Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Компонент таҳлил методининг ўзига хослиги нимада?
2. Компонент таҳлил методи сўз маъносини қандай қисмларга ажратиб
ўрганади ва нималарга эътибор беради?
3. Назарий тилшуносликда сўз маъносига ва унинг таркибий қисмларига
нисбатан қандай терминлар ишлатилади?
Асосий тушунчалар:
1. Компонент таҳлил методи – сўз маъносига, унинг тузилишига
нисбатан ишлатилиб, маънони таркибий қисмларга – компонентларга
(семаларга) ажратади. Ҳар бир семанинг маъно (семема) таркибидаги
аҳамиятини, ўрнини, имконини аниқлайди, ишлатилиш доирасини
белгилайди.
2. Семема – маъно, сўзнинг мазмун жиҳати, ички томони.
3. Сема – семеманинг таркибий қисми, маъновий бўлаги, компоненти.
250
6. Валентлик таҳлил методи
Тил системаси муайян лисоний бирликлардан иборат бўлиб, ушбу
бирликлар ҳам систем табиатга эгалиги билан ажралиб туради. Аниқроғи,
масалан, ҳар бир сўз ўз белги ва хусусиятларининг бирлигидан иборат
муайян элемент, қирра, томон, имкониятларга эга ўзига хос системачадир
1
.
Маълумки, микросистем характерга эга бўлган сўзнинг тил системасидаги
аҳамияти катта, қўлланиш доираси ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, у
жаҳон тилшунослиги миқёсида доимо турли лингвистик йўналишларнинг
тадқиқот объекти бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Валентлик таҳлил методи ҳам, асосан, сўз муаммоси билан шуғулланади,
сўзнинг нутқ фаолиятидаги-нутқ бирлиги сифатидаги семантик-синтактик,
функционал фаоллигини ўрганади, текширади, унинг ички-мазмун жиҳати
билан боғлиқ имкониятларини, хусусиятларини очиб беради. Аниқроғи,
валентлик таҳлил методи орқали муайян сўзнинг ўз маъноси асосида бошқа
сўзлар билан синтактик (семантик-синтактик) муносабатга киришуви
аниқланади, яъни сўзнинг турли маънога эга қатор сўзларни ўзига
бириктириш хусусиятлари ёритилади.
Валентлик таҳлил методининг объективлиги, илмий-амалий моҳияти,
зарурлиги сўз билан – сўзнинг лексик – семантик кучи, мавқеи билан
белгиланади. Демак, сўзнинг «руҳи», «жони» бўлган семантикаси унинг
бошқа сўзлар билан бирикишини таъминлайди, бирикма, гап каби нутқ
бирликлари сўзнинг фикр ифодалаш жараёнида бошқа сўзлар билан бирика
олиш семантик имкониятининг, валентлик муносабатининг натижаси
сифатида юзага келади.
Мураккаб тушунча ифодаловчи нутқ бирликларидан тортиб, фикр
ифодаловчи нутқ бирликларининг ҳосил бўлиши бевосита сўз валентлиги
билан боғлиқдир.
Валентлик таҳлил методи орқали сўзларнинг бирикиши-сўзлар орасидаги
мантиқий алоқа даставвал уларнинг семантик имкониятига (субстанциал
хусусиятига) кўра амалга ошиши, сўзларнинг семантик боғланиши асосида
эса улар семемаларининг (семаларининг) семантик муносабати мавжудлиги
аниқланади.
1
В. М. Солнцев. Язык как системно-структурное оброзование, 16-бет.
251
Валентлик таҳлил методи орқали сўзлар орасидаги семантик муносабат
бевосита синтактик муносабатни юзага келтириши, яъни семантик
синтагмаларни, синтактик конструкцияларни (қурилмаларни) ҳосил қилиши
маълум бўлади.
Ушбу метод орқали сўзлар орасидаги синтактик алоқа асосида сўзнинг
валентлик имкони мавжудлиги, синтактик алоқа сўзнинг валентлик
қобилиятига эгалигини, валентлик умумий хусусиятининг нутқда, сўзлар
орасидаги турлича боғланишларда – хусусийликларда намоён бўлишини
кўрсатади.
Валентлик таҳлил методи орқали, масалан, сўз семантик валентлигининг
муайян кўриниши бўлган феъл (ёки от, сифат ва б.) валентликларини, унинг
нутқда қайси сўзлар билан бирика олишини, синтактик муносабатга
киришишини аниқлаш мумкин.
Феъл валентлигининг ўзига хослиги шундаки, у валентлик семантик
имкониятига кўра гапнинг кўринишини (тузилишини) белгилайди, унинг
қандай сўзлардан таркиб топишини маълум қилади. Масалан,
ўқталмоқ
феълининг семантик имконияти – валентлик қобилияти гапда қуйидаги
актантлар (иштирокчилар, қатнашувчилар) орқали намоён бўлади. Қиёсланг:
Ў
қталди:
ким, нимани, кимга, нима сабабдан, қаерда.
У
милтиқни
Ўқталди
шубҳали одамга
эҳтиётдан
эшик тагида
Тўхтади
: нима, қаерда, қачон, нима сабабдан.
Машина
Тўхтади
уйнинг олдида
эрта тонгда
бензин олиш учун
252
Чимирди
: ким, нима сабабдан, нимани .
у
Чимирди
асабийлашиб
қошини
Хуллас, валентлик таҳлил методи нутқ фаолиятини, унинг муайян
лисоний бирликлардан, уларнинг ўзаро семантик-синтактик муносабатга
киришувидан таркиб топишини, нутқнинг ҳосил бўлиш механизмини
дифференциал – семантик метод-компонент таҳлил методи билан
ҳамкорликда ёритиб беришига кўра муҳим аҳамияти эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |