Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Битирув малакавий ишининг ҳимояси қуйидаги тартибда ўтади



Download 130 Kb.
bet10/10
Sana15.06.2022
Hajmi130 Kb.
#675233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иш. мет. кулланма

Битирув малакавий ишининг ҳимояси қуйидаги тартибда ўтади:

Битирувчи қисқа ахборот беради (10 минут). Ахборот қуйидаги тахминий режа асосида тузилиши мумкин:



  1. Битирув ишининг умумий тавсифи:

    • мавзу;

    • мавзу танланишининг сабаблари;

    • ёритилган асосий масалалар доираси;

    • битирув ишининг режаси;

    • мавзуни ёритишда фойдаланилган асосий адабий манбалар;

    • битирув ишида келтирилган ва баҳоланган тажриба-синов ишининг қисқача мазмуни.

  1. Асосий қисмнинг тавсифи:

    • мавзуда акс этган педагогик муаммонинг моҳияти;

    • асосий масалалар бўйича олимларнинг қарашлари ва муаллифнинг уларга берган баҳоси, таҳлили;

    • масала назарияси жиҳатидан муаммо ечимини топиш тажрибасининг таҳлили ва баҳоси;

    • болалар билан ишлаш усулларини ёки бошқарувни такомиллаштириш йўллари, ўрганилганларни амалда самарали қўллаш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаш;

  1. Талабанинг ўзи бажарган битирув ишига, эришган натижалари ва иш сифатига берган баҳоси:

    • мавзу бўйича ишлаш давомида қандай вазифалар қўйилган эди ва улар қай тарзда бажарилди;

    • бажарилган иш натижалари билан қониқиш даражаси;

    • мавзунинг қайси қирралари бўйича тадқиқот давом эттирилади.

Ахборот берилганидан сўнг талаба саволларга жавоб беради. Битирув иши мазмуни бўйича нафақат комиссия аъзолари, балки ҳимояда иштирок этувчи исталган шахс савол берилиши мумкин.
Сўнгра илмий раҳбар хулосаси ва тақризчининг хулосаси ўқиб эшиттирилади.
Кейин иш муаллифи тақриз ва хулосаларда келтирилган эътирозлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради ҳамда ҳимоя давомида берилган саволларга жавоб беради.
Шундан кейин ишнинг муҳокамаси бошланади, унда хоҳловчиларнинг барчаси иштирок этиши мумкин.
Ҳимоя якунида муаллифга эътирозларга сабаб бўлган ўринларни изоҳлаш, тегишли маълумотлар келтириш, қўшимча материаллар билан қисқача таништириш имкони берилади.
Аттестация комиссиясининг қарорлари ёпиқ мажлисда қатнашчиларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенглиги ҳолатида раиснинг фикри ҳал қилувчи ҳисобланади.
Якуний давлат аттестациясига киритилган исталган синовнинг натижаси “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” баҳолари билан белгиланади ва шу куннинг ўзида имтиҳон комиссияси мажлисининг баённомаси тегишли тартибда расмийлаштирилгач эълон қилинади.
Ҳимоядан кейин битирув иши олий таълим муассасасининг кутубхона фондида ёки тегишли кафедраларда сақланади. Ишлардан талабалар, бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.
Икки йил ўтгач битирув малакавий ишлари олий ўқув юрти архивига топширилади.





Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish