Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг


-БОБ. ФАННИНГ МАЗМУНИ, ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

1-БОБ. ФАННИНГ МАЗМУНИ, ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
1.1. Бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари. 
1.2. Бошқарув предмети ва изланиш услублари. 
1.3. Бошқарув илмининг келиб чиқиши. 
1.4. Бошқарув илмининг ўзига хос хусусиятлари 
1.5. Бошқарувнинг келажакка йўналтирилганлиги 
1.6. Курснинг мазмуни ва вазифалари. 
1.1. Бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари 
Бошқарув тушунчаси тор маънода бирор бир ташкилот 
мақсадини аниқлаш ва унга эришиш учун зарур бўлган 
режалаштириш, ташкил этиш ва назорат жараёнларини фойда 
келтириши, самара бериши қанчалик фаолият йўналишини тўғри 
танлай билиш, қарорлар қабул қила олишга ҳамда унинг 
бошқарилишини назорат қилишга ва бу жараён боришига боғлиқ 
бўлади. Бошқарув кенг маъноли тушунча сифатида жаҳондаги 
бошқарув ва уни ташкил этишнинг назариётчиларидан бири Питер 
Ф. Друкер айтганидек, 
“Бошқарув алоҳида фаолият тури бўлиб, 
ташкил 
этилмаган 
бетартиб 
оммани, 
бир 
мақсадга 
йўналтирилган самарали ва унумли гуруҳга, жамиятга 
айлантирадиган, ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантирувчи 
элемент ҳисобланади”
. Бошқарув нафақат корхона доирасида, 
қолаверса, бутун бир жамият, давлатни ўз танлаган йўли мақсад ва 
интилишларига етакловчи, иқтисодиётни кучли барқарор ишловчи 
механизмга айлантиришда муҳим таъсир этувчи куч ҳисобланади.
Бошқарувни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу 
билан бирга бошқарувнинг икки ташкилий-техникавий ва ижтимоий-
иқтисодий томонларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш лозим. 
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини 
олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси 
билан ажралиб туради. Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд 
ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, бошқарув 
мақсадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат 
унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун 
шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. 
Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади ишловчилар самарали 
меҳнат қилиши учун шароит яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя 
қилишнинг 
ишончли 
умумдавлат 
тизимини 
шакллантириш, 


11 
бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини 
қўллаб-қувватлашдан иборатдир. 
Бошқарувнинг моҳияти ижтимоий–иқтисодий муносабатлар 
даражаси, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишини ва иқтисодий 
алоқаларини мураккаблашуви билан кенгайиб боради. Бошқарув 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнида 
ишлаб 
чиқариш 
воситаларига 
мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда ишлаб 
чиқарувчилар 
ўртасида 
рақобатни 
шакллантириш, 
фойдани 
максималлаштиришга қаратилган бўлса, у бутун бир иқтисодий 
тизимда ишлаб чиқариш эвазига жамият эҳтиёжини қондира 
оладиган бозор инфратузилма элементлари ва уларни ўзаро 
алоқасини таъминловчи механизмни барқарор ишлашига, ҳар бир 
фуқаро, гуруҳ, уюшма, ташкилот ва муассасалар манфаатларини 
эътиборга олган ҳолда уларни жаҳон саҳнасида ўз ўрнига эга 
бўлишига қаратилган бўлади. 
Бошқарувнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа 
қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу 
қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини 
ҳисобга олган ҳолда хўжалик раҳбарлари республика иқтисодиётини 
бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар. 
1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси давлат 
мустақиллиги эълон қилинди, шундай бир шароитда республика 
давлат ва иқтисодиётни қайта қуришнинг бош мақсади 
Президентимиз И. Каримов томонидан қуйидагича аниқлаб берилди: 
“Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор 
иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик 
ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат”. 
Унинг амалга оширилиши турли соҳаларда олиб бориладиган 
ислоҳатларга ва бошқариладиган вазифаларга нечоғлик боғлиқ 
бўлади. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish