3.Хавфсизликни таъминловчи техник воситалар
Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш асосан қуйидаги тадбирлар ёрдамида амалга оширилади:
а) техникаларни хавфсизлик талаблари асосида лойиҳалаш ва тайёр- лаш;
б) хавфдан ҳимояланишнинг муҳандис-техник воситаларидан фойдаланиш;
д) хавфсиз технологик жараёнларни татбиқ этиш;
е) ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича малакали ўқитиш;
ф) хавфсиз иш жойи ва иш шароитини ташкиллаштириш.
Юқорида таъкидланган тадбирлар амалда биргаликда қўлланилгандагинаижобий натижаларга тўлиқроқ эришилади. Ваҳоланки, ушбу тадбирларни ишлаб чиқиш, биринчи навбатда хавфнинг турини, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишни талаб этади Хавфнинг тури ва келиб чиқиш сабабларига боғлиқ ҳолда хавфли факторлардан ҳимояланиш усуллари икки хил: фаол ва пассив турларга бўлинади.
Фаол ҳимоя хавфли факторларни ҳосил бўлишини ёки унинг таъсир даражасини камайтиришга уўналтирилган бўлади.
Пассив ҳимоя хавфли факторларни инсонга таъсирини бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуидан иборат бўлиб, у ишни ташкил этиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, хавфсизликни таъминловчи техник воситалардан фойдаланиш уўллари орқали амалга оширилади.
Хавфсизликни таъминловчи техник воситалар жумласига тўсиқлар, сақлаш қурилмалари, блокировкалаш мосламалари, сигнализатсия, масофадан бошқариш жиҳозлари ва тормоз қурилмалари киради.
Тўсиқ қурилмалари. Тўсиқ қурилмалари ўзининг тузилиши жиҳатидан соддалиги ва ишончлилиги сабабли машина ва механизмларнинг хавфли зоналаридан ҳимоялашда кенг қўлланилади. Улар хавфли фактор билан инсон орасида ишончли тўсиқ ҳосил қилиб, ишчи ҳаракатининг тўғри ёки нотўғри бўлишига қарамасдан жароҳатланишдан сақлайди. Бундан ташқари тўсиқлар иш жараёнида қўққисдан отилиб кетган металл зарралари, детал қисмлари ва иш жиҳозларидан, иш жойини чангланиш ва газланишдан ҳам сақлайди.
Тўсиқлар конструктив тузилишига ва ишлатилиш функсиясига кўра доимий ёки вақтинчалик бўлиши мумкин.
Доимий тўсиқлар машина ёки механизмларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Масалан, узатмалар қутиси, тишлашиш муфтаси ва тормозқурилмаларининг корпуслари доимий тўсиқлар таркибига киради. Бундан ташқари, доимий тўсиқлар қўзғалувчан ва қўзғалмас кўринишда ҳам бўлади. Қўзғалмас тўсиқлар иш вақтида ишчини хавфли факторлардан ишончли ҳимояқилади, улар фақатгина машинани таъмирлаш ёки унга техник хизмат кўрсатиш вақтларидагина, яъни машина ишламаётган, хавф уўқ бўлган пайтлардагина ечиболиниши мумкин. Бундай тўсиқлар ўрнатилган машина ва механизмларда технологик жарауон боришини кузатиш мумкин эмаслиги асосиу камчилик ҳисобланади.
Қўзғалувчан тўсиқларни эса қўшимча жараёнлар-ни, жумладан, иш асбобларини алмаштириш, ишлов бериладиган буюмни ўлчаш, ростлаш ишларини бажаришда енгил ечиб олиш ёки бошқа томонга суриб қўйиш мумкин бўлади. Вақтинчалик тўсиқлар асосан ностатсионар ишларни бажаришда ишлатилади. Қўзғалувчан тўсиқларга кўчма тўсиқлар, пардалар ва экранларни мисол қилиш мумкин:
Бундай тўсиқларга электр пайвандчининг иш жойи тўсиқлари, қудуқлар, ўралар, чуқурликлар олдига ўрнатилган тўсиқлар мисол бўлиши мумкин. Тўсиқларнинг тузилиши ва материали ўрнатиладиган механизмнинг конструктив хусусиятлари ҳамда технологик жараён талабларига боғлиқ ҳолдатанланади. Улар қуйма ёки пайванд шаклда, ранжараёки тўр шаклида бўлиши мумкин. Технологик жараён боришини кузатиш талаб этилмайдиган хавфли зоналарга ўрнатилувчи тўсиқлар металлдан, пластмассадан ёкиёғочдан тайёрланади.
Агар технологик жараён талаби бўйича хавфли зонада бажариладиган ишни доимий кўз билан кузатиш талаб этилса, у ҳолда у ерга ўрнатиладиган тўсиқлар панжарасимон, тўрсимон шаклда ёки шаффоф материал-лардан (органик ойна, триплекс, плексиглас ва б.) тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |