III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
44
бошқа томондан, маълумотларни юқори тезликда узатишга боғлиқ
иловаларнинг оммавийлашиши ахборотларни узатиш усуллари ва мобил
алоқа тизимларининг кейинги эволюциясига сабаб бўлди. Гарчи ўтган
асрнинг 90-йиллар охирларига келиб, 3G тармоқларининг асосий
спецификация (тавсифнома) лари аниқланган бўлса-да, қуйида
келтириб
ўтиладиган айрим сабабларга кўра реал тижорат тармоқларининг пайдо
бўлиши бироз кечикди. Бошқа томондан, GSM тармоқлари бутун дунѐда
шундай кенг тарқалган эдики, уларнинг яқин орада 3G тармоқларига
алмаштирилиши ҳақиқатдан йироқ эди. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар
томонидан GSM тармоқларидан 3G тармоқларига босқичма-босқич ўтиш
(яъни, эволюцион тарзда, технологияларни такомиллаштириб бориш йўли
билан) варианти таклиф этилди. Бундай оралиқ босқич 2,5G
авлод мобил
алоқа тизимлари номини олган, пакетли режимда ахборот узатиш
технологиясининг яратилиши орқали амалга оширилди. Маълумки,
каналларни коммутациялаш тармоқларида радиоресурслардан
фойдаланиш
самараси анча паст: узатиладиган ахборот сеанслар асосида узатилади ва
маълумотларни узатиш оралиқларида каналлар бекор туради. Шу сабаб
радиотармоқларда фойдаланиладиган маълумот юбориш бўйича иловалар ва
хизматлар таҳлили ўтказилди ва унинг натижасида GPRS номини олган
маълумотни пакетлар асосида узатадиган янги технология яратилди.
GPRS
(ингл.
General Packet Radio Servise
- умумий фойдаланиш учун
пакетли радиоалоқа хизмати) - GSM технологияси устидаги маълумотларни
пакетлаб узатувчи қурилмадир. GPRS технологияси фойдаланувчиларга GSM
тармоғи ичидаги бошқа қурилмалар билан, ѐки ташқи тармоқлар билан,
жумладан, Интернет тармоғи билан маълумот алмашиш имконини беради.
GPRSдан фойдаланилганда, ахборот пакетларга бўлинади ва
айни
вақтда эгалланмаган овоз каналлари орқали узатилади. Бундай технология
GSM тармоғида частота ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини
беради. Шунингдек, алоқа оператори овоз ва маълумот трафиклари орасида
муҳимлик даражаси асосида имтиѐзларни ўрнатиши мумкин. Бирданига бир
неча каналлардан фойдаланиш эвазига маълумот узатиш тезлигини анча
юқори даражага етказиш мумкин.
Жумладан, TDMA тайм-слотларининг
барчасини ишлатган ҳолда назарий максимал тезлик 171,2 kbit/sek.гача
етиши мумкин. Маълумот узатиш тезлиги ҳамда товуш ва маълумот
трафикларини
аралаштириб
узатиш
имконияти
бўйича
GPRS
технологиясининг турли синфлари мавжуд.
Алоқа сессияси ўрнатилганда, тармоқнинг ҳар бир ускунасига уникал
(ягона) манзил (IP-манзил) ажратилади. GPRS технологияси TCP/IP
протоколлар стекини қўллаб-қувватлайди ва
шунинг учун унинг Интернет
билан ишлаши фойдаланувчи учун ―сезиларсиз‖ амалга ошади. GPRS
хизмати маълумотларни ҳам юқори, ҳам паст тезликда узатиш, шунингдек,
бошқариш сигналларини узатиш мақсадида ишлатилади ва шу билан
тармоқлар ҳамда радиоресурслардан
анча унумли фойдаланишни
таъминлайди.