III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
54
дастурни, яъни юқорида таъкидланган FPLMTS ва GMPCS (ингл.
Global
Mobile Personal Communications by Satellite
– ―Глобал йўлдошли алоқа
персонал тизими‖) ни бирлаштириб, ―Бутун дунѐ мобил алоқа тизими‖ -
IMT-2000
(ингл.
International Mobile Telecommunications
) Дастурини яратиш
бўйича қарор қабул қилинди. Бунда ―2000‖ сони тасодифан танланмади: у
дастурнинг ишга тушиш йили, унда ишлатилиши режалаштирилган
радиочастота диапазони (MGsда) ва кўзланган маълумот узатиш тезлиги
(kbit/sek..да) каби кўрсаткичлар билан боғлиқ.
Шундай қилиб, IMT-2000 – бу ер усти ва йўлдoшли алоқа
манфаатларида тўлиқ хизматлар тўпламини тақдим этувчи миллий, регионал
ва халқаро тармоқларни тадбиқ этишда кўмаклашувчи ва стандартлаштириш
бўйича узоқ муддатли дастур шаклида қабул қилинди.
3G тармоқларини ривожлантириш режасида иккита: дискриминацион
ва нодискриминацион ѐндашув ишлаб чиқилган эди. Биринчи ѐндашувда,
жами ажратилган частота ресурслари барча иштирокчилар орасида тенга тенг
тақсимланиши кўзда тутилган эди. Иккинчи ҳолда, бир неча истиқболли
технологиялар ажратиб олиниши ва келгусида фақат уларни ривожлантириш
таклиф этилган эди. Лекин, концепцияни ишлаб чиқиш босқичидан аниқ
лойиҳаларга ўтиш жараѐнида турли халқаро ва минтақавий
ташкилотлар
манфаатларини ягона стандарт доирасида бирлаштиришнинг иложиси
йўқлиги яққол кўриниб қолди.
IMT-2000 стандартларини яратиш устида олиб борилган ишлар шуни
кўрсатдики, уша даврда фақатгина умумий тавсияларни ишлаб чиқиш
масалалари муваффақиятли ечилиши мумкин экан. 2G тармоқларидан 3G
тармоқларига
ўтиш
эволюциясининг
тахлили
жаҳоннинг
турли
регионларидаги айрим аппаратура ишлаб чиқарувчилар манфаатларида
жиддий фарқлар мавжудлиги ва уларни бирлаштиришнинг деярли имконияти
йўқлигини кўрсатди. Масалан, бир қатор тақдим этилган учинчи авлод ер
усти ва йўлдошли алоқа тизимларининг лойиҳаларида
келтирилишича,
амалда бир хил даражадаги хизматлар тақдим этилсада, бироқ радиоуланиш
услубларида принципиал турли, яъни TDMA ва CDMA технологияларидан
фойдаланилган. Шулар сабаб, ушбу босқичда хар хил лойиҳаларни
бирлаштириш ва жахон миқѐсида ягона стандарт яратиш имкони бўлмади.
1998 йилга келиб, ҲТИ қошида Европа, Шимолий Америка ва Осиѐ-
Тинч океани минтақасининг кўплаб худудий ва
миллий ташкилотлари
иштирокида олиб борилаѐтган янги технологияларни стандартлаштириш
жараѐни тўлиқ тугатилди. Учинчи авлод тизимларига ягона талабларни
ишлаб чиқиш ва мослаштиришга қатор муваффақиятсиз уринишлардан сўнг,
ҲТИ бу муаммога ўзгача ѐндашишга қарор қилди. Хусусан, унинг янги
концепцияси, ―глобал роуминг‖ ғоясини сақлаб, уни янги IFS (ингл.
IMT-
2000 Family of Systems
) номини олган учинчи
авлод тизимларини мавжуд
аналог ва рақамли тармоқлари билан бирлаштириш учун ғоявий асос
сифатида ишлатиш бўлди. Бир неча стандартлар гуруҳини қабул қилган, ва
бу билан глобал халқаро стандарти ғоясидандан воз кечган ҲТИ бу
стандартларни
яқинлаштиришга
(гармонизация)
ўз
уринишларини
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
55
фаоллаштирди. Шундай қилиб, дунѐда учинчи авлод даражасида бир эмас,
балки стандартлар оиласи вужудга келди.
Дунѐда илк бор 1996 йилда Ericsson компанияси томонидан Чиста
(Швеция) шаҳрида W-CDMA технологияси асосида 3G тажрибий тармоғи
қурилиб, ишга туширилди. Бу технология Европада универсал алоқа тизими
бўлган UMTS - ер усти мобил сегменти лойихасига асос бўлди. CDMA-2000
асосидаги биринчи тармоқ 2000 йил октябр ойида Жанубий Кореяда SK
Telecom ҳамда LG Telecom компаниялари томонидан ишга туширилди.
FOMA (W-CDMA) нинг илк тармоғи 2002 йилда Японияда NTT DoCoMo
компанияси томонидан ишга туширилди.
Япон операторларини W-CDMA
технологиясида абонент сиғими юқорилиги қизиқтирди. Биринчи TD-
SCDMA тармоқлари эса 2006 йилдан бошлаб, Хитойда ишга туширилди.
Ўзбекистонда биринчи 3G тармоқларини яратиш ишлари 2007 йилдан
бошланди. 2008 йилнинг охирига келиб, икки оператор (МТС ва Билайн) 3G
тармоқларини тижорат мақсадида фойдаланишга тушириши ҳамда
Интернетга кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этиши хақида эълон
қилди. Учинчи оператор (UCell) ўзининг 3G тармоғини 2009 йилда ишга
туширди. Шунингдек, Ўзбекистонда 800MGs ва 450MGs диапазонларида
CDMA-2000 стандарти асосида ишловчи икки тармоқ (Perfectum
Mobile ва
UzMobile) фаолият олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: