Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
51
3) педагогик мулоқот воситалари – математика таълим жараёнида
аудитория ва ундан ташқари ўқув ахборотини олиш, ўзлаштириш ва узатиш
фаолиятини ташкил этишга ёрдам берувчи (дидактик, техник, в.б.) воситалар;
4) таълим олувчилар – олий таълим йўналишлари талабалари;
5) педагоглар – махсус математик ва педагогик тайёргарлик, аксарият
ҳолда, илмий салоҳиятга эга олий таълимнинг математика ўқитувчилари;
6) натижа – талабаларнинг математика фани дастурини ўзлаштириш
жараёни якунида уларда шакллантирилган билим, кўникма, малака ва
компетенциялардан иборат.
Педагогика амалиётида ва ўқув-методик адабиётларда педагогик
технология атамаси аксарият ҳолларда педагогик тизим тушунчасининг
маънодоши сифатида қўлланилади. Лекин уларнинг муайян фарқли
жиҳатларга эга эканлигини билиш зарур. Тизим тушунчаси технология
тушунчасига қараганда кенгроқ бўлиб, умумий хусусиятга эга. Тизим ўзаро
алоқадор муносабатда муайян яхлитлик ва бирликка эга бўлган элементлар
йиғиндисини англатади. Масалан, мактаб педагогик тизими бир қанча
технологияларни қамраб олади. Ҳар қандай технология тизим бўла олгани
ҳолда, ҳар қандай педагогик тизим технология бўла олмайди. Тизим
тушунчаси аксарият ҳолларда статик ва тузилишга оид манзараларни
тавсифлашга қаратилади, айни вақтда технология фаолият объекти ва
субъектида юз бераётган ўзгаришларни, замондаги эврилиш жараёнларини
ҳамда барча вазифаларни акс эттира бориб, режалаштирилган натижаларда
эришилган ютуқларни назарда тутади [3].
Таълим жараёнини технологиялаштиришнинг ўзига хос жиҳати бу –
олдиндан белгиланган ўқув мақсадларига мос ҳолда самарали дидактик
жараённи қуриш ва жорий этиш ҳисобланади Тизим тушунчаси кўпроқ
умумийлик хусусиятига эга бўлиб, статистик, таркибий холатларни
ифодалашда ишлатилса, технология тушунчаси маълум бир вақт оралиғида
рўй берадиган жараён субъект ва объектлар орасидаги фаолиятни кўзланган
натижага эришишни назарда тутишда ишлатилади. Ҳар қандай педагогик
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
52
тизим технология бўла олмайди, лекин ҳар қандай технология маълум бир
тизимни билдиради. Бундан ташқари “методика” ва “технология”
терминларини ҳам бир–биридан фарқ қилиш лозим. Фанни ўқитиш
методикаси мазмун, сифат, ҳар хилликка урғу берса, фанни ўқитиш
технологиясида мақсад, жараён, сон-миқдор, мўлжалга урғу берилади [2,4].
Педагогик технология ва педагогик тизим тушунчалари кўп жиҳатдан
ўзаро боғлиқ. Одатда технология сифатида тавсифланувчи педагогик
жараёнлар - динамик ривожланувчи, бошқарилувчи жараёнлардир. Бундай
тавсифларни педагогик технологияларга берилган таърифларда ҳам кўриш
мумкин. Масалан, М.Чошанов фикрига кўра, таълим технологияси – дидактик
тизимнинг таркибий жараёнли қисмидир. ЮНЕСКО томонидан берилган
таърифга кўра: педагогик технология – техника ресурслари, одамлар ва
уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда таълим шаклларини
оптималлаштириш
вазифасини
қўювчи
ўқитиш
ва
билимларни
ўзлаштиришнинг ҳамма жараёнларини яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг
тизимли методи [5] ҳисобланади.
Олий таълимда ўқув фанлари, жумладан, математикани ўқитиш жараёни
педагогик тизим бўлиб, мураккаб тизимларга хос қуйидаги тамойиллар
асосида ташкил этилади: қисмлар ва бутуннинг ўзаро алоқаси; тизимнинг
иерархик таркиби; тизимнинг ривожланиши, ўзини-ўзи ташкил этиши;
тизимни амалга оширишда зарурий турли-туманлик, самарадорликни
ошириш; мақсадлар иерархик тузилмасини шакллантириш, унда бутунлик
конуниятининг намоён бўлиши [2].
Тизим тушунчаси билан тузилма тушунчаси мосликда қаралади. Тузилма
тизимни яхлитлик сифатида ташкил этиш шаклидир.
Бутун бўлаклардан
ташкил топади, тизим яхлитлик тариқасида – элементлардан; тизим ўзаро
боғлиқ элементлар жамланмасидан иборат. Тузилма тушунчаси тизимни
ҳосил қилувчи омил, унинг элементларни янги сифатга эга тизимга бутун каби
бирлаштириш табиатини акс эттиради.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
53
Масалан, олий таълим муассасасида математикани ўқитиш жараёни
тизимининг тузилмасини ўқув фанининг ишчи дастури тузилмасидан иборат
деб қаралса, унда ўқув фанининг мақсади, вазифалари, бошқа фанлар билан
боғлиқлиги, талабалар билим, кўникма ва малакаларига қўйилган талаблар,
маъруза ва амалий машғулотлар тақвим режалари, талабалар билимини
назорат қилиш ва баҳолаш тизими, ўқув фанини ўзлаштириш учун тавсия
этилган адабиётлар унинг бир-бири билан бевосита ва билвосита боғланган
таркибий қисмларидан ташкил топган.
Жумладан, биз битта мавзу бўйича ташкил этиладиган амалий
машғулотнинг кириш, амалий иш ва чиқиш босқичларини қуйитизимлар; ҳар
бир босқичнинг мақсад, мазмун, метод, восита ва натижаларини элементлар
сифатида қарашимиз натижасида, ҳар бири 5 та элементдан иборат 3та
қуйитизимли мураккаб педагогик тизим (1- расм) га эга бўламиз.
Амалий машғулот ҳар бир босқичидаги мақсадлар шу босқич учун
алоҳида мазмун ташкил этсада, амалий машғулот мазмуни доирасида бир-
билан ўзаро боғланишда шакллантирилади. Ҳудди шу ҳолат тизимнинг
бошқа компонентлари учун ҳам ўринли.
Олий таълим муассасаларида математикадан амалий машғулотлар
методик тизимини компонентлари (мақсад, мазмун, метод, восита, натижа,
ўқитувчи ва талабалар фаолияти) ва улар орасидаги муносабатлар мураккаб,
ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар мутаносиблигида
ривожланувчи яхлит педагогик тизим сифатида қараш математика таълими
самарадорлигини орттиришга ҳизмат қилади.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий
таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон
қарори.
http://lex.uz/ru/docs/3765586
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
54
2.
Юнусова Д.И. Педагогик жараёнларнинг тизимли таҳлили/ Ўқув услубий
мажмуа. - T.: ТДПУ, 2016. – 131 б.
3.
Джураев Р.Х. Технология ва бошка педагогик тушунчаларнинг ўзаро
муносабати.
http://uz.denemetr.com/docs/768/index-94752-1.html
4.
Жўраев Р.Ҳ., Рахимов Б.Х., Холматов Ш.Ф. Янги педагогик
технологиялар. -Т.: «Фан», 2005. – 66 б.
5.
Omonov H.T. Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat/ Darslik. - T.:
Iqtisod-moliya. 2009. - 240 b.
Do'stlaringiz bilan baham: |