1.3. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари.
Олигофренопедагогика оид барча адабиётларда ёрдамчи мактабда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш мухим ахамиятга эга эканлиги кенг ёритилган. Олимлардан Дульнев Г.М., Замский Х.С., Петрова В.Г., Павлова Н.В., Пузанов Б.П., ва бошқалар ўз илмий ишларида нутқ алоқа боғлаш ва фикр юритиш вазифасини бажарар экан, нутқнинг ривожланмаслиги албатта билиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтганлар. Уларнинг фикрича ёрдамчи мактаб ўқувчиларнинг нутқини устириш жараёнида уларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш ишлари параллель равишда амалга оширилиши лозим. Барча нутқ устириш ишлари коррекцион йўналишда амалга оширилади.
Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида таълимий, тарбиявий ва коррекцион ишлар кенг тарзда амалга оширилади. Коррекцион ишлар боланинг билиш фаолиятидаги камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган бўлиб, бунда боланинг барча психик жараёнлари, билиш фаолияти ривожлантирилади, яъни нутқ, тафаккур, идрок, хотира, тасаввур, диққат, хисъёт, ирода ва бошқалар такомиллашиб боради.
Ёрдамчи мехнат таълими мактабида барча ишлар коррекцион йўналишда амалга оширилади. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари коррекцион ишларни, ақли заиф болаларнинг ижтимоий мослашувини амалга ошириш борасида энг қулай предмет бўлиб хисобланади. Ёрдамчи мехнат таълими мактабида таълим-тарбия жараёнининг асосий вазифаси ақли заиф болаларни мустақил хаётда зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириб, мустақил хаёт кечиришларига тайёрлашдир. Бунинг учун мактабда она тили дарсларида ўқувчилар ўқиш ва ёзишни ўрганадилар, уларнинг оғзаки хамда ёзма нутқи ривожлантирилади, таълим тарбия жараёни корекцион йўналишда амалга оширилади, яъни ўқитиш ва тарбиялаш вақтида боланинг жисмоний ва рухий ривожланишидаги камчиликлари тузатилиб, коррекцияланиб, камайтирилиб борилади. Она тили, математика ва бошқа ўқув фанларида, дарсларида олинган билим, кўникма ва малакалар ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида махсус ташкил этилган фаолиятда мустахкамланади, амалиётга татбиқ этишга ўргатилади.
Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ўқийдиган ўқувчиларнинг кўпчилигида марказий нерв системасининг органик жарохатланиши натижасида билиш фаолияти турғун бузилган бўлади, яъни уларнинг барча психик жараёнлари меъёрда ривожланмаган бўлади. Коррекцион ишлар жараёнида ўқучиларнинг тафаккури, идроки, хотираси, диққати, нутқи, тасаввури, хиссиёти ва бошқа психик жараёнлари ривожлантирилади.
Нутқ ва тафаккур бир бири билан узвий боғлиқ бўлган психик жараёнлар. Боланинг фикрлаш қобилияти, тафаккури нутқ ўстириш ишлари орқали ва шулар асосида коррекцияланади.
Таълим-тарбия жараёнининг асосий вазифаларидан яна бири - ўқувчиларга жиддий, мураккаб билимларни улар учун қизиқарли шаклда, ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилиятларини хисобга олган холда беришдир. Ёрдамчи мактабда ушбу мақсадга эришиш учун турли фаолиятлар жараёнини ташкил этиш усуллари кенг тарзда ишлатилади. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида амалий ишлар, ситуатив усул, яъни керакли вазиятни яратиш; дидактик ўйин - ўқув фаолияти билан жипслашиб, ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ошириб боради, коррекциялайди. Керакли вазиятни яратиш, дидактик ўйин давомида вазифалар енгилроқ ечилади. Дарсда ўйин давомида ўқувчилар янги билимларни осонроқ ўзлаштирадилар, ўйнаб туриб билим оладилар.
Амалий иш, керакли вазиятни яратиш, дидактик ўйинларни тўғри уюштириш учун таълимий максад, ўйин холати ва ўйин қоидалари тўгри тушунтирилиши лозим. Вазият, ўйин мавзуси дастур талабларидан келиб чиқади, ўкувчиларнинг ёш хамда индивидуал хусусиятларини хисобга олган холда белгиланади.
Ёрдамчи мактабда ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида коррекцион ишларни амалга ошириш мақсадида амалий ишлар, вазиятни яратиш, ўйиннинг куйидаги шакллари ишлатилиши мумкин : 1.Предметлар билан булган турли хил харакатли ўйинлар (пойфзални сақлаш, қуритиш, тозалаш; шахсий гигиена; организмни чиниқтириш; эрталабки ва кечки пардозни бажариш ва х.к.): 2.Ўйин пойдеворини ташкил этувчи маълум кайфиятни хосил қилувчи воситали ўйин (эртак, ашула, "сехрли қаламча", "сирли мактуб "ва бошқалар 3. Индивидуал ва коллектив мусобақалар; 4. Маълум фаолиятда бажариладиган дидактик ўйинлар-овқат тайёрлаш, кир ювиш, уйни тозалаш, жихозлаш, кийиниш маданияти, овқатланиш маданияти ва бошқалар.
Дидактик уйин туфайли болалар масалан мусобақада, ғолиб бўлиш учун, теварак атрофни чуқур ўрганади, синчиклаб кузатади, предметдаги билинар-билинмас белгиларни хам кура олишга, такқослашга, қиёслашга харакат қилади. Шунингдек бола ,предметларни йиғиш ва умумий белгилар бўйича саралашга ўрганади. қоидаларни аниқ бажариш туфайли болаларда мустақилликни шакиллантиради, диққатни бир жойга тўплашга ўргатади, ишни бошидан охиригача изчиллик билан бажаришни , ким биландир биргалашишни талаб қилади.
Дидактик ўйин, амалий ишлар, вазиятни яратишда ўқитиш тарбия вазифалари билан мустахкам боғланган бўлиб, билим олиш билан бирга болаларда дўстлик, хамжихатлик хислатларини тарбияланиши учун қулай шароитлар яратилади.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида Павлова И.В. амалий ишлар, вазиятни яратиш, дидактик ўйинларни куйидагича методика бўйича ўтказишни тавсия этади:
Вазият, амалий иш ёки ўйин номи билан таништириш
-керакли вазиятни яратиш, хонада утирганларида ўқувчиларга каерда туриши,
кераклигини тушунтириш;
-доска ёнида курсатиб туриб тушунтириш,
Амалий иш, вазиятдаги ёки ўйин материалини қўллаш тартиби
-уларнинг қўлланилишини кўрсатиб бериш,
Иш, ўйин натижаларини хисоблаш ва ғалаба қозонганларни эълон қилиш.
Ситуатив усул билан ишлаш жараёнида ёки ўйинда аниқ бир ритм мавжуд, унинг бузилиши ўйиннинг бузилишига олиб келади. Ўйин жараёнида кўп тушунтиришлар мумкин эмас (уларни ўйин олдидан айтиб ўтиш керак),тез-тез тартибга чақириб туриш, нима қилиб бўлса щам боланинг онгини унинг хатосини етказиш харакати , боланинг ўз навбатида кутиб қолиши қораланади.
Ўйин давомида болалар ўзларини эркин тутишлари, ўзларининг мустақилликлари ва тўлақонликларидан мамнуният хис қилишлари лозим. Дидактик ўйинни тўғри бошқариш шароитида болалар ўйинга қувонч билан кириб кетадилар. Ўйинни эълон қилиш оддий шаклда ўтказилиши мумкин - ўқитувчи унинг номини айтиб, болаларнинг диққатини дидактик
материал,борликнинг объектларига йўналтиради.
Кўп ўйинларнинг номи уни қандай қилиб бажарилишини кўрсатиб беради. Масалан: " Пойафзални унинг белгилари асосида топиб бер", "бу қандай пойафзал", "щар бир кийим-унинг ишлатилиши",( "Дефектология ".1997.)
Ўйиннинг ахамияти унинг мазмуни ва ақлий вазифаларнинг ечилишига қараб белгиланади. Болаларда ситуацияни яратиш, ўйин ёки амалий ишга қизиқиш ўйғотиши лозим. Масалан, баъзи машғулотларда ўқитувчи болаларга коптокни отиб, қўйилган саволга жавоб талаб қилиши, шунингдек, бу мақсадда "сехрли қаламчани" ишлатиши мумкин. Ўйин жараёнида ақлий иш турлари харакатлар билан боғлиқ бўлиши фойдалидир. Масалан, жисмоний машқларни бажариш ёки бошини ёнга буриш ва бошқалар. Олдиндан белгиланган қоидаларсиз ўйин фаолияти суст ривожланади ва дидактик вазифалар ечилмай қолиши мумкин. Ўйин бошида болаларга ўйин вазифасини, кейин унинг ечими йўлини тушунтириб берилади.
Ўргатувчи қоидалар ўқувчиларнинг билим олиш фаолияти томон йўналтирилган бўлиб, улар олдида ўйин холатларининг характери ва бажариш усуллари очиб берилади.
Ўйин қоидалари ўйин ва хаётий алоқаларнинг бажарилиш тартибини белгилайди. Шунингдек ўйин иштирокчилари ўқитувчи томонидан тўғри бахоланишлари лозим. Бу болалар томонидан вазифани тўғри бажаришга ундайди, ўйин мақсадига тезроқ эришишга имкон беради.
Кўпгина дидактик ўйин ва амалий ишларни ўтказиш учун турли материал ва қўлланмалар ишлатилади.
Сўзли ўйинлар кўргазмали қуролларни ишлатилишини талаб қилади. Уларни ўтказишда ўқитувчи болалар томонидан эгалланган билимларга суянади. Бундай ўйинларнинг мақсади-болалар хаётий тажрибасини тартибга солиш, олинган билимларни амалиётга тадбиқ этиш, улар асосида эркин муомила қилиш, ўтилганларни қайта такрорлашдир.
Ўйинни якунлар экан, ўқитувчи болаларга ўйинни номини эслатиб ўтиши керак. Барча ўқувчилар дидактик ўйинни тўлиқ, мустақил бажара олмаслигини инобатга олиб, уни такрорлаш, айрим жойларини қайта бажартириш лозим.
Ўйинни дарсда такрорлашда, унга бўлган қизиқишни ошириш учун, ўйин вазифалари қийинлаштирилади. Бунинг учун янги ўйин материалини киритиш, кўргазмали қуролларни янгилаш ёки дидактик материалларни алмаштириш, сўз билан ифодалаш усуллари қўлланилади.
Дидактик ўйинни бошқарар экан, ўқитувчи унда иштирок этиш кўнгилли эканлигини ёдидан чиқармаслиги керак. Бунда ўйин ўқув фаолиятига нисбатан ташаббускорликни, ижодий изланишни ривожлантиришга, болалар томонидан ўйин мазмуни бўйича саволлар, таклифлар пайдо бўлишига катта имкониятлар яратилади. Болани ўйнашга мажбурлаш, тегишли ўйин кайфиятини яратиш ва уни ўйин давомида ушлаб туриш мумкин эмас. Дидактик ўйинларда бошловчи ролини ўқитувчи бажаради. Ўйинни ўрганиш давомида эса буни яхши тайёрланган ўқувчи бажариши мумкин, ўқитувчи эса фақат текшириб боради. Ўйин фаолиятига мустақил киришиб кетиш учун бола ўйинни тушуна оладиган бўлиши лозим. Ўйин фаолиятида болалар мустақил равишда бир-бирларига ёрдам беришга ва ўзларини назорат қила боришга ўрганадилар.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари муаммосига бағишланган адабиётларни ўрганиш ишлари шуни кўрсатдики, ушбу масалага оид адабиётлар нихоятда кам. Хозирги кунда Ўзбекистонда бу масалага оид тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Россияда ушбу масала нисбатан кўпроқ Павлова Н.В.нинг асарларида ёритилган. Бироқ ёрдамчи мехнат таълими мактабида коррекцион ишларнинг умумий масалалари олигофренопедагогика фанида кенг ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |