38
NMT - 450
(ингл.
Nordic Mobile Telephone
– ―Шимолий давлатлар
мобил телефони‖, 450MGs диапазонда ишлаган, 1981 йилда ишга
туширилган) мобил алоқа тарихидаги илк стандартдир. Скандинавия
давлатларида ва жаҳоннинг бошқа кўплаб минтақаларида фойдаланилган.
―Скандинавия стандарти‖ номи билан машҳур бўлган. Жаҳоннинг аналог
стандартлари орасида тарқалиши бўйича учинчи ўринни эгаллаган. Аҳоли
нисбатан сийрак жойлашган ҳудудларда узоқ масофаларда алоқа таъминлаш
учун анча қулай бўлган. 1985 йилда NMT-450 базасида 900MGs диапазонида
ишлайдиган NMT-900 стандарти ишлаб чиқилган;
С-450
(450MGs диапазонда ишлаган, 1984 йилда ишга
туширилган) – асосан Германия ва Португалияда фойдаланилган;
RTMS
101H
(ингл.
Radio
Telephone
Mobile System
-
―Радиотелефон мобил тизими‖, 450MGs диапазонида ишлаган, 1985 йилда
ишга туширилган) - Италияда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган;
Radiocom 2000
(170MGs, 200MGs, 400MGs дипазонларида
ишлаган, 1985 йилда ишга туширилган) - Францияда ишлаб чиқарилган ва
фойдаланилган;
NTT
(ингл.
Nippon Telephone and Telegraph System
- ―Япония
телефон ва телеграф тизими‖, 800-900MGs дипазонларида учта вариантда
ишлатилган, 1986 йилда ишга туширилган) – Японияда ишлатилган.
Барча аналог стандартларда овозни узатиш учун частотавий модуляция
(ЧМ) ѐки фазавий модуляция (ФМ) ишлатилган, бошқариш сигналларини
(ѐки сигнализацияни) узатиш учун эса частотавий манипуляциядан
фойдаланилган. Турли каналларда ахборот узатиш учун частота спектрининг
турли қисмларидан фойдаланилган. Турли стандартларда 12,5kGsдан
30kGsгача бўлган полосаларда FDMA усулидан фойдаланилган. Аналог
тизимларнинг асосий камчилиги ҳам айнан шу билан боғлиқ эди, яъни
ажратилган полосада частота бўйича каналларни ажратиш частота
ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини бермас эди ва, шу билан
бирга, абонент сиғими ҳам нисбатан кичик бўлишига сабаб бўлар эди. Кўп
сонли ўзаро мос бўлмаган стандартларнинг мавжудлиги ҳам жаҳонда сотали
алоқа хизматларини оммалашишига ҳалақит берди. Бу камчиликлар ўтган
аср 80-йилларининг ўрталаридаѐқ, яъни жаҳоннинг етакчи давлатларида
сотали алоқанинг кенг тарқалиши даврида яққол намоѐн бўлиб қолди, шу
сабабли кўплаб тадқиқотчиларнинг асосий эътибори янги мукаммал техник
ечимларни қидиришга йўналтирилди. Бу ҳаракатлар ва қидирувлар
натижасида иккинчи авлод тизимлари – ―2G‖ номини олган рақамли сотали
тизимлар пайдо бўла бошлади. Рақамли сотали алоқа тизимларига ўтишга
замин яратган омиллар ушбу рақамли техниканинг кенг жорий этилиши, паст
тезликли кодлаш усулларининг иҳтиро қилиниши ва сигналларга рақамли
ишлов бериш учун жуда кичкина микросхемалар яратилиши кабилар бўлди
1
.
1
LTE, LTE-advanced, and WiMAX : towards IMT-advanced networks / Hossam S. Hassanein, Abd-
Elhamid M. Taha, Najah Abu Ali. – 1st ed.2012
Do'stlaringiz bilan baham: |