Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Натижаларни баҳолаш ва таҳлил этиш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

Натижаларни баҳолаш ва таҳлил этиш ўқув ҳаракатларининг 
ажралмас қисмлари ҳисобланади. Таълим жараёнида таълим олувчи 
томонидан ўзини назорат қилиш, ўзини баҳолаш ва ўзини таҳлил қилишни 
амалга ошириш ўқитувчининг ўргатувчи ҳаракатлари асосида шаклланади. 
Бу ҳаракатларни шакллантириш таълим олувчиларни ўз тенгдошлари 
фаолиятини кузатишга жалб этиш, ўзаро назоратни ташкил этиш, ўрнатилган 
мезонлар асосида ўз фаолияти натижаларини ўзаро баҳолаш ва таҳлил 
қилишга ёрдам беради. 
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги. Дарснинг самарадорлиги уни 
самарали ташкил этилганлиги билан боғлиқ. Яхши режалаштирилмаган, 
етарлича ўйлаб чиқилмаган, шошилинч тузилган ва таълим олувчилар 
имкониятларига мослаштирилмаган дарс сифатли бўла олмайди. Дарсга 
тайёргарлик аниқ шароитларда энг юқори якуний натижага эришишни 
таъминловчи ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этувчи тадбирларни ишлаб 
чиқишдир. 
Ўқитувчининг маълум бир фан асосида дарсга тайёргарлик кўришида 
қуйидаги учта босқич муҳим аҳамиятга эга: ташхислаш, башоратлаш, 
лойиҳалаштириш (режалаштириш). 
- ташхислашда ўқитувчи дидактик жараён кечадиган барча 
шароитларни 
ойдинлаштиради, 
унинг 
натижаларини 
белгилайди. 
Ўқитувчининг 
ташхислашида 
таълим 
олувчиларнинг 
билимларни 
ўзлаштириш имкониятлари, уларнинг фаолиятлари ва хулқлари, мотивлари, 


136 
талаб ва лаёқатлари, қизиқиш ва қобилиятлари, билимдонлик даражаси, 
билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ҳамда тузатиш каби 
ҳолатлар намоён бўлади.
- башоратлаш ўқитувчи томонидан бўлажак дарсни самарали ташкил 
этилишининг турли вариантларини танлаб олиб баҳолаш ва қабул қилинган 
мезонларга мувофиқ дарсни ташкил этишнинг энг маъқул вариантини танлаб 
олиш ва қўллашдир.
- лойиҳалаштириш (режалаштириш) таълим олувчиларнинг ўқув 
фаолиятини бошқариш дастурини яратиш бўлиб, у дарсга тайёрланишнинг 
якуний босқичи ҳисобланади. Лойиҳа (бошқариш дастури) қисқа ва аниқ, 
эркин тузилган, ўқитувчи ўзи учун бошқариш жараёни (кимдан ва қачон 
сўраш, қаерда мавзуни киритиш, машғулот кейинги босқичига қандай 
ўтиш)ни белгилаб олишга имконият берувчи фаолиятдир.
1. Ҳозирги замон ўқитувчисининг педагогик фазилати қандай бўлиши 
керак? 
2. Бугунги кун ўқитувчисига қўйилаётган талаблар мазмуни 
нималардан иборат? 
3. Ёш ўқитувчининг дарсда педагогик–психологик жиҳатдан 
тайёргарлиги? 
4. Ўқитувчининг индивидуал нутқ маданиятига эга бўлишига таъриф 
беринг? 
5. Педагогик – психологик мулоқот жараёнининг асосий моҳияти 
нималардан иборат? 
6. Ҳозирги кунда таълим муассасаларида ўтиладиган дарс турлари 
ҳақида? 
7. Ўқитувчи замонавий дарсларнинг қандай комбинацияларини 
билиши лозим? 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish