Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
26 
Талабалар фанни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва
замонавий усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни 
ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, силлабус, ўқув 
услубий мажмуалар, тарқатма материаллар, вертуал стентлар ҳамда интернет 
сайтлари каби маълумотлардан фойдаланилади. Талабаларга маърузаларни 
баён қилиш жараёнида техник воситалардан унумли фойдаланиш, 
графапроектор ёрдамида слайдлардан ва электрон дарслик ёки бошқа техник 
воситалардан фойдаланишда педагогик технология ютуқлари, ахборот 
технологияларидан фойдаланиш кўзда тутилади. Назарий ва амалий машғулот 
ўқув хоналари ўқув кўргазма қуроллар ва техник воситалар билан 
жиҳозланган бўлиши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, олий ўқув юртлари 
педагог-ходимлари дарсларни замон талаби даражасида тайёрлашда
талабаларнинг педагогик амалиёти, курс ва битирув малакавий ишлари 
ёзиши, махсус курс ва семинарлар ташкил қилиш кабилар ҳам миҳим 
аҳамиятга эга. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Ақлий 
ҳужум”, “Мунозарали дарс” усуллари ҳамда мавзуларга оид слайдлардан 
фойдаланиш назарда тутилади. Компонентли ёндашувни амалга ошириш, 
ўқув жараёнининг машғулотларини ташкил этишда фаъол ва интерфаол
(комьпютер симуляторлари, ишбилармонлар ўйини, муайян вазиятларни 
кўриб чиқиш ва ҳоказо) шаклларни ўтказишни талабаларнинг касбий 
кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида аудиториядан 
ташқари иш билан биргаликда жаҳон педагогик амалиётида қўлланиладиган 
замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг самарали стратегиялари, 
методлари ва услубларини кенг қўллашни назарда тутиши керак. 
Олий математикани ўқитишда амалий машғулотларни ҳам интерактив 
методлар асосида ўтиш яхши самара беради. Талабаларга фанни баъзи 
мавзулар бўйича дарслар электрон воситалар ёрдамида ташкил этиш эса 
фанни ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор замонавий усулларидан 
фойдаланиш янги информацион-педагогик технологияларини тадбиқ этиш 
муҳим аҳамиятга эга. Бунда янги математик дастурлар Poverpoint, Мaple, 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
27 
Маthsad каби мавжуд электрон дарсликлар, веб-сайтлардан фойдаланилади. 
Бу ўқитувчи вақтини тежашга имкон беради ва натижада таълим жараёнида 
самарадорлик қўлга киритилади. Ўқув жараёнини инновацион педагогик 
технологиялар асосида ташкил этишнинг асосий вазифалари талабаларнинг
интеллектуал салоҳиятини кўтариш, ақлий меҳнатни илмий асосда ташкил 
этиш, таълим-тарбияда оптимал вариантлларни кафолатлашлардан иборат.
Олий математика фанини ўқитишдан асосий мақсад эса талабаларнинг 
математик тафаккурини ва математик маданиятини шакллантириш ва 
ривожлантириш билан бирга ўрганилган математик билимларини ҳаётга 
тадбиқ етишга ўргатишдан иборатдир
.
Шу билан бирга талабаларга мантиқий 
алгоритмик, абстракт фикрлаш, ўзининг фикр-мулоҳазаларини, 
хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш, назарий ва амалий 
масалаларни еча олиш ва уни ҳаётга қўллаш ҳамда таҳлил қилишга 
ўргатишдир. Талабаларга ана шу қонуниятларни босқичма-босқич ўрганиш 
давомида уларнинг мантиқий тафаккур қилишлари ривожланади, математик 
хулоса чиқариш маданиятлари шаклланади. Талабаларни бирор математик 
қонуниятни ифода қилмоқчи бўлган фикрларини символик тилда тўғри 
ифодалай олишлари ва аксинча символик тилда ифода қилинган математик 
қонуниятларни ўз она тилида ифода қила олишларига ўргатиш орқали уларда 
математик маданият шакллантирилади. 
Олий математика фанини ўқитишнинг амалий мақсади ўз олдига қуйидаги 
вазифаларни қўяди: 
а). Олий математика курсида олинган назарий билимларни кундалик 
ҳаётда учрайдиган элементар масалаларни ечишга татбиқ қила олишга 
ўргатиш. Бунда асосан талабаларда назарий билимларни амалиётга боғлай 
олиш имкониятларини таркиб топтириш, уларда турли сонлар ва математик 
ифодалар устида амаллар бажариш малакаларини шакллантириш ва уларни 
мустаҳкамлаш учун махсус тузилган амалий масалаларни ҳал қилишга 
ўргатилади. 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
28 
б). Олий математикани ўқитишда техник восита ва кўргазмали 
қуроллардан 
фойдаланиш 
малакаларини 
шакллантириш. 
Бунда
талабаларнинг олий математика дарсларида техник воситалардан, математик 
кўргазмали қуроллар, жадвал ва ҳисоблаш воситаларидан фойдалана олиш 
малакалари таркиб топтирилади.
в). Талабаларни мустақил равишда математик билимларни эгаллашга 
ўргатиш. Бунда асосан талабаларни ўқув дарсликларида ва илмий-оммавий 
математик 
китоблардан 
мустақил 
ўқиб 
ўрганиш 
малакаларини 
шаклантиришдан иборатдир. 
 
Олий математика фанини ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялардан фойдаланиб юқори илмий педагогик даражада дарс бериш, 
муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли 
ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мултимедиа, 
воситалардан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган 
муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан 
индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишларга жалб 
қилиш эса таълим сифати ва самарадорлигини оширади. 
 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да кўзда тутилганидек, замонавий 
ахборот технологиялари, комьпютерлаштириш ва комьпютер тармоқлари 
негизида таълим жараёнини янги ахборотлар билан таъминлаш ривожланиб 
бормоқда. Шу билан биргаликда, фан ва таълимнинг нашриёт базаси ҳам 
ривожланмоқда. “Ўқув, ўқув-услубий, илмий инновацион, замонавий 
технологиялар мукамаллашиб ўқув жараёнига тадбиқ этиб бормоқда”.[2; 58] .
Шу билан бирга, хорижий тилни мукаммал биладиган ва замонавий 
ахборот-коммуникация технологиялардан тўғри фойдалана оладиган 
кадрларни тайёрлаш ҳозирги даврдаги энг долзарб масалалардан биридир. 
Чунки, олий математикани фанлар сифатида ўқитиш бакалаврнинг кенг 
миқёсдаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишини таъминлаш, 
кейинчалик ўқишини магистратурада давом эттирган тақдирда, асосий база 
бўлиб хизмат қилади. Талабаларнинг олий математика фанини 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
29 
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан 
фойдаланиш, бунда ахборот ва педагогик технология ютуқлари ва 
имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилади. Шунинг учун талабаларнинг 
олий математика фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг замонавий 
педагогик усуллардан ва информацион технологиялардан фойдаланиш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Бунда электрон дарслик, ўқув қўлланмалар, тарқатма 
материаллар, вертуал стендлар ва янги нашр этилган замонавий адабиётлардан 
фойдаланилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дарсларни замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий қилиш асосида дарснинг 
сифат кўрсаткичларини замонавий билим яхлитлиги асосида рейтингларини 
аниқлаш лозим бўлади. Ушбу фанни ўқитиш жараёнида традицион 
шакллардан ташқари янги педагогик технологиялардан ҳам фойдаланилади. 
Электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида математик масалаларни ечишни 
ўрганишда янги математик дастурлар тўплами (Powеrpоint, Маple, Маth Сad, 
Маtlab ва ҳок.) мавжуд электрон дарсликлар, вебсайтлардан фойдаланиш 
талабаларга яхши самара беради. Мавзуларни ўзлаштиришда ва мустақил 
ишларни бажаришда адабиётлар рўйхатида келтирилган мавжуд дарсликлар, 
ўқув қўлланмалари, электрон адабиётлар билан методик таъминланган 
бўлиши лозим. Фанни ўқитишда таълимнинг замонавий усуллардан кенг 
фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил 
этиш самарали натижа беради. Таълим олишнинг яна бир самарали усули 
интернет орқали масофавий таълимни ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
“Педагогик технология-тизимли, технологик ёндашувлар асосида таълим 
шаклларини қулайлаштириш, натижасини кафолатлаш ва объектив баҳолаш 
учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро таъсирини инобатга 
олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлаштириш 
жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуидир”. [3; 13]. 
Педагогик технология эса маълумот технологиясини жорий этиш 
тактикасини ифодалайди ва “ўқитувчи-педагогик жараён-талаба” функционал 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
30 
тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида ёритилиши ҳақида билим 
берилади. 
Олий математика фанини ўқитишда қуйидаги дидактик воситалардан 
фойдаланилади: 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish