Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Особенности решения задач по изучению геометрии в школьной практике.
// Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Ежемесячный
научный журнал. Москва.-2015. март.- № 03 (74). -Б.10-12.
2.
Михайловский. Э.Э. Методика изучения свойства замечательных линии
треугольника. International Scientfic And Pratikal Conference. World Science.
proceedings of the conference. Topical Researches Of The World Science. (June 20-
21.2015). vol. 2. rost publishing. Dubai.-2015.-Б.52-61.
3.
А.А.Саломов “Развитие, умений и навыков у учащихся старших класов при
реализатции межпредметной функции математики” Тошкент: -1996 год.
//Дисцертационный исследование//.
Электрон таълим ресурслари:
4.
www.uzedu.uz - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги расмий
сайти
5.
www.edu.uz - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги расмий сайти
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
24
6.
www.avlonie.uz
- А. Авлоний номидаги халқ таълим тизими рахбар ва
мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институти
7.
www.ziyo.uz - Таълим портали
ОЛИЙ МАТЕМАТИКА КУРСИНИ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИ
Саломов А.А. - Сурхондарё ХТХҚТ ва УМОХМ
Саломова Р. - Сурхондарё вилояти ўрта махсус ва касб-хунар таьлим
бошқарма бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва
ижтимоий ривожланишининг ўзига хос йўлини танлаши, кадрлар тайёрлаш
тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор
чора-тадбирлар кўрилди: Жумладан, “Таълим тўғрисида” ги қонун ҳамда
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да кўрсатилганидек, замон талабларига
мос мутахассислар тайёрлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов
“Фарзандларимиз илм-фан сирларини ўрганиш бўладими, замонавий билим ва
касб-ҳунарни эгаллаш бўладими ахборот коммуникация технологиялари,
интернетдан фойдаланиш бўладими, барча-барча соҳаларда юксак чўққиларни
эгалламоқда” [1; 258], деб таъкидлаб ўтганлар. Шундай экан, “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” мақсади таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш,
олий ўқув юртларида янги таълим йўналишларини очиш ва замонавий
технологияларда ишлай оладиган мутахассислар тайёрлашдир. Маълумки,
олий таълимнинг бакалавриат босқичи мамлакатимизда йўлга қўйилган
узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланади. Мамлакатимизнинг
ҳар томонлама юксалишида бакалавр даражасига эга бўлган ёш, ўз
соҳасининг етук мутахассиси бўлган малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
25
Шу мақсадда бакалавриат йўналишлари учун Олий математика фанини
ўқитишда замонавий ахборот ва янги инновацион педагогик технологиялар
ҳамда электрон воситалар асосида ўқитишни тақозо этмоқда. Бунда узоқ
йиллар давомида тўпланган бой тажриба ва катта илмий потенциал билан бир
қаторда жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари тажрибаларини
уйғунлаштирилган ҳолда дарсни ташкил этиш самарали натижа беради.
Шунинг учун, Олий математика фанини ўқитишда замонавий ахборот ва янги
инновацион технологиялар ҳамда электрон воситалари асосида ўқитишни
тақозо этмоқда.
Олий математика табиий-илмий фанлар блокида келтирилган фан бўлиб
бўлажак кадрларнинг баркамол инсон бўлиб етишишида катта ўрин
эгаллайди. Чунки, Олий математика фани реал оламнинг фазовий формалари
ва улар орасидаги миқдорий муносабатларни тўла ҳамда чуқур акс эттирувчи
математик қонуниятларни топиш билан шуғулланади.
Олий математика фани-олий ўқув юртлари бакалавр йўналишлари
таълимида асосий (таянч) фан ҳисобланиб, уни ўқитишда илғор педагогик
технологияларнинг “ақлий-ҳужум”, ”интерактив”, ”призентация” ва бошқа
усуллар каби ахборот технологияларидан фойдаланиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир. Олий математикани ўқитиш маъруза, амалий машғулотлар ва
мустақил таълим кўринишида олиб борилади.
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг қуйидаги замонавий
методлари, педагогик ва ахборот технологиялари қўлланиши назарда
тутилган:
-маъруза машғулотларида замонавий ком ьпютер технологиялари
ёрдамида электрон-дидактик технологияларидан, ақлий ҳужум, гуруҳли
фикрлаш педагогик технологиялардан фойдаланиш;
-амалий машғулотларда кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли
фикрлаш, кластер каби педагогик технологиялардан қўллаш назарда
тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |