Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet119/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Трансформацион таҳлил методи қандай метод? 
2. Трансформацион таҳлил методининг энг муҳим жиҳати нимада? 
3.Трансформацион таҳлил методи қайси жараёнларда кенг қўлланилади? 
 
Асосий тушунчалар: 
1. Трансформация – қайта тузиш, ўзгартириш. 
2. Трансформацион таҳлил методи – муайян марказий (ядро) синтактик 
бирлик (масалан, гап) асосида яритилган, ҳосил қилинадиган қатор бошқа 
гапларни аниқлайди, уларнинг трансформацияланиш механизмини ўрганади. 
Трансформацион таҳлил методи ядро гапларни ва уларни
182
Қар: H.Ne’matov. Ўша асар, 134-бет. 
183
Қар:Н.А.Баскаков,А.С.Содиқов, А.А.Абдуазизов.Ўша асар, 131-бет. 


248 
трансформациялаш на-тижасида юзага келган “ясама” ҳосила гапларни 
аниқлаб, ўзаро қиёслайди, улар орасидаги умумий ва фарқли 
жиҳатларни белгилайди. Ушбу метод орқали дастлаб трансформацияга асос 
бўлган гаплар, сўнгра улар асосида ҳосил бўлган, қайта тузилган гаплар 
таҳлил
қилинади, улар орасидаги формал - семантик, синтактик 
муносабатлар ўрганилади. 
5. Компонент таҳлил методи 
Тилшуносликда (масалан, туркий-ўзбек тилшунослигида) лисоний 
бирликларни тадқиқ қилишда фаол қўлланилаётган методлардан бири 
компонент таҳлил методидир. Компонент таҳлил методи тил бирликларини 
парадигматик бирлик сифатида, парадигматик муносабатда, алоқада олади, 
парадигматик қаторда ўрганади.
Ушбу методнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у, асосан, сўзга-сўз 
маъносига нисбатан қўлланилади, сўз маъносини мукаммал таҳлил қилишда, 
уни таркибий қисмларга-компонентларга ажратишда кенг фойдаланилади. 
Демак, компонент таҳлил методи сўзнинг мазмун жиҳати бўлган маънони 
(семемани) муайян семантик система сифатида текширишда, айни системани 
ташкил қилувчи таркибий қисмларни, маъновий бўлакларни, яъни семаларни 
аниқлашда, уларнинг семантик системадаги – семемадаги моҳиятига, ўрнига, 
аҳамиятига, имкониятига, ўзига хосликларига алоҳида эътибор беради, 
уларни аниқлайди, қўлланиш доирасини белгилайди.
Сўз маъносини компонент таҳлил методи орқали ўрганишда сўз маъноси-
семема мантиқан ва заруран муайян бўлакларга, компонентларга ажралади. 
Аниғи, сўз маъносини шу маънони – семемани ташкил қилган маъновий 
бўлакларга ажратиш жараёни, ажратилган бўлакларнинг ҳар бирини алоҳида 
ўрганиш, уларнинг сўз маъноси таркибидаги «қувватини», нутқда қандай 
вазифани бажариши кабиларни ўрганиш жараёни компонент таҳлил методи 
асосида амалга ошади.
Эслатамиз, назарий тилшуносликда сўз маъносини ташкил қилувчиларга 
нисбатан сема термини фаол қўлланилади. Демак, компонент таҳлил 
методининг фаоллик кўрсатадиган асосий «қуроли» сифатида сема термини 
хизмат қилади. Сема семеманинг таркибий қисми, нутқдаги вакили, 
бутуннинг бўлагидир. Сема ва семема (ёки семалар ва семемалар) ўзаро 
диалектик боғлиқ бўлиб, бутун ва бўлак категорияси нуқтаи назаридан 
баҳоланади.


249 
Семемани таҳлил қилиш, семаларни ўрганиш, демак, семалар моҳиятини 
ўрганиш, семемани ўрганишдир, семеманинг семалар таркибини белгилаш, 
аниқлашдир. 
Шундай қилиб, сўз лексик маъноси - семема уни ташкил қилувчи 
компонентлардан – семалардан таркиб топади. Маълум бўлдики, сўзнинг се-
мантик тузилиши (структураси) бевосита маъно (семема) билан боғланади. 
Чунки семантик компонентга эга бўлмаган маъно-семема йўқ ва бўлиши ҳам 
мумкин эмас. 
Сўзнинг маъноси, маъно таркиби муайян маъновий бўлаклардан, тарки-
бий қисмлардан (семалардан) ташкил топади. Бу таркибий қисмлар сўз 
маъносини шакллантириб, ҳар бир маънонинг алоҳида тил «бирлиги» сифа-
тида мавжудлигини таъминлайди. Сўз маъносининг таркибий қисмлари 
нутқда муайян хабар (дарак) ташийди. Демак, сўз маъносининг кичик тарки-
бий қисмлари ўзаро барқарор бутунлик (система) муносабатида бўлиб, 
маънонинг нутқий «ифодаси»,нутқ «бирлиги» сифатида хизмат қилади.
Хуллас, сўз маъносини таркибий қисмларга ажратиб ўрганиш усули-
компонент таҳлил методи сўз маъносини-унинг таркибини, тузилишини 
аниқлашда энг асосий ва энг қулай объектив усул ҳисобланади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish