Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Коммуникатив қобилиятни ривожлантирувчи машқлар



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

Коммуникатив қобилиятни ривожлантирувчи машқлар.
Мулоқот-ҳаракат туйғу, фикр-мулоҳаза, ички кечинмаларни ўзгалар 
билан ўртоқлашиш демакдир. У шахс фазилатлари, ички “мен”ининг энг 
яхши қирраларини намоён қилувчи ижод шаклидир. Айрим кишилардаги 
ўзига хосликлар у билан мулоқотни осон ва ёқимли қилиши, бошқалари эса 
аксинча одамларни ўзидан бездириши сир эмас. Қуйидаги матнда айнан 
мулоқот маданияти ҳақида сўз юритамиз. 
2-топшириқ. Матнни ўқинг. Матндаги таянч сўзларни ажратиб ёзинг. 
Мулоқот пайтида ўзини тутиш, нигоҳ, овоз, нутқ оҳанги, ҳаракат, имо-
ишоралар, оралиқ масофа, вазиятга тўғри баҳо бериш каби унсурларга 
аҳамият беришингиз лозим. Мулоқот ва суҳбат чоғида ўзингизни эркин, шу 
билан бирга сипо ва ҳушёр тутишингиз керак. Сизнинг ҳолатингиз ички 
ҳаяжон, сиқилиш ва ўзига бўлган ишончсизликни кўрсатмаслиги керак. 
Ҳаёлан атрофингизда 45 сантиметр радиусли айлана чизиб олинг ва 
ҳаракатларингизни шу доирадан чиқмаслигига интилинг. 
Мулойим назар билан суҳбатдошингизга эътибор бераётганингизни 
билдиринг. Бунда нигоҳингиз ҳамсуҳбатингиз юзининг юқори қисми – 
қошидан бироз тепароққа қаратилиши, ора-орада унинг кўзларига ҳам назар 
ташлаб туриш лозим.
Мулоқотда овознинг аҳамияти жуда катта. Мабодо овозингиз баланд 
бўлса ҳам зинҳор шиддатли бўлмаслиги керак. Акс ҳолда суҳбатдошингизда 
кўзларини чирт юмиб, қулоқларини беркитиб олиш истаги туғилиши 
мумкин. Баланд тембрли овоз асабга тез тегади, у жаҳл аломати ҳисобланади. 


165 
Шунинг учун имкон қадар паст овозда сўзлашга ҳаракат қилинг. Аммо жуда 
ишончсиз оҳангда ҳам гапирманг. 
Вақти-вақти билан тин олиб, гапларингизни ўйлаб гапиринг. 
Суҳбатдошингизга қулоқ солаётганингиз ҳам кўриниб туриши керак, жуда 
тез гапириб уни маълумотларга кўмиб ташламанг. Нутқ оҳанги шиддатли 
ҳам, ҳаддан ташқари секин ҳам бўлиши керак эмас. Ҳеч қачон ҳовлиқманг – 
бу ҳар қандай вазиятда ёмон таассурот уйғотади. Аввал ўзингизни босиб 
олинг, кейин ичкарига хотиржам киринг ва у ердагилар билан сўрашинг. 
Буларнинг ҳаммасини шошмай, вазминлик билан бажаринг. Мулойим, очиқ, 
туйғуларини жиловлаб олган, ортиқча жаҳл ва манманликдан холи бўлган 
одам ҳар қандай даврада ҳам ижобий қабул қилинади. 
Имо-ишораларнинг мулоқот чоғидаги аҳамияти катта бўлиб, биз 
истагандан кўпроқ маълумотларни ошкор қилиши мумкин. Имо-ишоралар 
гапингиз мазмуни ва суръатига ҳамоҳанг бўлиши лозим, зеро ортиқча ҳар 
бир ҳаракат дарҳол эътиборни тортади. Шунингдек, оралиқ масофа ҳар 
қандай мулоқотда эътибор бериш лозим бўлган унсурлардан биридир. 
Унутманг, инсон қанчалик самимий бўлса, хатти-ҳаракатлари шунчалик 
табиий ва эркин чиқади. Бу эса ҳар доим қадрланади. 
3-топшириқ. Матн мазмунидан келиб чиқиб, таянч сўзлардан 
фойдаланган ҳолда касб таълими ўқитувчисининг мулоқот маданияти ҳақида 
эссе ёзинг. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish