ОЛИЙ ТАЪЛИМДА МАТЕМАТИКАДАН АМАЛИЙ
МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ
Артикова Г.А.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси катта
ўқитувчиси
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар
асосида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор
йўналишларига, халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим
тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда [1].
Белгиланган вазифаларни ҳал этишдаги муҳим омил - ҳар бир таълим
муассасининг ривожланиш, янгилик ва ўзгаришларга тайёрлиги, яъни уларни
таълим жараёнига татбиқ этишдаги инновацион фаолиятни амалга оширишга
объектив ва субъектив тайёргарлик даражасидир. Олий мактабда инновацион
фаолиятнинг субъекти ўқитувчи, унинг шахсий имконияти хисобланади.
Бунда ўқитувчи шахсининг ижтимоий- маданий, интеллектуал ва ахлоқий
имкониятлари юксак аҳамиятга молик бўлади.
Инновацион педагогик жараённинг муҳим компонентлари шахснинг
ўзини-ўзи бошқариши ва ўзини-ўзи сафарбар қила олишидир. Унинг энг
муҳим йўналишларидан бири - талабаларнинг билиш фаолиятини
ривожлантириш ҳисобланади. Бундай йўналиш талабаларнинг ўқув ишларини
фаоллаштириш, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш
фаоллигини ўз ичига олади.
Олий таълимни модернизациялаштириш шароитида инновацион ёндашув
билан бир вақтда тизимли, фаолиятли, компетенциявий ёндашувлар олий
таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишда муҳим
муаммоларни ҳал этиш имкониятини яратади.
Олий таълим тизими, ўқув фанлари тизими, ўқув фанини ўқитиш
жараёни, маъруза ёки амалий машғулот жараёни, методлар тизими, воситалар
тизими, асосий тушунчалар тизими, дарсдаги ўқитувчи ёки талаба фаолияти
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
50
каби тизимлар педагогик тизим сифатида бири иккинчисининг таркибида
мавжуд.
Тизим (юнон тилида: “systema” – қисмлардан тузилган, бирлаштирилган)
маълум бир яхлитликни ҳосил қилувчи, бир-бири билан маълум бир
муносабат ва боғланишларда мyжассамлашган элементлар мажмуасидир.
Маълумки, педагогика узлуксиз таълим турларидаги таълим тизимларида
билимларни узатиш ва ўзлаштирилиш жараёнларини ўрганади. Кенг маънода
қандайдир фан бўйича таълим мазмуни, ўқитиш шакллари ва усулларини
аниқловчи асосий ҳолатлар (тамойиллар) ўқитиш тизими сифатида
тушунилади. В.П.Беспалько педагогик тизимни - керакли фазилатларга эга
шахсни шакллантиришга ташкиллаштирилган, мақсадли ва мўлжалланган
педагогик таъсирни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзаро алоқадаги восита,
метод ва жараёнларнинг маълум бир мажмуаси сифатида изоҳлайди.
М.П.Павлова таъкидлашича, педагогик тизим мураккаб структурага эга бўлиб,
тарбиянинг бош ғоясида ифодаланувчи мақсад; уни амалга оширишни
таъминловчи фаолият; унда иштирок этувчи ва уни ташкил этувчи фаолият
субъекти; субъект ва қандайдир умумийликни интеграллаштирувчи фаолият
ва мулоқотдан келиб чиқувчи муносабатлар; субъект томонидан
ўзлаштирилган тизим муҳити, таркибий қисмларнинг яхлит тизимга
интеграциясини таъминловчи ва бу тизимни ривожлантирувчи бошқарувни ўз
ичига олади [2].
Олий таълим муассасаларида математикани ўқитиш тизимининг
таркибий қисмлари:
1) мақсад – математика фанининг бўлажак мутахассис касбий
тайёргарлиги мазмунини белгиловчи малака талабларидаги улуши,
талабанинг математик маданиятини ривожлантириш;
2) ўқув ахбороти – таълим йўналиши давлат таълим стандартида белгилаб
берилган, математика ўқув фани дастурида қайд этилган мазмунни ёритувчи
ўқув адабиётларидаги маълумотлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |