Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


-мавзу. МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ХАВФЛИ ЖОЙЛАРИ (ЗОНАЛАРИ)



Download 1,49 Mb.
bet69/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

43-мавзу. МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ХАВФЛИ ЖОЙЛАРИ (ЗОНАЛАРИ)
Режа:
1.Машина ва механизмларнинг хавфли жойлари ва улардан ҳимояланиш.
2. Ишлаб чиқариш ускуналарга умумий хавфсизлик талаблари. 
3.Технологик жараёнларни масофадан бошқариш
1.Машина ва механизмларнинг хавфли жойлари ва улардан ҳимояланиш.
Меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаларидан бири инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишини таъминлашдан иборат. Замонавий агросаноат ишлаб чиқариши мунтазам янги техникалар, микробиологик ва кимёвий моддалар етказиб беришни, чорва молларини катта комплексларга ва майда фермерлик хўжаликларига бирлаштиришни, иш жараёнларининг йириклашувини, деҳқончиликдаги ишларни бригада ва оилавий пудрат асосида бажаришни, айрим меҳнат турларини ҳамда востиаларини ўзгартириб боришни ўз ичига олади.
Меҳнат хавфсизлиги – меҳнат шароитининг шундай ҳолатики, унда ишловчиларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири истисно қилинган. Ишлаб чиқариш шароитида инсонга жароҳат йетказилиши бу физикавий ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш омиллари борлигини билдиради.
Физикавий хавфли ишлаб чиқариш омиллари – бу ҳаракатдаги машиналар, ускуналарнинг ҳаракатдаги элементларининг тўсилмаганлиги, қўзғалувчи буюм, материаллар, ускуна ва материаллари устки қисмининг юқори ёки паст ҳароратда бўлиши, электр тармоқларининг хавфли кучланиши, юқори босимдаги ҳаво ва газнинг портлагандаги энергияси ва бошқалар.
Кимёвий хавфли ишлаб чиқариш омиллари – одам организмига ўювчи, заҳарли ва қичитадиган моддаларнинг таъсир қилиши билан ифодаланади. Муайян хавфли ишлаб чиқариш омилларнинг келиб чиқиши технологик жараён, ускуна конструктсияси ва ишни ташкил қилинганлик даражасига боғлиқ бўлади.
Хавфли ишлаб чиқариш омилларининг келиб чиқиш хусусиятига қараб, кўриниб турган ва кўринмайдиганларга бўлиш мумкин. Кўриниб турган, хавфли, ташқи белгилари билан яққол ифодаланади: масалан, машинанинг ҳаракатланувчи қисмлари, аланга, кўтарилиб ва осилиб турган юк. Кўринмайдиган хавфли машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбобларда яширин нуқсонларнинг борлигига боғлиқдир. Яширин хавфни, шунингдек иш доирасининг тиқиштирилганлиги ва ивирсиганлиги, асбоб, мосламаларни ўз мақсадида фойдаланмаганлиги, узилган электр симлари, ходимларнинг нотўғри ва хато ҳаракатлари ва бошқалар туғдириши мумкин.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish