Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

3. 
Верификация.
Верификациянинг 
ёки 
гипотезанинг 
тўғрилигини тасдиқланишининг учинчи босқичида тадқиқотчи 
гипотезани қабул қилинган қарорнинг натижаларини кузатиб 
текширади. Бизнинг мисолни давом эттириб, раҳбар аслини олганда 
заҳиралар даражасини идора мутахассиси таклиф этган миқдорга 
кўпайтириши мумкин. Агар бунда заҳиралар камаймаса ёки хаддан 
зиёд кўпаймаса, гипотезани тўғри деб тан олиш керак. Агар ҳар холда 
эҳтиёжнинг ўсиши билан маҳсулотларнинг етишмаслиги пайдо бўлса 
ёки заҳиралар шунчалар ўссаки, уларни сақлаш чиқимлари ҳаддан 
зиёд бўлиб қолса, унда гипотезани нотўғри деб тан олиш керак. Бу 
ҳолда, раҳбар биринчи босқичга қайтиб, мавжуд ахборотга 
гипотезани текшириш босқичида йиғилган ахборотни ва бошқа 
маълумотларни қўшгандан кейин, янги гипотезани ифода қилиши 
керак. 
Бошқарув муаммоларини ҳал этаётганда илмий усулни қўллаб 
туриб шуни эсда тутиш керакки, ташкилот - бу ўзаро боғланган 
қисмлардан иборат очиқ тизимдир. Шунинг учун бошқарувга илмий 
ёндашишнинг иккинчи хусусияти бўлиб тизимли ёндашиш туради. 
Бошқарув илмининг учинчи хусусияти - моделларни 
ишлатишдир. 
Моделлаштириш 
кўп 
ҳолларда 
бошқарув 
муаммоларининг мураккаблиги ва илмий тажрибаларни реал ҳаётда 
ўтказиш қийинчилиги туфайли зарурдир. 
Моделлаштириш - бизнинг муҳокамада кўп эътибор берилган 
концепциядир. Илмий бошқарув мактабининг энг кўринадиган ва 
эҳтимол энг йирик ҳиссаси оддий сабаб - оқибатли баҳолаш учун 
жудда мураккаб вазиятларда объектив қарор қабул қилишга имконият 
берадиган муқобил моделларни ишлаб чиқишдадир. Бундай 
моделларнинг кўпи шунчалик мураккабки, ҳар ўрта раҳбар мустақил 
равишда уларни ишлатишга қодир эмаслар. Бироқ, моделлар ҳақида 
ишонарли тасаввурнинг йўқлиги раҳбарнинг синаш ва ҳатолар 


18 
усулини қўллашга ва текширилган усуллар қўллашнинг ўрнига 
ўйланмаган қабул қилишга олиб келади. 
Моделлаштириш 
Модел ўзи нима? Бошқарув илми ишлатадиган айрим 
моделларни компютерсиз амалга ошириш мураккаб бўлса ҳам, 
моделлаштириш концепцияси оддий. Шенноннинг таърифига биноан: 
«Модел - бу объектни, тизимни ёки ғояни бутунликнинг ўзидан 
фарқли маълум бир шаклда тақдим этилиши». Масалан, ташкилот 
схемасининг узи унинг тузилишини ифода этадиган моделдир. Ушбу 
китобда тавсифланган ҳамма бошқарув назариялари ташкилот ёки 
унинг қандайдир кичик тизими ишлаш моделининг моҳиятидир. Сиз 
кўп ўтмай моделларнинг кўп бошқа сизга таниш бўлган мисоллари 
борлигига ишонч ҳосил қиласиз. 
Модел қўлланилаётган реал ҳаётий вазиятни соддалаштиришни 
унинг асосий хусусияти деб ҳисобласа бўлади. Модел шакли камроқ 
мураккаб бўлгани ва ишга тегишли бўлмаган реал ҳаётда муаммони 
хиралаштирадиган маълумотлар йўқ бўлиб кетадигани учун, модел 
раҳбарнинг унинг олдида пайдо бўлаётган муаммоларни тушуниш ва 
ҳал этиш қобилиятини оширади. Модел шунингдек раҳбарга ўз 
тажрибасини ва мулоҳаза қилиш қобилиятини экспертлар тажрибаси 
ва мулоҳаза қилиш қобилияти билан мужассамлаштиришга ёрдам 
беради. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish