Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 130 Kb.
bet5/10
Sana15.06.2022
Hajmi130 Kb.
#675233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иш. мет. кулланма

5. Хулоса. Бу қисмида ишнинг муаллиф томонидан ишлаб чиқилган асосий натижа ва хулосалари келтирилади: уларнинг амалий аҳамияти, иш натижаларининг жорий қилиниш имкониятлари ва мавзуни келгусида тадқиқ қилиш истиқболлари кўрсатилади.
Хулосага қўйиладиган асосий талаб – унинг қисқа ва мулоҳазалилигидир: унда ишнинг мазмунини бутунлигича қайтариш шарт эмас.
Хулоса қуйидаги саволларга жавоб бера олиши керак:
а) талаба нима учун айнан ушбу тадқиқотни амалга оширди?
б) қандай ишлар амалга оширилди?
в) муаллиф қандай хулосаларга келди?
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати асарлар муаллифларининг фамилияси кўрсатилиб, алвафит тартибида тузилади.
Рўйхатга муаллиф томонидан ишни ёзиш жараёнида фойдаланилган барча адабиётлар киритилади ( бунда улар қаерда нашр қилинганидан қатъий назар алоҳида нашр, тўплам, журнал, газета бўлса ҳам албатта кўрсатилиши шарт).
Рўйхатда манбалар умумий ракамлаштирилган холда келтирилади. Манбанинг маълумотлари кўрсатилаётганида муаллифнинг исми-фамилияси, асарнинг номи, нашр қилинган жойи ва йили, саҳифаларнинг умумий сони берилади.
Масалан:

  1. Р.Расулов Ўзбек тилида ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор валентликлари.-Тошкент:Фан, 1989.-189 б.

  2. Р.Расулов Умумий тилшунослик (дарслик).-Тошкент: Янги аср авлоди, 2007.-277 б.

  3. С.Каримов Зулфия ижодида неологизмлар // “Тилшуносликнинг долзарб масалалари” илмий ишлар тўплами.-Тошкент, 2008.-Б.19-24.

7. Иловалар. Улар, одатда, алоҳида саҳифаларда кўрсатилади. Уларнинг ҳар бири ўз мавзусига эга бўлади ва ўнг томоннинг юқорисида “Илова” деган ёзув қайд қилинади. Агар иловалар бир нечта бўлса, улар “1-илова”, 2-илова” тарзида расмийлаштирилади.
Иловага мустақил равишда тузилган, анкеталар ёрдамида йиғилган эмпирик материал, дарслар ва тарбиявий тадбирларнинг конспектлари, кузатишлар баённомалари, байрам сценарийлари, болаларнинг расмлари ва фотосуратлари жойлаштирилади.
Курс ишига раҳбарлик педагогик стаж, тажрибага эга бўлган ёки илмий-тадқиқотлар олиб бораётган кафедра ўқитувчилари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, турли марказлар ходимлари томонидан амалга оширилади.
Курс иши талаба томонидан мустақил равишда ёзилади, бунда у илмий раҳбар маслаҳатларидан фойдаланади ва ишининг бориши юзасидан рахбарига ҳисобот бериб боради.
Курс ишининг раҳбари:
а) талабага танланган мавзу доирасидаги масалалар ва тадқиқот методларини аниқлашда, тайёргарлик режасини белгилаш ва курс ишини шакллантиришда ёрдам беради;
б) талабага курс иши ёзиш жараёнида маслаҳатлар бериб боради, систематик назоратни амалга оширади, босқичли аттестацияни ўтказади (семестрда икки марта) ва бу ҳақда кафедра раҳбариятига хабар беради;
в) курс ишини текширади ва унга тақриз беради.
Курс ишининг ҳимояси очиқ равишда ўтказилади. Иш муаллифи 10 мин. давомида иш юзасидан маъруза қилади ва ўқитувчи-талабаларнинг саволларига жавоб беради. Маърузада муаммонинг ўрганилиш ҳолати, тажриба-синов ишларининг натижалари (агар ўтказилган бўлса), тадқиқотнинг истиқболи, хулоса ва таклифлар акс этган бўлиши лозим.
Курс ишининг ҳимоя қилиш натижаларига кўра талабанинг рейтинг дафтарчасига тегишли балл қўйилади.
Курс иши талабага келгуси тадқиқотларида асос бўлиши учун қайтариб берилади. Жуда яхши балл ва эътирофга эга бўлган курс ишлари бошқа талабаларга намуна сифатида методик хонада сақланади.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish