1.2.Мехнат таълими мактабининг ўқув режасидаги ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари мазмуни
Ёрдамчи мехнат таълими мактабининг юқори 5-9 синфларида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари олиб борилади. Ушбу предметнинг асосий вазифаси – ақли заиф уқувчиларнинг хар томонлама умумий ривожланишини таъминлаш, уларда ижтимоий мослашуви учун, мустақил хаёт кечиришларида зарур бўлган кўникма ва малакаларни шакллантириш. Ушбу предметда ўқувчиларнинг ақлий, нутқий, жисмоний имкониятларидан хар томонлама оптимал фойдаланиш учун қулай шароит яратилади.
Маълумки, ақли заиф болалар атрофдаги нарса ва ходисалар хақида ўзига хос тасаввурга эга бўлиб, уларни амалий йўл билан яхшироқ эгаллайдилар. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари орқали ақли заиф болалар атроф-мухит хақидаги билимларни, хаётий тажрибаларни фаолият асосида ўзлаштирадилар.
Табиат ва жамиятда шундай тушунчалар мавжудки, уларни бевосита тушунтиришдан кўра, ўз фаолиятида тайёр кўргазмали холатда ўқувчиларга етқазиш қулайдир. Шу қулайлик ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида яратилади. Ақли заиф ўқувчиларнинг жамиятга уйғунлашувида замин бўлиб хисобланган ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Кундалик маиший тушунча ва тасаввурлар билан боғлиқ бўлган фаолият асосида нутқни тафаккур қуроли ва мулоқот воситаси сифатида эгаллашга ўргатиш;
Теварак-атрофдаги нарса ва ходисалар хақидаги тушунча ва тасаввурларни кенгайтириш;
Табиатни ўрганиш уни мухофаза этиш, экологик тарбияни амалга ошириш;
Турли мехнат фаолияти хақидаги билимларни бойитиш, мехнатга ва мехнат ахлларига тўғри муносабатни тарбиялаш, мехнат натижаларини-жамият мулкини эхтиёт қилишга, мехнаткашларни хурмат қилишга ўргатиш;
Ақли заиф ўқувчиларни инсонпарварлик рухида тарбиялаб, атрофдагиларга, ўз оила аъзоларига, яқинларига мехрли, оқибатли бўлишга ўргатиш;
Махалла, мактаб, оила, жамоада ўзини тўғри тута билишга ўргатиш;
Ахлоқ, одоб, мулоқот маданиятини шакллантириш. Миллий қадрият, миллий анъана, урф одатларни хурмат қилишга ўргатиш.
Валиологик тарбияни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, гигиеник талабларга риоя қилишга ўргатиш.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари дастурига қуйидаги бўлимлар киритилган:
-Мақсадли кузатишлар. Экологик саводхонлик.
-Она юртим. Уй жой (махалла, қишлоқ, шахар, кўча, микрорайон). Музей, зиёрат жойлар, хайкал.
Ахлоқ одоби. Одам ва жимият. Миллий урф-одатлар, байрамлар.
Соғлиқни сақлаш. Шахсий гигиена. Йўл харакати қоидалари.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари дастурида ўқув материали ақли заиф ўқувчиларнинг жисмоний ва рухий ривожланишидаги ўзига хос хусусиятлари, ёшига қараб, билим савиясини хисобга олган холда тақсимланган.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида сухбат, амалий ишлар, хаётий вазиятларни ташкил этиш усуллари кенг ишлатилади. Бунда ўқувчиларнинг туғилган кунларини нишонлаш, байрамларни уюштириш, видеофильмларни намоиш этиш, экскурсия ва кузатишлар кенг ишлатилади.
Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари нутқ ўстириш, математика, география, мехнат каби ва бошқа дарслари ва синфдан ташқари ишлар, тарбиявий соатлар, мактаб миқёсидаги тадбирлар билан узвий боғланган бўлиши керак.
Дастурдаги айрим мавзулар махаллий шароитдан келиб чиққан холда ўзгартирилиши мумкин. Масалан, «Транспорт»,»Савдо-сотиқ». «Овқатланиш» мавзуларининг мазмуни махаллий шароитга қараб ўзгартирилиши лозим.
Дастурдаги айрим мавзуларни ўтиш, иш турларини амалга ошириш учун махсус қулай шарт-шароитлар ташкил этилиши талаб қилинади. Бунинг учун махсус жихозланган кабинет бўлиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |