108
диний ақидапарстликнинг олдини олиш чора –тадбирлари тўғрисида»ги
130 –сонли қарори мисол бўла олади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги
Қонунининг 30 –моддасида Вояга етмаган болаларнинг ота –оналари ёш
қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта
махсус касб – ҳунар таълимни белгилаб қўйилган.
XXI асрдаги ўзбек оиласи ўз тарихий анъаналари билан чамбарчас
боғлангандир. У бир қатор сифат кўрсаткичларини, жумладан,
меҳнатсеварлик, иқтисодий тўкинлик, бағрикенглик ва бошқа маданий –
маънавий баркамоллик босқичларини бошидан кечирмоқда. Бу
табиий
жараёндир.
Инсон бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоий зотдир.
У оилада онадан туғилади ва оила муносабатлари таъсирида, онанинг
иссиқ бағрида тарбияланади. Лекин инсон зурриётининг генезисини,
биологик яшашини белгилаб берувчи майл (инстинкт), шартсиз
рефлекслар ҳам онага, ҳам отага боғлиқдир. Буни боланинг ташқи
қиёфасидан, ота билан онага ўхшашликларидан ҳам билса бўлади. Фақат
бугин эмас. Бир қатор қобилиятлар, истеъдодлар, шу жумладан, мусиқага,
спортга, хорижий тилларни ўрганишга қизиқишлари ҳам болага ота –
онасидан ўтади, кўпгина
касалликлар, хусусан, гиёҳвандлик, қон
касалликлари ҳам суяк суради, наслдан наслга ўтади. Наслий хасталикни
Чингиз Айтматов олимлар бир неча турларга бўлиб ўрганишларига
диққатини тортади ва ёзади. «…..жиноятчининг еттинчи авлодидаги
бобоси жуда уста жаллод бўлган экан…. бу одамхўрнинг қотилликка, ўз
қурбонини шафқатсизлик билан азоблаб ўлдиришга мойиллиги насл –
насабдан ўтиб келган».
52
Чингиз Айтматовдан буюк ёзувчини безовта қилган,
ором ва
эътиборини ўғирлаган наслий касаллик ота ё онадан бошланган бедаво
52
Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов «Чўққида қолган овчининг оҳи - зори», 130 – бет.
109
дарддур. У миллатнинг келажагига, тақдирига дахлдор. Наслий суяк
сурувчи авлоддан ўтиб авлодларга такрорланувчи касалликларолдида
жаҳон медицинаси ҳозирча ожиз, улардан ҳар қандай бақувват
организм
ҳам узил – кесил даволашдан олдини олиш муҳимроқ. У даҳшатли
кўргиликлар олди фақат юқтирмаслик, ўша вабога яқинлашмаслик, онгли
иш тутиш орқали юксак маънавият орқали олинади. Зурриётнинг соғлом
бўлиши учун фақат ота – она эмас, уларнинг насл – насаби ҳам соғлом
бўлиши шарт. Ота – она ва оила бошлиқларининг бу ҳақда ўйлаб
кўрадиган, бош қотирадиган даври аллақачон келган.
Маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф –одатлари ва
анъаналарига таянган ҳолда улкан тарбиявий функцияни бажаради. Лекин
мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлиги кўп меҳнат талаб қиладиган
мураккаб
ишдир.
Юқоридаги таҳлилдан келиб чиқиб оила, маҳалла, мактаб
ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун қуйидаги таклифларни
киритишни лозим топдик:
1.
Синф раҳбари ва мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги
концепциясидан келиб чиқиб пухта ўйланган режа ишлаб чиқиши керак.
2.
Оилада тарбиявий ишларнинг режасини синф раҳбари ота –
оналар мажлиси муҳокамасига қўйиши ва амалга ошириш зарур.
3.
Оиланинг
мактаб
олдидаги
масъулияти
ҳақида
Республикамизда биронта директив ҳужжат йўқ. Уни яратиш лозим.
4.
Маҳалладаги профилактика ишлар нозири ва бошқа
комиссияларнинг мактабга келишларини таъминлаш зарур. Айниқса
бошланғич синф ўқувчиларининг кам таъминланган қисмини маҳалла
қаттиқ назоратга олиш мақсадга мувофиқдир.
5.
Мактаб,
оила
ва
маҳалла
ҳамкорлиги
масаласида
телевиденияда, газетада махсус рукн ташкил қилиш давр талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: