Машғулотда предметларни кўриб чиқиш. Кичик ва ўрта гуруҳларда кўпинча машғулот бошида алоҳида предметлар кўрсатилади. Болалар диққатини топшириққа қаратиш ва тасаввурларини жонлантириш мақсадида болаларга копток, лента (тасма), белкурак ва шу кабилар кўрсатилади. Машғулотнинг қолган вақти мобайнида эса, болалар ўз тасаввурлари асосида чизадилар. Улар расмларини кўрган предметларига нисбатан таққослай олмайдилар ва предметларни идрок қилишларига қайтиб мурожат қилмайдилар. Катта гуруҳда ҳам предметларни кўриб чиқиш учун имкон бўлади. Масалан: «Уч айиқ» эртаги мавзуси бўйича расм чизишдан ѐки буюм ясашдан аввал, тарбиячи болаларга ўйинчоқ айиқни кўриб чиқишни, предмет шаклининг асосий хусусиятларини ва айрим қисмларнинг пропорция нисбатларини аниқлашни, сўнг предметнинг бурилишига нисбатан шу айрим қисмларнинг ўзгаришини кузатишни таклиф қилади. Болалар расм чизишда эртакнинг қайси эпизодини танласалар, айиқни ҳам шу эпизодга нисбатан мос ҳолатда тасвирлайдилар.
Намунадан фойдаланиш. Намунадан фойдаланиш кўпроқ ўргатиш усулига тааллуқлидир. Болаларнинг умумий эстетик дидларини ошириш учун чиройли предметларни томоша қилдириш керак. Масалан: гиламлар, вазалар, каштачилик ва ҳоказо. Декоратив расм чизиш машғулотларида болалар кўрган предметларини акс эттириб, улардаги нақшларни қайта чизибгина қолмай, балки мустақил равишда нақшларни акс эттириб, ѐрқин ранг ва шаклларни
м ослаштириб чизишни ҳам ўрганадилар. Шунинг учун бошланғич босқичда болалар намунадан нақш элементларини чизиб оладилар, кейинчалик элементларни ўрнини ва рангини ўзгартириб борадилар. Болалар маълум бир малакага эга бўлганларидан кейин, бир неча хил намуналарни болалар ихтиѐрига кўрсатиш мумкин. Баъзи машғулотларда тарбиячи намунани қўяди ва болалар кўриб чиқиб, танишиб, тарбиячининг кўрсатмасисиз мустақил равишда ишлайдилар. Предметли расм чизиш ѐки буюм ясашда намуна кўчириб олиш учун эмас, балки тасвирланаѐтган предмет ҳақидаги тасаввурни аниқлаш учун қўйилади.
Расмлардан фойдаланиш. Расмлар асосан болаларнинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш учун ва тасвирий усуллар, воситаларни тушунтириш учун хизмат қилади. Педагог ва психологларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 2 ѐшдаги болалар расмни предмет тасвири сифатида тушуниб етадилар. Лекин расмдаги қаҳрамонларнинг ўртасидаги боғлиқликни, яъни ҳаракатларни тушуниш кечроқ, 4-5 ѐшларда юзага келади. Масалан: 2 ѐшли бола расмдаги ҳайвонларни «турибди» дейди, 4-5 ѐшлигиси эса «гапиряпти», «юряпти», «келяпти» ва ҳоказо дейди. Болаларнинг кузатишлари кўпинча қисқа муддатли бўлади (масалан: шаҳар шароитида ҳайвонларни кузатиш).
Ш унинг учун расмлардан фойдаланиш қайта идрок қилишга ва кейинги тасвир учун характерли бўлган энг асосийсини аниқлашга ѐрдам беради. Расмлар ана шундай шароитларда керак бўлади: керакли предмет қўл остида йўқ пайтида, ѐки бўлмаса текисликда тасвирлашнинг айрим усуллари билан таништириш учун хизмат қилади. Масалан: тарбиячи болаларга узоқлашган предметни тушунтириш учун расмни кўрсатади. Ҳаѐтда болалар шу узоқдаги предметларни бир чизиқда жойлашган деб идрок қилсалар, расмда тарбиячи пердметларни узоқлашганини кўрсатиб, тушунтириб беради, 6 ѐшдан бошлаб шу мақсад билан расмдан фойдаланиш мумкин. Расмни кўра туриб, бола ерни бир чизиқ билан эмас, балки кенг ер бўлаги билан чизишни, узоқлашаѐтган предметлар юқорироқда, яқиндагилари пастроқда ва қоғоз четига жойлашишини тушуниб етади. Расм машғулот давомида болалар олдида қолдирилса, болалар тушуниб етмай нусха кўчиришга ўрганиб қоладилар. Бу ѐшда эса, болалар нусха кўчириш билан эмас, балки ижод билан расм чизишлари керак. Баъзида машғулот давомида болаларга айрим қисмларни аниқлаб олиш учун расмни кўрсатиш керак бўлади. Кейин эса расм олиб қўйилади, чунки болалар нусха кўчира бошлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |