Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 1,49 Mb.
bet52/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

38-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Режа:
1.Электр токининг хавфи
2.Электр токининг турлари
3.Юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари


Саноатда электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланиш йўлга қўйилганлиги сабабли, электр токи таъсиридан рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш, муҳим масалалар қаторига кириб бормоқда. Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни олдинроқ сезиш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам электр токи хавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилаш, тўсиқ воситалари билан таъминлаш, шахсий ва умумий муҳофаза тизимларини ўрнатиш ниҳоятда муҳим. Умуман, электр токи таъсири фақат биргина биологик таъсир билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ёйи таъсири, магнит майдони таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинади. Буларни билиш ҳар бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради. Электр энергияни саноатда ва халқ хўжалигида кенг қўлланишининг ўсиши ва кенгайиши электр хавфсизлигини таъминлаш масалаларини қўяди.
Электр хавфсизлиги аввало электр токининг инсон организмига таъсир этиши натижасида оғир тан жароҳатигача бориши мумкин. Шунинг учун ундан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш зарур. Банда бўлажак муҳандислар электр хавфсизлиги бўйича мукаммал билимга эга бўлишлари талаб этилади.


1.Электр токининг хавфи
Электр ҳавфсизлиги фанининг асосий мақсади, талабаларга электр токи таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, шикастланишнинг асосий сабабларини ўрганиш, электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланишдаги бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш, бу ҳавфни олдинроқ сезиш имконияти йўқлиги ва электр токини ҳавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилашни, тўсиқ воситалари билан таъминлашни, шаҳсий ва жамоа муҳофаза тизимларини ўрнатишни ниҳоятда муҳимлиги ва бошқаларни ўргатишдан иборатдир.
Ҳозирги куннинг саноат ишлаб чиқаришдаги асосий энергия манбаи электр токи бўлиб ҳисобланади. Ишлатилиш соҳаси бўйича деярли барча дастгоҳ, ёритгич, минора крани, ҳаво алмаштиргич, лентали транспортёр, эскалатор ва ҳоказо жуда кўп турдаги ҳаракатланувчи машина-механизмларларда электр токи ишлатилади. Бу эса ўз навбатида электр токининг ўзига хос хавфсизлик томонларини ўрганишни тақозо этади. Бунга асосий сабаб шуки, ишлаб чиқаришдаги барча жароҳатланишларнинг бир фоизини ва шу билан бирга умумий ўлим билан тугайдиган бахтсиз ҳодисаларнинг 20-30%ини электрдан жароҳатланиш ташкил қилади. Текширишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг деярли 80%и 1000 В гача бўлган кучланишли электр токида ишловчи электр дастгоҳ ва қурилмаларда юзага келган. Шунинг учун ҳам электрдан жароҳатланиш сабаблари, уларни бартараф этиш йўлларини ўргатиш меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат муҳофазасининг электр хавфсизлигини тушунтиришда электр токидан тўғри фойдаланиш йўллари, электр токининг инсон организмига зарарли таъсири кабилар тушунтирилиши билан бирга электр токининг турлари ҳам тўла тушунтирилади. Электр токларининг турларини тушунтириш учун дастлаб электр тармоқларини эсга олишимиз зарур. Сабаби электр токи саноат ишлаб чиқаришининг асосий энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. Корхона ва ташкилотларда маиший хизматлар учун ҳам электр токи ишлатилади.
Электр хавфсизлиги қисқача айтилганда - электр токининг, электр ёйнинг, электромагнит майдонлари, статик электр токларининг зарарли ва хавфли таъсирларидан инсонларни муҳофаза қилишни таъминловчи ташкилий ва техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимлари ҳисобланади.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish