3.Жиҳоз ва қурилмаларнинг зич ёпилганлиги.
Суюклик ва газларнинг хар хил курилмалар ва идишлар, трубопроводлар уланган кисмлари орқали сизиб чикмаслигини таъминлаш зич ёпилганлик деб аталади.
Зич ёпилганлик асоси қурилма ичидаги маҳсулот ташқи муҳитдан бутунлай ажратилган ҳолатда бўлади. Бундай ҳолат ҳар кандай газ ва суюклик билан ишлаганда зарурат ҳисобланади. Шунингдек бу ҳолат ҳавосиз муҳитда ҳам қўлланилади. Зич ёпилганлик асосида суюлтирилган газлар сақловчи идишлар, буғ ҳосил қилиш қозонлари, сиқилган ҳавони баъзи бир саноат мақсадларида фойдаланиш учун йиғувчи ҳажмлар (резервуар) ва бошқаларни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Зич ёпилган бундай идиш ва қурилмалардаги газ ва суюқликлар катта босим остида, юқори ҳароратда ёки жуда паст, хаттоки абсолют ҳароратга яқин ва ундан паст бўлган ҳароратга эга бўлиши мумкин. Шунингдек бу ҳолат қаттик ҳавосизлантирилган бўлади.
Бир мунча ҳолатларда зич ёпилганлик ҳолатининг бузулиб кетиши фақатгина техник нуқтаи назаридангина номақбул бўлмасдан балки хавфли вазиятлар вужудга келтириб, саноат корхонаси ускуналари ва у ерда ишлаётганлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатнинг вужудга келишига зич ёпилган идишда сақланаётган газ у ердан сизиб чиқиши натижасида, агар у ерда ацетилен гази сақланаётган бўлса, унда ажралиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб енгилгина учқундан алангаланиб кетиши ёки портлаши мумкин. Агар ёнаётган газ узоқ вақт сезилмаса, унда идишнинг қизиб кетиши натижасида ундаги ацетилен ўз-ўзидан ёниб кетиши ва бу портлашга олиб келиши мумкин.
Агар зич ёпилганлиги бузулиб 15 мм га якин тешик хосил бўлса, босими 20 МПа га тенг булган идишдан отилиб чикаётган оқим хосил қилган реактив куч 35 кН ни ташкил қилади ва бу куч 70 кг оғирликдаги балонга 5,9 м/с бошлангич тезланиш бериши мумкин. Бу тезланиш балонни бир неча метр масофага силжишига олиб келади.
Маълумки хамма суюклик ва газлар бир жойдан иккинчи жойга қувурлар оркали юборилади. ГОСТ 14202-69 га асосан қувурлар орқали юборилаётган моддаларга қараб турли ранглар билан ажратиб куйилади.
1. Сув - яшил.
2. Буғ – кизил.
3. Ҳаво – кўк.
4. Ёнадиган ва ёнмайдиган газлар – сарик.
5. Кислоталар – тўк сариқ.
6. Ишқорлар – бинафша ранг.
7. Ёнадиган ва ёнмайдиган суюкликлар – жигарранг.
8. Бошқа моддалар – кулранг.
Қувурлардаги хавфни аниқ кўрсатиш мақсадида уларга огоҳлантирувчи рангли халқалар тушурилади. Масалан, қизил рангдаги ҳалқа қувур орқали ёнғинга, портлашга хавфли енгил алангаланувчи модда, яшил рангдагиси – хавфсиз инерт модда, сариқ – заҳарли модда. Бундан ташқари сариқ ҳалқа бошқа турдаги хавф ҳолатларига ҳам қўйилиши мумкин: масалан кучли хавосизлантирилган, юқори босим, радиоактив моддалар ва бошқалар.
Назорат саволлари:
1.Қандай идишларни кучли босимда ишловчи идишлар дейилади?
2.Қандай жиҳозларни кучли босимда ишловчи жиҳозлар дейилади?
3.Юқори босимли идишларни бир-биридан қандай фарқланади?
4.Кислород баллони қайси рангда бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |