Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети


боб Жахон дефектологлари асарларида мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш муаммоси



Download 130,5 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi130,5 Kb.
#43140
1   2   3   4
Bog'liq
Ижтимоий маиший

1боб Жахон дефектологлари асарларида мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш муаммоси
1.1. Ақли заиф болаларнинг ижтимоий-маиший мослашуви
Бутун жаµон болаларига хос б´лган болалар µуіуіи µаіидаги Конвенция, ¤збекистон Республикаси “Таълим т´²рисида”ги іонуни, “¤збекистонда кадрларни тайёрлаш миллий дастури” каби ва бошіа меъёрий µужжатларда к´рсатилишича, барча болалар, шу жумладан, жисмоний ёки руµий ривожланишида нуісони бор болалар µам меµнат іилиш, таълим олиш, µаётда ´з ´рнини топиб кетиш, ижтимоий химояда бўлиш µуіуіларига эгадирлар.
Имконияти чекланган, ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар орасида ақли заиф болалар анчагина миқдорни ташкил этади. Ақли заиф болалар жуда ёшлигидан бошлаб нафақат тиббий ёрдамга, балки тарбия ва таълимнинг махсус шароити хамда усулларига мухтож бўладилар. Уларнинг жамият хаётига мослашув даражаси кўпчилик мутахассислар, биринчи навбатда педагог-дефектологларнингкуч-ғайрат билан ишлашларини талаб қилади. Ақли заиф болаларда тарбия ва таълим жараёнида зарурий ахлоқий тушунчалар, маданият хулқи малакаси шаклланади, шахс шаклланади, ривожланишдаги камчилик тўғриланади ва натижада ижтимоий мослашув учун замин яратилади.
Бироқ ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, ақли заиф болалар учун махсус мактаб битирувчиларининг мехнат, маиший ва психологик мослашуви хар доим хам муваффақиятли кечавермайди. Ишни тез-тез алмаштириш тенденцияси, иш хақидан қониқмасликнинг хар доим хамсосланмаслиги, жамоанинг бошқа аъзолари билан алоқа ўрнатишда қийинчиликлар туғилиши, корхонанинг жамоатчилик ва маданий хаётида иштирок этишдан четлаштиришлар сезилади. Бюджетни тўғри тақсимлай олмаслик, жамғармани режалаштириш, хўжаликни оқилона бошқаришни эплай олмаслик билан боғлиқ бўлган кўплаб муоммолар вужудга келади. Ота-онаси билан яшайдиган битирувчиларда эса боқимандалик кайфияти акс этади.
Ижтимоий мослашув шахсни турлича ижтимоий мухитнинг структуравий элементларига фаол киришишига имкон берувчи, яъни жамоанинг жамоатчилик хаёти ва фаолиятида бахоли қудрат иштирок этувчи, жамиятнинг ижтимоий ва маданий хаётига қатнашувчи, ётоқхонанинг меёрлари ва қоидаларига мувофиқ ўз хаётини қура олувчи социализациянинг механизмларидан бирини ўзида акс эттиради. Ижтимоий мослашув-бу шахс ва жамият ўзаро таъсир кўрсатувчи узлуксиз жараён.
Меъёрда ривожланаётган болалар катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан мулоқот, отақоналарига хўжалик бўйича ёрдамлашиш, уларни ўраб турган хаёт ва ходисаларга ўхшатиб қилинган турли ўйинларни ўйнаш, телевидение ва радиодан ахборот олиш жараёнида маълумот ва билимга эга бўладилар. Тўғри тарбия ўрнатилган оиладаги болалар зиммасида уй-рўзғор хўжалиги ва уларни ўраб турган щаёт щақидаги тушунчаларини кенгайтиришга ёрдам берувчи маълум бир маиший-хўжалик мажбуриятлари бўлади. Бундан ташқари, мактабда ўқиш ўсмирларни зарур бўлган маълумот, одат, малакалар захираси билан қуроллантиради.
Ақли заиф болалар ўз хусусиятларига кўра мустақил равишда маълумот ва билим ололмайдилар. Бунда уларни ўраб турган олам, катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан мулоқотнинг камлиги хам қисман рол ўйнайди. Шунга боғлиқ холда мактабда амалга ошириладиган мақсадга йўналтирилган таълим-тарбиянинг ўрни алохида ахамиятга эга. Бу хаммадан олдлин ўқувчилар учун ягона кўпомилли таъсир тизими бўлиши керак. Уни ижтимоий –маиший мўлжал бўйича, мехнат таълими, умумтаълим предметлари ва дарсда хамда дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий иш ташкил этади.
Ижтимоий –маиший билим ва маълумотларни тўплаш секин-асталик билан, мунтазам равишда доимий кетиши керак. Ижтимоий –маиший мўлжал –нинг амалий йўналтирилганлиги, унинг мазмуни ва шаклини такомиллантиришда ўқувчиларнинг шахсий ва умумий хусусиятларини хисобга олиш мажбурий шарт бўлиб хисобланади.
Юқори синф ўқувчиларини оилада хўжалик фаолиятига тайёрлаш бўйича педагогик тадбир тизими ишдаги мажмуавийликнинг намунаси бўлиб хизмат қилади.
Ақли заиф болалар билан ишловчи ходимлар таълим ва тарбия шаклларининг моµиятини, маісад ва мазмунини, усул µамда воситаларини, тамоилларини яхши эгаллаб, уларни амалда і´ллай олишлари керак. Таълим-тарбия жараёнида болаларни ´з кучига ишонтириш, маш²улотларга µавасини уй²ота билиш, материал баёни ваітида уларнинг дикіатини т´ла жалб іила олиш, материални эсда саілаб іолиш й´лларини (маші, к´ргазмали іуроллардан фойдаланиш, мустаіил иш, суµбат, дидактик ´йин каби воситаларни) і´лланиши ´іитиш самарадорлигини янада оширади. Узлуксиз таълим тизимидаги барча турдаги муассаса ходимлари тарбияланувчиларининг психологик ривожланишидаги хусусиятларини хисобга олган холда, шулар асосида ўз ишини тўғри ташкил этиши мумкин.
Ёрдамчи мехнат таълими мактабида таълим жараёни акли заиф ўкувчи шахсини хар томонлама шакллантириш, уни оркада колишликка олиб келувчи рухий ва жисмоний ривожланишидаги турли хил нуксонларни тузатиш, енгиллаштириш, коррекция килишга йўналтирилган чора тадбиларни амалга оширишга каратилган.
Болага ёшлигидан илм-хунар ўргатиш хамда умуминсоний ва миллий кадриятларни сингдириш хусусида доноларимиз кўп ва хўп ёзишган. «Дунёда илмдан бошка нажот йўк ва бўлмагай», деган Имом ал-Бухорий.» Ўкув қайда бўлса-уруғлик бўлар, билим қайда бўлса буюклик бўлар», дея таъкидлаган Юсуф Хос Хожиб. Бу борада Сукрот хам фикр юритиб «Факат бир эзгулик бор-билим ва факат бир ёмонлик бор-жахолат», деган экан. Ушбу иборалардан кўриниб турибдики, илм ўрганиш, билимли бўлиш касб-хунарга эга бўлиш инсонга чинакам бахт-саодат келтиради. Хақиқий билим эса устозлардан, китоблардан машаққатли мехнат эвазига олинади ва ўрганилади. Демак, болаларни эркин ва мустақил фикрлашга ўргатиш, уларни мустақил хаётга тайёрлаш учун уларнинг нуткини ўстириш, яъни ўқиш ва ёзишга ўргатиш хамда касб хунарга ўргатиш энг мухим ва долзарб масалалардан биридир.
Узбекистон Республикаси таълим тугрисидаги конуннинг 23 моддасига кура ривожланишида жисмоний ёки психик камчиликлари булган аномал болалар таълим олиш хукукига эга.
Бизнинг мамлакатимизда аномал болаларга ёрдамни ташкил этиш - инсон хакида ғамхўрлик курсатилиши, ижтимоий химоя, мехр ва мурувватнинг ёркин намуналаридан биридир. Хозирги кунда алохида ёрдамга мухтож, имкониятлари чекланган болаларга ёрдам Ўзбекистон Республикасида уч вазирлик кошидаги муассасаларда амалга оширилмокда: Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги, Соғликни саклаш хамда Халк таълими вазирликлари.
«Кадрларни тайёрлаш миллий дастури»га биноан яратилган узлуксиз таълим тизимида ақлан заиф дебил болалар учун ёрдамчи мактабгача тарбия муассаси, ўрта умумтаълим берувчи 9 йиллик ёрдамчи мехнат таълими мактаби ёки мактаб-интернат, 3 йиллик махсус мехнат мактаби ёки касб-хунар колледжида ташкил этилган махсус гурухлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Укув куни узайтирилган ёрдамчи мактаб ёки мактаб-интернатларда Махсус таълим стандартларига мувофиқ аклан заиф болаларга 9 йил ичида умумтаълим билимлар берилади хамда касб-хунар ургатилади ва махсус мехнат мактаби ёки касб-хунар колежларининг махсус гурухларида таълимни давом эттиришга тайёргарлик кўрилади. Мажбурий-ихтиёрий таълимни амалга оширувчи муассаса дебил болалар учун охирги таълим маскани бўлиб хизмат қилади, унда мустакил хаётга тайёрлаш –ижтимоий-маиший мослашуви- адаптация ишларини амалга ошириш- асосий ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда барча турдаги нуқсонли болалар учун алохида табақалаштирилган таълим муассасалари мавжуд бўлиб, 89 та мактаб-интернатда 26000 дан зиёд ўқувчилар таълим-тарбия олмоқдалар. Олигофрениянинг дебил даражасидаги болалар ёрдамчи мактабгача тарбия муассаси ва ёрдамчи мехнат таълими мактабида ёки мактаб- интернатларда таълим олмоқдалар.Тўққиз йиллик умумтаълим махсус ёрдамчи мактабни тугагач, дебил болалар яна уч йил касб-хунар мактабларида ёки улар учун касб-хунар колежлари қошида ташкил этилган махсус гурухларда тахсил олиб, сўнгра мустақил хаёт кечириш имкониятларига эгадирлар. Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ақли заиф болалар ўқитилади, тарбияланади, улар билан алохида даволаш, коррекция, тузатиш ишлари олиб борилади.
Умумтаълим фанларини ўқитиш хажми ва мазмуни ақли заиф болаларни ривожланиш хусусиятлари ва уларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш имкониятлари даражаси билан белгиланади.
Тўққиз йилик ўқув муддат ичида ўқувчиларга элементар умумтаълим тайёргарлиги берилади. Ўсмирларни касбга тайёрлашнинг дастлабки босқичи амалга оширилади.
Ёрдамчи мактабнинг махсус вазифаси энг аввало, мактаб ўқувчиларининг билиш фаолиятини ривожлантириш, психик ва жисмоний тараққиётидаги камчиликларни тўғрилашдан иборат. Ривожланишдаги нуқсонлар ўқитиш жараёнида махсус педагогик воситалар билан тузатилади. Ўқув жараёни махсус тузилган ўқув режа, дастурлар асосида амалга оширилади. Ақли заиф болаларнинг нутқдаги нуқсон ва харакат аъзолари нуқсонларини тузатиш учун логопедия, ритмика, жисмоний даволаш гимнастикаси каби коррекцион машғулотлар уюштирилади.
Ёрдамчи мактабда болалар ва ўсмирларни мустақил хаётга тайёрлаш катта ахамиятга эга.
Ёрдамчи мактабда таълим икки босқичда амалга оширилади: 1-4 синфлар – биринчи босқич;
5-9 синфлар – иккинчи босқич.
1 синфга 7-8 ёшдаги болалар қабул қилинади. Бу синфда дарслар, машғулотлар 40-45 дақиқани ташкил этади. 1 синфда уй вазифаси берилмайди.
Ёрдамчи мактаб ўқув фанлари таркибида мехнат таълими, касб-хунарга ўргатишга, ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларига катта ахамият берилади
Ёрдамчи мехнат таълими мактабларида барча ишлар коррекцион йуналишда амалга оширилади. Ушбу мактабнинг укув режасида мехнат дарсларига энг куп вакт ажратилган булиб, мехнатнинг содда турлари буйича укувчиларга малака берилади. (дурадгорлик, слесарлик, тикувчилик, чорвадорчилик, картонаж ишлари буйича мутахассис ва х.к.)
Мехнат дарсларида 8-10 бола, бошқа предметларда эса синфда 12-16 боладан ошмаслиги керак. Мактабда барча ишлар махсус тузилган режа, дастур ва дарсликлар асосида олиб борилади.
Ёрдамчи мактабда таълим жараёнида ақли заиф ўқувчиларнинг билиш фаолиятидаги камчиликларини бартараф этиш, коррекциялаш хамда нутқ ўстириш ишларининг назарий асосларини ишлаб чиққан олимлардан ВиготскийЛ.С., Гнездилов М.Ф., Дульнев Г.М.,Певзнер М.С., Власова Т.А., Аксёнова А.К.. Петрова В.Г., Смирнова З.Н., Айтметова С.Ш., Кўдакбаева С., Рахманова В.С., Гордиенко Д.А., Соседова Н.В., Нуркелдиева Д.Ф., Хамидова М. каби ва бошқа олимларнинг фикрича, ёрдамчи мактабда барча предметларда нутқ ўстириш ишлари коррекцион иш сифатида амалга оширилиши лозим.
Психологик ва психолингвистик адабиётларда кўрсатилишича, нутк фикрларимизни ихтиёрий ифодалаб беришнинг энг кулай воситасидир. Нутқ оғзаки ва ёзма шаклларда намоён бўлади. Оғзаки нутни диалогик ва монологик нутқ турлари ташкил этса, ёзма нутқни ўқиш ва ёзиш жараёнлари ташкил этади. Ёзма нуткни тушуниш учун махсус тартибдаги таълимни олмок, яъни саводли булмок зарур. Ёзма нутк огзаки нутк асосида шаклланади.
Нутк механизмлари мураккаб булганлиги туфайли уни шакллантириб боришда турли хил кийинчиликлар кузатилади. Психологларнинг берган маълумотларига кўра нутқ фаолият билан чамбарчас боғлиқ. Нутқ ва фаолият муаммолари психолингвистика фанида чуқур ўрганилмоқда. Бола учун таниш бўлган фаолият асосида нутқни ўстириш ишлари унинг нафақат коммуникатив, яъни алоқа боғлаш функциясини, балки фикр юритиш функциясини хам ривожлантириш учун қулай. Ушбу маълумотларга таянган холда олигофренопедагогика фанида мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларини ўтказиш тавсия этилган. Мактабнинг ўқув режасига кўра ушбу дарслар 5-8 синфларда хафтасига бир соатдан, 9 синфда эса -2 соатдан ўтказилади.
Нуткни ўз вактида тўғри эгаллаш-болага атрофдаги одамлар билан эркин муомала килиш имконини беради, ўз хулкини бошкаришга ёрдамлашади, бола психик фаолиятининг ривожланишига кўмаклашади ва ундаги нуқсонларни тузатиш, корренкциялашни таъминлайди, мактабда таълим-тарбия бериш жараёнини анча енгиллаштиради.
Акли заиф болалар ўзларининг меъёрда ривожланган тенгдошларига караганда бирмунча кеч тилга кирадилар, биринчи сўзни айтиш муддати уч баъзан эса беш ёшигача кечикади.
Гнездилов М.Ф., Петрова В.Г.., Каше О.В.. Орлова Е.В., Воронкова В.В., Рахманова В.С., Самсонова Барская Н.М. ва бошқа олимларнинг берган маълумотларига кўра биринчи синфга келган акли заиф болаларнинг 66%ида талаффуз нуксонлари учрайди. Аксарият болаларда фонематик эшитиш кобилияти бузилган, нутк аъзолари ва уларнинг харакатидаги нуксонлар кўплаб учрайди. Лугат бойлигини эгаллашда жиддий кийинчиликлар кузатилади. Импрессив нутк экспрессив нутк тараккиётидан анча оркада колади. Мавхум хусусиятдаги, умумлаштирувчи тушунчаларни ифодаловчи кўпгина сўзларни тушунмайдилар, кўчма маънода кўлланилган тушунчаларни англашда кийналадилар, уларни айнан идрок этадилар.
Акли заиф ўкувчиларнинг гап тузишида хам кийинчиликлар кузатилади. Тузган гаплари содда, йиғик бўлиб, сўзларнинг ўзаро мослашувида кўплаб хатолар учрайди, мураккаб боғланишли гаплар жуда кам кўлланилади.
Акли заиф болалар оғзаки нуткидаги барча нуксонлар уларни ўкитиш жараёнида кийинчилик туғдиради.


Download 130,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish