Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти



Download 1,49 Mb.
bet65/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Ҳимояловчи ўчириш турлари
Ҳимояловчи ўчириш усуллари қуйидаги турларда бўлади:
-сақлагичли.

-расм: Электрдан ҳимояловчи сақлагичлар: А)-110-220 В кучланишли электр токи учун; Б)-юқори кучланишли ва қувватли электр қурилмалари учун; В)-Юқори кучланишли, кўп фазали электр қурилмалари учун; Г)-кам қувват талаб қиладиган электр асбоблари учун(масалан, телевизор, кир ювиш машинаси, уйдаги совитгич кабилар учун.
Бундай сақлагичлар ток кучайиб кетганида қисқа туташувга қадар ҳимояловчида қўлланиладиган ўтказгич суюқланиб тармоқ ток занжирини узади.
-автоматик

-расм: Автоматик ишлайдиган ҳимояловчи ўчиргич: 1-автоматик сақлагич; 2-алмаштиргичли тугмача; 3-механик ҳайдовчи; 4-контактли тизим; 5-улагичлар; 6-токни созлагич винти(кучайтириш); электромагнитли ажратгич; 8-электр ёйни сўндирувчи камера.
Автоматик ҳимоя ўчиргичи ток меъри бузилиши билан ўзи автоматик равишда тармоқ ток занжирини узади.
-релели – бу ток ўзгариши билан контактлар орасида бўшлиқ ҳосил қилиб, ток занжирини тармоқдан узади.
-ярим ўтказгичли – бу ток бир томонлама ўтказиш хоссаси асосида иш жараёнида тизимдаги электр токи кучайиши ҳисобига реле контактларни узиши туркумида ишлайди.
-механик – бу турдаги ўчиргичлар ишчи томонидан бажариладиган включател ва рубильниклар туркумида бўлади.
Ҳимояловчи ўчиришнинг автоматик, релели, ярим ўтказгичли усулларида ўчирувчи қурилма ичидаги контакт берувчи қисм қизишидан кенгайиш ҳисобига тегиб турувчи контактлар орасини очиб, тармоқ билан бўлган ток занжири узилишига асосланган бўлади.
Механик усулдаги ҳимояловчи ўчириш қурилмасининг дастаси – диэлектрик материалдан қилинган бўлиб, 220 В дан токи киловольтли кучланишларга қараб 25 см дан токи 1,5-2 метргача узунликда бўлади. Ўчирувчи шахс ричагдан ушлаб ўчириши учун ўзи резина қўлқоп кийиб олиши талаб этилади.
Тегишли электрик томонидан ҳимояловчи ўчиргич қурилмалар текшириб турилиши кўзда тутилади. Бу билан биргаликда қисқа туташув ўлчагич ёрдамида кучланиш ўлчагичнинг максимал кўрсатиши, ҳимоя воситаларининг диэлектрик кўрсаткичлари, электр қурилманинг металл корпусидаги ток кабилар ҳам ўлчаш кўзда тутилади.

Қисқа туташув ўлчагичда амалга ошириладиган ишлардан:


-синалаётган кучланиш кўрсаткич ва трансфорсатор кучланиши орасидаги ўзаро боғланишни текшириш:

-расм: Кучланиш кўрсатгичи дастаги ва сими изолациясининг электр мустаҳкамлигини синаш принсипиал шакли: 1 — синалаётган кучланиш кўрсатгичи; 2 — синалаётган трансформатор; 3 — сувли ванна; 4 — электрод сим.

-расм: Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синаш принсипиал шакли: 1 — синов трансформатори; 2 — алмашлаб уловчи контактлар; 3 — шунтли қаршилик (15 — 20 кОм); 4 — газоразрядли лампа; 5 — дроссел; 6 — миллиамперметр; 7 — разрядловчи қурилма; 8 — сувли ванна; 9 – синалаётган резина қўлқоп.
Бир қутбли кучланиш кўрсатгичининг изолацияловчи корпуси бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқасигача узунлиги бўйича фолга билан ўралади. Фолга билан дастак бошидаги контакт орасида камида 10 мм очиқ жой қолдирилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликка уланиб, иккинчиси — ерга уланган сими — фолгага уланади.
Синовларни диэлектрик қўлқоп, этик ва калишни синаш учун мўлжалланган ускуна воситасида ўтказиш тавсия қилинади.
500 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган кучланиш кўрсатгичи учун синов кучланиши 1 кВ ни, 660 В гача бўлган электр ускуналарида — 2 кВ ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 минут.
Юқори кучланишли, масалан 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёминг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изолацияловчи қурилма ва мосламалар автоузгич тўлиқ ишлаган тақдирда ҳам Қоидаларнинг 3.2.6 бандига кўра Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларни бошлашдан аввал, олдиндан тозаланган ва қуритилган изолацияловчи қурилма ва мосламалар камида 24 соат давомида намлиги 70 фоиздан кўп бўлмаган, 20° С ± 5° С ҳароратда сақланиши лозим. Улардан фойдаланиш учун албатта ўз вақтида синовдан изоляция даражаси бўйича текширилади.
Назорат саволлари:
1.Ишлаб чиқариш шароитлари электр хавфсизлиги бўйича неча гуруҳга бўлинади?
2. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар қанча вақт давом этиши мумкин?
3. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш қайси шахс томонидан ким томонидан амалга оширилиши мумкин?
4. . Ишлашга ижозат берилганидан сўнг, бригада аъзолари томонидан хавфсизлик талабларини бажарилиши устидан назорат кимга юклатилади?
5.Ҳимояловчи автоматик ўчириш тизимининг вазифаси нималардан иборат?
6. Ҳимояловчи ўчириш ўз ҳимояловчи функцияларни бажариш учун қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?
7.Электр тармоғини рубильник орқали ўчиришда қандай эхтиёт чоралари кўрилади?
8. Ҳимояловчи автоматик ўчириш тизимининг ишлаш тарзи қандай?
.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish