Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети



Download 130,5 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi130,5 Kb.
#43140
  1   2   3   4
Bog'liq
Ижтимоий маиший


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети

Абдурасулова Феруза


Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари.


Ихтисослик М-142304 Олигофренопедагогика

Д и с с е р т а ц и я



Дефектология кафедрасида куриб чикилди ва химояга куйилди.
Кафедра мудири­­­­­­­­­­­­­­­_________
П.ф.н. доц. М.Аюпова

Илмий рахбар
__________
П.ф.н. проф.
В Рахманова

Тошкент 2007

Мундарижа


Кириш
1боб Жахон дефектологлари асарларида мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш муаммоси
1.1. Ақли заиф болаларнинг ижтимоий-маиший мослашуви
1.2.Мехнат таълими мактабининг ўқув режасидаги ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари мазмуни
1.3. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари.
2боб Таъкидловчи экспериментни ташкил этиш методикаси
2.1.Мактаб ёшидаги ақли заиф болалар ўсишининг умумий шарт-шароитлари.
2.2. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўлларини кузатиш натижалари.
3боб Мехнат таълими мактаби ўқувчилари билиш жараёнларининг психологик асослари.
Хулоса
Библиография
Кириш

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каримов 2007 йилни «Ижтимоий химоя йили» деб эълон қилди. Бу йилнинг махсус таълимга тегишли жихатлари кўп. «Ижтимоий химоя» давлат дастурида ахолининг ижтимоий мухофазасини кучайтиришга, жамиятимизда ахиллик, бағрикенглик, мехр-оқибат, миллатлараро дўстлик ва хамжихатлик мухитини мустахкамлашга, хусусан кам таъминланган оилалар, ногиронлар, боқувчисидан жудо бўлган болалар, махсус ёрдамга мухтож болаларни моддий-маънавий қўллаб-қуватлашга катта эътибор берилган. Олдинги йилларда бошланган ишлар давом эттирилмоқда ва фуқароларимизнинг соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ишларига катта эътибор берилмоқда. Дефектология сохасида хам талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада даставвал «Таълим хамма учун миллий дастури»ни амалга ошириш ишлари, алохида ёрдамга мухтож болаларга берилажак эътибор катта ахамиятга эга.


Жисмоний ёки рухий ривожланишида нуқсони бўлган болалар орасида нутқ камчилигига эга бўлган болалардан сўнг, сон жихатидан иккинчи ўринда, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар туради. Бу тоифадаги махсус ёрдамга мухтож боланинг билиш фаолияти турғун бузилган бўлади. Ушбу нуқсон туфайли улар хаттоки махсус мактаб дастурини хам катта қийинчиликлар билан ўзлаштирадилар. Бу тоифадаги болалар бошланғич синфдаги улгурмовчилар таркибига қўшилиб қоладилар.
Хозирги кунда, узлуксиз таълим тизимида «Кадрларни тайёрлаш миллий дастури»нинг таълим мазмунини такомиллаштириш босқичи амалга оширилмоқда. Бу борада улгурмовчиликни олдини олиш масалалари мухим ахамиятга эга. Нуқсони бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан тўғри ташкил этилган ишлар орқали бошланғич мактабда улгурмовчиликни олдини олиш мумкин.

Илмий тадқиқотимизнинг долзарблиги.


Алохида ёрдамга мухтож болалар билан ишлаш жараёнида коррекцион ишларнинг ахамияти катта. Бу ишлар қанчалик сифатли амалга оширилса, боланинг шунчалик мактаб дастурини ўзлаштириши осон кечади. Мактаб ёшидаги ақли заиф бўлган болалар билан махсус мактабларда таълим-тарбия жараёни коррекцион йўналишда амалга оширилади. Ўқитувчи, логопед ва тарбиячилар хар бир машғулотда коррекцион ишларини турли усуллар билан амалга оширишга харакат қиладилар. Бироқ улар ишида кўпгина қийинчиликлар, камчиликлар кузатилмоқда. Ёрдамчи мехнат таълими мактабида асосий камчилик бартараф этилса хам, нутқ ўстириш ишлари, жумладан, боғланган нутқни ўстириш, нутқнинг лексик томони устида ишлаш, грамматик компонентни яхши йўлга қўйиш масалалари ўз ечимини кутмоқда. Бу қийинчиликларни олдини олиш, бартараф этиш учун коррекцион соатларга ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари хам киритилган. Ушбу предметнинг асосий вазифаси - фаолият асосида ўқувчилар нутқини ўстириш ва билиш фаолиятидаги камчиликларни коррекциялаш. Ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларини тўғри олиб бориш учун ўқитувчи болаларнинг психологик ривожланиш хусусиятларини ўрганган бўлишлари лозим. Бироқ махсус психологик адабиётларда болаларнинг психологик ривожланиши хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаган, ушбу муаммога доир методик қўлланмалар ишлаб чиқилмаган, амалиётчилар коррекцион ишнинг психологик асосларига таянган холда нутк устиришга оид ўзбек тилида яратилган қўлланмаларга мухтож. Юқоридагиларни инобатга олиб, биз малакавий битирув ишимизни «Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари » мавзуси бўйича бажардик ва ушбу мавзуни долзарб деб хисоблаймиз.
Тадқиқотнинг мақсади.
«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари » ни ўрганиш.
Тадқиқотнинг вазифаси.
Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан холда қуйидаги вазифалар бажарилди:
-«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари » масалаларига бағишланган адабиётларни ўрганиш, тахлил қилиш;
-«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларига қатновчи ўқувчиларнинг психик жараёнларини ўрганиш, тахлил қилиш;
«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўлларини аниқлаш ва умумлаштириш;
Тадқиқот усуллари
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан холда қуйидаги усуллардан фойдаландик:
-муаммога доир адабиётларни ўрганиш, тахлил қилиш;
-ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларини кузатиш;
-ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари ўқитувчилари билан сухбатлар ўтқазиш ;
-таъкидловчи ва таълимий эксперимент

Тадқиқот предмети:


«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарсларида ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш йўллари
Тадқиқот объекти:
«Ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари жараёни.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асоси сифатида қуйидагилар хизмат қилди: Президент И.А.Каримовнинг халқ таълимига доир асарлари, халқ таълимига оид Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг халқ таълимига доир қарорлари, »Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамда Халқ таълими вазирликларининг буйруқлари ва меъёрий хужжатлари . Шарқ мутаффакирлари ва хозирги замон жахон олимларининг таълим ва тарбияга, олигофренопедагогика ва олигофренопсихологияга оид асарлари.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий ахамияти: Диссертациядаги маълумотлар ёрдамчи мехнат таълими мактабида ижтимоий маиший хаётга йўналтириш дарслари ўқитувчилари, тарбиячиси ва логопеди ишида, дефектология йўналиши талабалари томонидан ишлатилиши мумкин.
Илмий тадқиқот ишимизнинг тузилиши:
Диссертация Кириш қисми, уч боб, Хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.



Download 130,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish