Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 130 Kb.
bet2/10
Sana15.06.2022
Hajmi130 Kb.
#675233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иш. мет. кулланма

Тадқиқот мавзусини танлаш

Курс иши мавзулари 1 йил олдин тегишли кафедра мажлисида муҳокама қилинади, тасдиқланади ва талабаларга маълум қилинади. Курс иши асосан 3-4 блок фанлари бўйича ёзилади.


Курс иши мавзуларининг тўплами қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
а) бўлажак ўқитувчини тайёрлаш вазифаларига мос келиши;
б) замонавий илмий-педагогик тадқиқотлар йўналишлари ва муаммоларини ҳисобга олиши;
в) алоҳида ўқитувчилар ва кафедра жамоаси томонидан текширилаётган муаммоларга талабаларни жалб қилиши;
г) психологик-педагогик назария ва амалиёт соҳасига нисбатан талабаларнинг хилма-хил қизиқишларини ҳисобга олиши;
д) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига таълим ва тарбия беришнинг долзарб муаммоларини ишлаб чиқиши зарур.

Курс иши мавзулари турли усуллар ёрдамида белгиланиши мумкин:



  1. Ўқитувчи талабанинг курс иши мавзусини белгилайди. Агар ўқитувчи муайян бир муаммо бўйича тадқиқот ишни олиб бораётган бўлса, у шу мавзу юзасидан талабага курс иши мавзусини бериши мумкин.

  2. Талаба ўз амалий фаолиятида дуч келаётган қийинчиликларни бартараф қилиш учун ёрдам берувчи мавзу бўйича ишлаши ҳам мумкин. Бу йўналишдаги мавзуларни, одатда, ОТМга киргунига қадар педагогик фаолият олиб борган ёки иш билан ўқишни биргаликда олиб бораётган талабалар танлаб оладилар.

  3. Талаба ўз қизиқишларига мос келувчи мавзулар бўйича иш олиб боради. Талабага мустақил равишда тадқиқот мавзусини танлашида қуйидаги усуллар ёрдам беради:

а) етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилган илм-фан ютуқларининг қисқа тахлилий тафсилотларини ўрганиш (чунки ушбу тафсилотларнинг охирида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар албатта кўрсатилади);
б) олдин бажарилган тадқиқотларда ўрганилган муаммоларга яқин мавзуларни танлаш, бунда янги, яна ҳам мукаммалроқ методлардан фойдаланиш;
в) олдин тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган, аммо ўрганилмаган гипотезаларни текшириш;
г) махсус адабиётлар ва даврий психологик-педагогик нашрлар билан мунтазам танишиб бориш:
д) долзарб аҳамиятга эга, кам ўрганилган муаммо ва масалаларни аниқлаш мақсадида етакчи олимлар билан маслаҳатлашиш.
Курс иши мавзуси аниқланиб, илмий раҳбар билан келишилганидан сўнг курс ишини бажариш босқичлари аниқлаштирилган календарь-режа ишлаб чиқилади. Мазкур режа тадқиқот ишининг боришини назорат қилишга имконият яратади ва талабага курс ишини мустақил ҳамда онгли равишда бажаришига ёрдам бералди.



Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish