37-мавзу. САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН ЛОЙИҲАЛАШ ТАЛАБЛАРИ.
Режа:
Саноатда ишлаб чиқариш санитарияси
Санитария-маиший хизмат курсатиш биноларига куйиладиган талаблар
1.Саноатда ишлаб чиқариш санитарияси
Санитар-гигиеник омиллар — иш жойлари параметрлари (микроиқлим корсаткичларининг, ёритилганликнинг, титраш ва шовқин даражасининг, ҳаво тозалигининг ва бошқалар)нинг санитария ҳолатига (меёрларига) жавоб бериш-бермаслиги.
Саноатда ишлаб чиқариш санитарияси
Саноатда ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси масалалари меҳнат гигиенаси ва унининг муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатларда, қоидалар, меъёрлар ва кўрсатмаларда келтирилади. Ушбу ҳужжатларнинг асосий вазифаси ишчиларни жароҳатланишларидан ва касб касалликларидан ҳимоя этадиган қулай ва соғлом иш шароитларини яратишдан иборат.
Меҳнат шароитини санитар-гигиеник талабларини қатъий белгилаб берувчи асосий меъёрий ҳужжат - “Саноат корхоналарини лойиҳалашнинг санитар меъёрлари” (СН 245 - 71) бўлиб ҳисобланади. Улар лойиҳаланадиган янги ва реконструктсия қилинадиган мавжуд биноларга мўлжалланган ва саноатнинг турли йўналишларидаги ишлаб чиқариш комплексларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш даврлари учун саноат санитариясининг асосий талабларини ифода этади.
Ушбу ҳужжатда турли хил агрегат ҳолатидаги зарарли модда (чанг, газ ва буғ) ларнинг ишлаб чиқариш хоналари учун, иш минтақасидаги йўл қўярли чегаравий контсентратсия (ПДК) миқдорлари келтириб ўтилган. Бунда иш минтақаси деб, пол сатҳидан 2 м баландликда одамнинг нафас олиш сатҳига тенг иш жойидаги фазовий чегараси олиниб, унинг ишчи сменаси мабойнида вақтинча ёки доимий бўлишини кўзда тутади.
Иш минтақасининг ҳавосида бир нечта зарарли моддаларнинг биргаликдаги таъсир этиш ҳоли учун, уларни ҳар бирининг ҳақиқий контсентратсиясини йўл қўярли чегаравий контсентратсияларига нисбатининг йиғиндиси бирдан ошмаслиги керак:
С1/ ПДК1 + С2 / ПДК2 + … + Сн / ПДКн< 1 ,
Бунда С1, …Сн - ҳаводаги зарарли моддаларнинг ҳақиқий контсентратсиялари, мг/м3(г/м3); ПДК1, …ПДК н – иш минтақаси ҳавосидаги ушбу моддаларнинг йўл қўярли чегаравий миқдорлари, мг/м3(г/м3).
Санитар меъёрлари (СН 245 -71) да қурилиш майдонларини танлаш учун асосий талаблар қўйилган. Қурилишга майдонни танлаш, сув муаммолари, уни тозалаш, саноат сувларини зарарсизлантириш ва уни қайси жойга оқизиб юбориш масалалари Давлат санитар назорати ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Юқоридаги масалаларни ҳал қилиш билан бир вақтни ўзида тураржой бинолари учун қурилиш майдони, йиллик шамол эсишининг ҳукмрон йўналишига нисбатан танлаб олинади. Бунда ушбу аҳоли яшаш пункти ёки туманнинг майдонини текислаш ва биноларни жойлаштириш билан бирга жой рельефи масалалари ҳам ҳисобга олинади.
Санитар меъёрлари талабларига биноан турар жой ҳудуди саноат корхонасидан санитар минтақаси билан ажратилади, унинг эни саноат корхонасидан ажралиб чиқаётган зарарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиш миқдорига боғлиқ бўлади. Барча корхоналар, уларнинг алоҳида бинолари ва иншоотлари уларнинг технологик жараёнлари билан бирга, ишлаб чиқариш зарарларига кўра мос равишда санитар ҳимоя минтақаси эни ўлчамлари билан 5 та синфга бўлинади:
1 синф – 1000 м,
II синф – 500 м,
III синф – 300 м,
IVсинф – 100 м,
V синф – 50 м.
Аҳоли ва корхоналар орасида санитария-химоя оралик (зона) бўлиши ҳисобга олинади.
Бу масофа корхоналарни санитария жиҳатидан синфларга бўлинишига караб, 1- синф учун 1000 м, 2-синф учун 500 м, 3-синф учун 300 м, 4-синф учун 100 м ва 5-синф учун 50 м булиши керак. Баъзи холларда санитария ҳимоя оралиги (зонаси) кенглиги Давлат санитария назорати инспектсияси талаби билан Давлат курилиш вазирлиги билан келишилган холда 3 мартагача кенгайтирилиши мумкин. Санитария-ҳимоя оралигида зарарлиги буйича факат куйи синфга тааллукли корхоналар ва ёрдамчи бинолар (омбор, ошхона, гараж ва х,.к.) жойлаштирилиши мумкин.
Саноат корхоналарининг хавфсизлиги курилиш учун жойни танлаш ва майдонда бино, курилмаларни тўгри жойлаштирилишга боглик. Жой танлаш ва корхона курилиши ахрли яшайдиган жой ва туман бош лойих^асига асосланиб Давлат назорат ташкилотлари билан келишилган Курилиш майдони лойихдси, коммуникатсияларни улаш, сув мосламалари, окова сувларни тозалаш, атмосферага кераксиз моддаларни чикариб юбориш тизимлари мосламалари ва бошка масалалар меҳнаткашларнинг маҳаллий кенгаши депутатлари, ижроия кумитаси, Давлат санитария назорати, Давлат ёнгин назорати ва бошка ташкилотлар билан келишилган холда амалга оширилиши керак. Шу жумладан курилиш майдони рельефи, геологик, гидрогеологик тавсифномаси, сув таъминоти, ер ости суви баландлиги, туманга тааллукли об-ҳаво маълумотлари хисобга олинади.
Корхона учун жой танлаш ва уни лойихдлаш, куришда кўшни корхоналарда буладиган ёнгин, портлаш, зарарли чикиндилардан ҳимоя килиш чоралари хамда ахоли яшайдиган жойда нормал шароит булишини таъминлаш масалалари аввалдан эътиборга олинган булиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |