Ғалла ўсимликларининг пишиб етилиш босқичини аниқлаш. Дон шакллангандан кейин таркибидаги озиқ моддалар эрувчан ҳолатдан эримайдиган ҳолатга ўтади. Ана шу даврда дон етилиб боради.
Дон етилаётганда амалда уч босқич: сут пишиқлик, мум пишиқлик ва тўла пишиқлик босқичи тафовут қилинади. (7-жадвал). Ана шу босқичларни ўтиши давомида ўсимликнинг вегетатив қисмлари, шунингдек, донининг таркиби ҳамда консистенцияси ўзгариб боради.
Сут пишиқлиқ босқичи ўсимликнинг яшил рангда бўлиши билан таърифланади, поясининг пастки барглари билан бўғимларигина сарғая бошлайди. Дони яшил, лекин тўла шаклланган бўлиб, эзилганда сутга ўхшаш суюқлик ажралади. Намлиги 60% дан 40% гача ўзгариб туради (босқичининг бошланиши ва охирида). Донда органик моддалар тўпланиб, муртак шаклланиб боради.
Пишиб етилиш босқичларининг белгиси
Кўрсаткичлар
|
Сут пишиқлик
|
Мум пишиқлик
|
Тўла пишиқлик
|
Пояси
|
Пасткилари сарғиш юқоригилари яшил
|
Юқоридаги 2-3 та бўғимдан бошқа ҳаммаси сариқ
|
Ҳаммаси сариқ
|
Пастки барглари
|
Қурий бошлайди
|
Қуриб қолган
|
Қуриб қолган
|
Юқориги барглари
|
Яшил, сариқ доғлари ва йўллари бор
|
Сариқ
|
Сариқ
|
Барг бўғимлари
|
Яшил ва серсув
|
Устки 2-3 бўгими, кўқиш ва серсув; пасткилари буришган
|
Ҳаммаси сариқ ва қуруқ
|
Доннинг ранги
|
Кўқиш
|
Сариқ
|
Навига хос
|
Донининг моддаси
|
сутсимон суюк
|
Чўзилувчан, тирноқ ботади, мумга ўхшаб эзилади ва кесилаи
|
Қаттиқ тирноқ ботмайди
|
Донидаги сув. босқичнинг боши ва охирида, %
|
60-40
|
40-20
|
16-14 ва лалмикор ерларда 8-6 гача
|
Захира озиқ моддаларнинг тўпланиши
|
Давом этади
|
Тўхтайди
|
Тўпланиб бўлган
|
Муртаги
|
Тўла шаклланган, лекин ўсишдаш тўхтамаган
|
Ўсиши ва ривожланиши пировардиа етади
|
Тўла шаклланган ва ривожланган
|
Унувчанлиги
|
Жуда паст
|
Дони қуригандан кейин унувчан-лиги меъёрида бўлади
|
Меъёрида
|
Унувчанлигининг сақланиши
|
Қисқа муддат
|
Узоқ муддат
|
Узоқ муддат
|
Донининг шишасимон ва унсимон бўлиши
|
-
|
Кам билинади
|
Аниқ билинади
|
Донининг бошоқчалардан тўкилувчанлиги
|
тўкилмайди
|
Кам тўқилади
|
Энг кўп тўқилади
|
Бундай дон қуритилса, хажмининг учдан бир қисми қолади. Бундай уруғ сақлаб қўйилса, униб чиқиш қобилятини тез йўқотади. Бу босқичда экиннинг ҳосили дони учун йиғилмайди.
Мум пишиқликда бошқа ғалла ўсимликлари ва сули тупи деярли бутунлай сарғайиб поясининг фақат юқориги бўғимлари билан бошоқнинг баъзи қисмлари яшиллигича қолади.
Маккажўхори, оқжўхори, тариқ, шоли донининг мум пишиқлик даврида пояси билан барглари яшиллигича қолади. Дони сарғайиб, юмшайди ва тирноқ ботирганда мум сингари кесилади. Таркибидаги нам 40-20 % гача камаяди, озиқ моддалар тўпланиш процесси тўхтайди.
Маккажўхорини силос учун дони сут-мум пишиқлик босқичида йиғиштириб олинади. Бошоқли ҳамма ғалла экинларини, сули, тариқни дони учун мум пишиқлик даврида, олдин ўриб, кейин йиғиб олиш мумкин.
Тўла пишиқлик босқичида ўсимликнинг тупи бутунлай сарғайиб, дони қотади, ҳажми бирмунча кичрайиб, намлиги 14-16% гача, лалмикор ерларда етиштирилган бошоқли экинларда 8 % ва бундан ҳам паст бўлади. Тўла пишиқлик даврида кўп ғалла экинларининг дони (маккажўхори билан оқжўхоридан ташқари) тўкила бошлайди. Тўла пишиқлик даврида ғалла бевосита комбайнда ўриб-йиғиб олинади.
Ғалла экинларининг етилиш босқичларини янги узилган ўсимликдан тажрибахонада ёки бевосита далада аниқлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |