Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш



Download 0,99 Mb.
bet12/19
Sana01.06.2022
Hajmi0,99 Mb.
#626843
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Амалий машғулот МСН 22.12.2020 (1)

Назорат саволлари:
1. ЎзРнинг " Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш" ҳақидаги қонунда нималар акс эттирилган ва у неча бобдан иборат?
2. Сертификациялашда қандай тушунчалар мавжуд ва уларга таъриф беринг?
3. Сертификациялаш қандай мақсадларда амалга оширилади?
4. Сертификациялаш қандай турларга бўлинади?
5. Мажбурий сертификатлаштириш лозим бўлган маҳсулотлар қандай ҳолларда сотилиши мумкин эмас?.
6. Синов лабараториялари нималарга эга бўлиши керак?


8-Амалий машғулот


Мавзу: Синов натижаларини қайта ишлаш, ноаниқлигини бахолаш ва расмийлаштириш
Ишдан мақсад: Синов ускунаси аттестациясининг ташкилий – методик асослари
Аттестацияни тайёрлаш ва ташкиллаштириш. Аттестацияни тайёрлаганда қуйидаги томонларга эътибор қаратиш керак: аттесцияни ўтказувчи ишчиларнинг тайёргарлиги, муттаносиб МҲ, ЎВ, СЖнинг ва ёрдамчи техник воситаларнинг тайёргарлиги.
Бу масалаларнинг таркибини қисқача кўриб чиқамиз. Тадқиқот ўтказувчи ходимлар аттестацияда муттаносиб билимларга эга бўлиши ва турли билимларга ва турли фаолиятларда тайёргарликка бўлиши керак. У билиши лозим бўлган нарсалар:

  • Маҳсулотнинг аниқ турига тегишли бўлган техник талабларини ва юртимиз ва халқаро стандартларида ва бошқа МҲда мавжуд бўлган синов методларини билиши зарур;

  • Метрологияни ва муттаносиб ўлчов турлари ва синовлари асосларини, ўлчов воситаларининг аттестациясини ва текширувларини, маҳсулотнинг муттаносиб тури бўйича синовлар ва ўлчовларнинг методикаларини аттестациялаш ва ишлаб чиқишни билиши зарур;

  • Муттаносиб синов ва ўлчов ускуналарга хизмат кўрсатишни ва ишлатишни билиши керак;

  • Синовлар ва ўлчовлари натижаларини математик тозалаш асосларини, нуқсонларни баҳолаш методларини билиши;

  • Синовлар натижаларини анлизини ўтказишни билиш ва камчиликларнинг сабабларини аниқлаш;

  • Синов натижаларига қараб ҳисобот тузишни ва аниқланган камчиликларни йўқотиш бўйича таклифлар тайёрлашни билиши керак;

  • Зарур вақтда керакли махсус ихтисослаштирилган ускунани ишлаб чиқишни билиши керак.

Синов ускунасини аттестациясига махсус ўқитишдан ўтиб ўрнатилган тартибда имтиҳондан ўтган ходимларга рухсат беришади.
Синов ускунасини аттестациясига киритилган ходимлар “ аттестациянинг дастурлари ва методикасини ” (ДМ ) ва бошқа МҲлар.
Норматив – техник ҳужжатларини тайёрлаш. Барча ҳужжатлар (стандартлар, бошқарувчи ҳужжатлар, шунингдек, синов ускунаси ҳужжатларининг ишлатиш ва техник бўлимлари) метрологик экспертизадан ўтиши керак.
МҲнинг метрологик экспертизаси остида ўлчовга муносиб бўладиган танлов асосидаги параметрларини техник хулосаларини баҳолаш ва анализ қилишни, аниқлик нормаларини ўрнатиш ва маҳсулотларни таъмирлаш, ишлатиш, синаш, тайёрлаш ва ишлаб чиқишни ўлчов жараёнларига методлари ва воситалари билан таъминлаб бериш.
Юртимизнинг синов ускуналарини бирламчи аттестация ўтказишдан олдин метрологик экспертизадан қуйидаги ҳужжатлар ўтиши керак:

  • Ишлаб чиқишга тасдиқланган техник топшириқ (намунадаги намуналар учун);

  • ГОСТ 2.601-48 бўйича хизмат дафтарчасини ҳисобга олган ҳолда ишлатиш ҳужжатлари;

  • Бирламчи аттестация дастури;

  • Даврий аттестацияси методикаси лойихаси.

Агар СЖ импорт бўлса, унда метрологик экспертизадан ишлатиш ҳужжатлари, бирламчи аттестация дастури, даврий аттестацияси методикаси лойихаси ўтади.
Аттестацияни ўтказишга техник воситаларни ва ўлчов воситаларини тайёрлаш кўпгина муаммоларга ечим топади. Бу ерга: синов қурилмаларини йиғиш, тайёрлаш ва созлаш; СЖни ёрдамчи воситалар билан тўлдириш ва олиш; ўлчов воситаларини ва мувофиқ ҳужжатларни буюртма қилиш ва олиш; бирламчи ўлчаш ўзгартирувчиларини жойлашиши жойларини ва миқдорини аниқлаш, ўлчаш воситаларини ўрнатиш, мустаҳкамлаш, тайёрлаш ва созлаш.
Ёрдамчи воситалар сонига қурилмалар, ускуналар ва мосламаларни киритиш мумкин, масалан, ўлчаш асбоблари учун қувватни стабиллаштириш манбалари, электр ташувчиларни қўшиш қурилмалари, синов маҳсулотларини маҳкамлаш ва белгиланган нуқталарда датчикларни жойлаштириш учун керакли мосламалар. Шунингдек, аттестацияни бажарилиш шартларини, контакт қурилмаларнинг ишлашини, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш тадбирларини текшириш муҳим.
Синов ускуналарини аттестацияга тайёрлашни ташкиллаштириш қуйидаги масалалар ечимини талаб этади:

  • Аттестацияни ўтказиш кимга юкланган;

  • СЖни аттестацияга ким тақдим қилмоқда;

  • Комиссия таркиби, унинг ваколатлари, ким тасдиқлайди.

Бирламчи аттестацияга СЖни тайёрлаш муаммолари қуйидагиларга тегишли бўлади:

  • Ускунанинг тажриба намуналари учун ишлаб чиқарувчи ташкилотга;

  • Серияли ускуна чиқарувчи тайёрловчи ташкилотга;

  • СЖни ишлатувчи ташилотга (импорт ускуналар ва махсус ишлатилиш ускуналари учун).

ГОСТ 24555-81 талабларига асосан СЖни аттестацияга тақдим қилиш ва унинг ўтказилиши ҳам СЖ турига, ҳам аттестация турига боўлиқ бўлади.


Шубҳасиз, СЖнинг ўтказилиш вақти аттестациянинг турига боғлиқ бўлади.
Ватанимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт синаладиган ускуналарни янгидан монтаж қилишнинг бирламчи аттестацияси вақтини аттестация ўтказадиган ташкилот томонидан тасдиқланади. Бу муддатлар, албатта, шу аттестациянинг таркиби билан аниқланади.
Даврий аттестация бирламчи аттестация вақтида белгиланган муддатда ёки даврийаттестация ўтказишнинг ишлаб чиқилган жадвал бўйича белгиланган муддатда ўтказилади. Жадвал шу ускунани ишлатадиган ташкилот раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Ишлаб чиқилган жадваллар метрологик хизматининг базавий ташкилоти билан ва зарур бўлганда Ўз.Рес. “Ўзстандарт” агентлиги ва буюртмачи вакили билан мувофиқ бўлиши керак.
Навбатдан ташқари аттестация муддати аттестация ўтказилиши шарт бўлган ҳолатлар томонидан аниқланади. Бу муддатлар синов ускунасининг мазкур туридан фойдаланувчи ташкилот раҳбарияти ёки агар навбатдан ташқари аттестация Ўз.Рес. “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари кўрсатмаси билан ўтказилаётган бўлса, Ўз.Рес. “Ўзстандарт” агентлиги органлари томонидан тасдиқланади.
СЖ аттестациясини ўтказиш учун аттестация турига боғлиқ бўлган комиссия тузилади. Ватанимиз СЖсининг бирламчи аттестацияси ўтказиш чоғида ГОСТ 15.001-73 да белгиланган вакиллардан ташқари комиссияга:

  • Буюртмачи вакиллари – махсулотларни синаш учун ишлатиладиган ускуна аттестацияси чоғида;

  • “Ўзстандарт” агентлиги ва метрологик хизматининг бош вазирлиги вакиллари – буюртмачи (асосий истеъмолчи).

Махсус ишлатиладиган ва импорт ишлатиладиган синов жиҳозларини бирламчи аттестацияси ўтказиш чоғида шу ускунани ишлатувчи ташкилот раҳбарияти томонидан тайинланган комиссия тузилади. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:

  • Синов бўлинмалари вакиллари;

  • Ташкилотнинг метрологик хизмати вакиллари;

  • Метрология хизмати бўйича вазирлик ташкилоти вакиллари.

Қатор ҳолларда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ва буюртмачилар вакиллари ҳам комиссия таркибига киритилади.
Агар синов ускуналари маҳсулотларни давлат синовларини ўтказиш учун ишлатиладиган бўлса, унда комиссия таркибига қуйидагилар киритилиши керак:

  • Ўз Рес. “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари;

  • Шу маҳсулотнинг давлат синови бўйича бош ташкилот вакиллари;

  • Буюртмачи вакиллари (асосий истеъмолчилар).


Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish