3.Ҳимояловчи ўчириш воситаларининг аҳамияти ва унга қўйилган талаблар
Электр токи билан ишлайдиган ҳар қандай қурилма ва дастгоҳлар инсонга нисбатан электр хавфли ҳисобланади. Чунки электр токи инсонга шикастланиш келтириши ёки инсонни бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин. Шунинг учун датгоҳ ва қурилмалар электр хавфсиз бўлиши учун уларга инсоннинг иштирок этмаган ҳолатида электр токини тармоқдан узиб қўйишга мўлжалланган ҳимояловчи ўчиргчлардан фойдаланилади.
“Ўздавенергоназорат” агентлигининг 2001-йил 29-ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
“ТАСДИҚЛАНГАН” “Ўзбекенерго” Давлат аксиядорлик компанияси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан
“КЕЛИШИЛГАН” электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидаларининг 1.1.2-бандида – Қоидаларда ҳимоя воситаларининг таснифлари, уларга қўйиладиган талаблар баён қилинган, фойдаланиш усуллари ва синов меъёрлари бўйича кўрсатмалар келтирилган. Мазкур Қоидалар талабларига жавоб бермайдиган ҳимоя воситаларини ишлатиш ман қилинади – деб кўрсатилган. Шу қоидаларнинг 1.1.3 – бандида ҳимоя воситалари, уларни амалга татбиқ қилиш характерига қараб икки турга бўлинади: коллектив ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари (ГОСТ 12. 4. 011-75). Электр ускуналари конструксияларининг ҳимоя воситаси функсиясини бажарувчи (мунтазам тўсиқлар, стационар ерга улагич пичоқлар ва ҳоказолар) қисмлари ҳимоя воситалари тушунчасига кирмайди. 1.1.4 – бандида электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
изолацияловчи штангалар (оператив, ўлчов, ерга улагични ўрнатиш учун), изолацияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар (сақлагичлар билан ишлаш операциялари учун), кучланиш кўрсатгичи, фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичи ва ҳоказолар;
1000 В дан юқори кучланиш остида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ишлатиладиган изолацияловчи воситалар ва мосламалар, 1000 В гача кучланиш остидаги электр ускуналарида иш олиб бориш учун ишлатиладиган изолацияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари;
диэлектрик қўлқоплар, этиклар, калишлар, гиламчалар, изолацияловчи қопламалар ва изолацияловчи тагликлар;
шахсий экранловчи комплектлар;
кўчма ерга улагичлар;
тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар;
хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
Юқорида келтирилган электр ҳимоя воситаларидан ташқари, электр ускуналарида иш олиб борилганда ҳимоя кўзойнаги ва каскалар, противогазлар, қўлқоплар, монтёминг ҳимоя белбоғлари ва хавфсизлик арқонлари каби шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш мумкин –деб кўрсатилган.
3.1.35 - бандида 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари изолацияни юқори кучланишда синаш, схемани юқори кучланишда текшириш, ёниш кучланишини аниқлаш ва энг катта ишчи кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан ўтадиган токни ўлчашдан иборатдир. 3.1.36 – бандида икки қутбли кучланиш кўрсатгичи изолациясини текшириш учун изолацияланган қар икки корпус бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқага фолга билан ўралади ва корпусларни уловчи сим сувли ваннага, дастакка 5 — 10 мм қолгунча, тўла кўмилгунча туширилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликларга уланиб, иккинчиси ерга улангани эса, фолгага уланиб сувга туширилади – деб кўрсатилган. Бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, ишлатилаётган электр токининг умумий кучланиши, ток кучи кабилари дастгоҳ корпусига таъсир этиши ва у ишлаётган кишининг жароҳатланишига олиб келиши мумкинлиги назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |