Тормоз қурилмалари. Тормоз қурилмалари ҳаракатла-надиган машиналар ёки уларнинг қисмларини тез тўхтатиш, юриш тезлигини секинлатиш, бир жойда қўзғалмай туришини таъминлаш ҳамда кўтарилган юкларни ўз ҳолича тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишлатилади.
Кўпгина машина ва механизмларнинг ишчи аъзолари катта массага ва юқори айланиш тезлигига эгалиги сабабли, ўз энерсияси ҳисобига узоқ вақт айланиши ва бу ишчилар учун катта хавф келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, ишчининг жароҳатланиш хавфи даражаси биринчи навбатда тормоз қурилмаларининг ишга тушиш вақтигабоғлиқ бўлади.
Кутилмаган хавфли вазиятлар вақтида ҳаракатла-наётган маши-нани тўлиқ тўхтатиш вақтини қуйидагича аниқлашимиз мумкин:
Тт=т1+т2+т3бу ерда,
т1– операторнинг хавф тўғрисида маълумот олиш ва унга реаксия қилиш вақти, сек;
т2– тормоз қурилмалари узатмаларида сигнални ушланиш вақти, сек;
т3– ишчи аъзони тормозлашдан сўнг тўлиқ тўхташ вақти, сек. Реаксия тезлиги операторнинг шахсий хусусиятларига, ёшига, тажрибасига боғлиқбўлиб, 0,4 сек. дан 1,5 секундгача, баъзан эса ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.
Тормоз узатмаларида сигнални ушланиш вақти тормоз қурил- масининг конструксиясига боғлиқ бўлиб у тажриба уўли билан аниқланади. Ушбу миқдорни шартли равишда гидравлик узатмали тормозлар учун-0,2 сек; механик узатмали тормозлар учун- 0,3 сек; пневматик узатмали тормозлар учун - 0,6-0,7 сек қилиб қабу1 қилиш мумкин.
Хавфсизлик талабларига биноан тормозлар тормозлашнинг захира коеффитсиентини (Кз) ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Бу коеффитсиент тормоз моментининг (Мт) қаршилик моментига (Мк) нисбати орқалианиқланади. Тормозлашнинг захира коеффитсиенти қў1 ҳаракатли кранлар учун-1,5;
машина узатмали кранлар учун- 1,5...2,5 қилиб қабул қилинади.
Хавфсизликни ошириш мақсадида мумкин қадар тормозланиш вақтини камайтириш талаб этилади. Лекин тормозланиш вақти қанчалик камайса, динамик кучланиш шунчалик ошади ва бу айрим деталларнинг синишига олиб келиши мумкин. Ҳаракатланаётган машина ва тракторларнинг тормозланиш даражаси тормоз уўли орқали баҳоланади.
Тормоз йўли – бу машинанинг тормоз ишга туширилгач босиб ўтган уўли, уаъни машинани тормозлашдан кейин тў1иқ тўхтагунча ўтган уўли орқали баҳоланади. Бу кўрсаткични қисқа ҳолда қуйидагича аниқлаш мумкин:
Одатда, тормоз қурилмалари ғилдиракларга ёки узатмалар қутисининг етакланувчи валига ўрнатилган бўлади. Ғилдиракларга ўрнатилганда улар ғилдирак тормози деб, валга ўрнатилганда эса марказий тормоз деб аталади.
Тормоз қурилмалари тормоз механизми ва тормоз юритмаларидан иборат бўлади. Тормоз механизмларини гидравлик, пневматик ёки механик юритмалар ҳаракатга келтиради. Автомобиллардан фойдаланилганда тормозлар яхши ишлаши учун тормоз дастагининг эркин йўли ва тормоз колодкалари билан тормоз барабани орасидаги зазорлар ростланади.
Назорат саволлари:
1.Хавфсизлик техникаси нима?
2.Хавфли омилар ҳақида нималарни биласиз?
3. Машина ва механизмларнинг хавфли зоналари ҳақида нималарни биласиз?
4. Блокировкалаш қурилмалари қандай вазифани бажаради?.
Do'stlaringiz bilan baham: |