссия қилиш тартиби ва уларнинг 
таъминланганлик асослари; 
пул муомаласини тартибга солишнинг усуллари; 
мамлакатда пул оборотининг таркиби ва уни ташкил этиш. 
Пул тизимини ташкил этиш тамойиллари
пул тизимини ташкил 
этишнинг асосий элементларидан ҳисобланди. Пул тизимини ташкил этишда
давлат томонидан пул тизимини ташкил этишнинг тартиб ва қоидалари 


119 
назарда тутилади. Таъкидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти амал қилаётган 
барча мамлакатда муомалага пул белгиларини эмиссия қилиш, банк 
тизимининг таркиби бир – бирига ўхшасада ҳар бир мамлакатда пул – кредит 
ва молия сиёсатини амалга оширишнинг ўзига хос тамойиллари мавжуд. 
Ушбу тамойилларнинг асосийлари қуйида келтирилган.
Пул тизимини марказдан бошқариши тамойили. 
Пул тизимини 
бошқаришнинг ушбу тамойили мамлакатни маъмурий – тақсимлаш моделига 
хос бўлиб, бу жараёнда барча пул муносабатлари тегишли кўрсатма ва режа 
асосида амалга оширилади. Мамлакатда фаолият юритадиган барча банклар 
ва уларнинг филиаллари давлат ихтиёрида ва назорати остида фаолият 
юритади. Муомалада пул массасини тартибга солиш тегишли режа ва 
деректив кўрсатмалар орқали бажарилади. 
Пул тизимини талаб ва таклиф асосида тартибга солиш тамойили. 
Пул тизимини ташкил этишнинг ушбу тамойилида асосий эътибор миллий 
валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлиги ва инфляция 
даражасининг нормал меъёрига қаратилади. Мамлакат Марказий банки 
мустақил равишда пул – кредит сиёсатини амалга оширади, кредит 
муассасалари Марказий банк томонидан белгиланган тегишли иқтисодий 
нормативларга риоя этган ҳолда ўзининг фаолиятини ташкил этади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish