Мавзу: Синов жиҳози аттестациясининг турлари
Ишдан мақсад: Синов жиҳози аттестациясининг турлариинг бажарилишини ўрганиш
ГОСТ 24555-81 талабларига биноан синовдаги жиҳознинг барча турлари улар умумсаноат, тармоқли ва маҳсус қўллаш жиҳози ҳисобланишидан қатъий назар, мажбурий тартибда аттестациясининг 3 туридан бирига мос келиши шарт:
Дастлабки;
Даврий;
Навбатдан ташқари.
Дастлабки аттестацияга қайта тайёрланадиган жиҳозлар киради, уларга эса қуйидагилар киради:
СЖнинг ягона экземплярда тайёрланган тажрибали намуналари;
Модернлаштирилган СЖ;
Махсус қўлланиладиган СЖ;
Импортдаги СЖ.
Шунингдек халқ хўжалигида фойдаланиладиган ва ГОСТ 24555-81нинг киритилишигача аттестациядан ўтмаган жиҳозлар.
СЖнинг дастлабки аттестациясини аниқлаш мақсадида унинг ҳар томонлама текширишлари ўтказилиши шарт:
СЖнинг талаб қилинаётган аниқлик ва тў0рилик билан берилган диапазондаги синов талаблари ва режимларини берилган муддат ичида қўллаш ва қувватлаш имкониятлари;
Меъёрлаштирилган аниқ тавсифномаларнинг ҳақиқий моҳияти ва унинг меъёрлаштирилган ҳужжатлар билан муносиблиги;
Синовдаги режим параметрларининг ўлчов ва регистрацион ҳолатлари;
Фойдаланиш жараёнида текширишга мойил меъёрлаштирилган аниқ тавсифномаларнинг ҳисоби;
Кейинги аттестациялар ўтказишнинг услублари ва воситалари ҳамда уларнинг мавсумийлиги (даврийлиги);
Атроф-муҳит ҳавсизлиги ва ҳимоясини талабларини бажарилиши.
СЖнинг дастлабки аттестацияси унинг ҳаётий циклининг турли хил босқичларида ўтказилади: ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараёнида, лекин ўтган аттестацияда эмас.
СЖнинг даврий ва навбатдан ташқари аттестацияси унинг фойдаланиш жараёнида ўтказилади.
СЖнинг даврий аттестацияси қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
СЖда МХ талабларини меъёрлаштирилган аниқ тавсифномалар билан муносиблигини текшириш, агар СЖнинг параметрлари синалаётган обьектнинг ҳислатларига боғлиқ бўлмаса.
Агар СЖнинг параметрлари синалаётган обьектнинг ҳислатларига боғлиқ бўлса, НДда белгиланган шу маҳсулотлар учун танланган синов методлари ёрдамида ускунларни аниқ маҳсулотни синашга яроқлилигини аниқлаш.
СЖнинг навбатдан ташқари аттестацияси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
Транспортлаштириш ёки узоқ сақланишдан сўнг СЖни фойдаланишга киритиш;
СЖнинг таъмири, модернизацияси, фундаментининг тўлиқ ишлови, қўчиришдан сўнг агар қайд этилган операциялар МАХнинг ўзгаришига олиб келса;
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ёмонлашувида;
Синов бўлинмалари ва ташкилотларда текширишни амалга оширувчи ЎзРес. Ўзстандарт вакилларининг буйруғи билан;
Аттестациядан ўтмаган ва фойдаланишда бўлган мамлакатнинг ўзидаги ва импорт жиҳозларининг текширувида;
СЖни тузатиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатларининг йўқолиш ҳолатида.
Фойдаланилаётган СЖ аттестациясида нафақат СЖ техник ҳужжатларида белгиланган барча техник тавсифномаларни анифлаш мумкин балки, унинг нормал ва ҳавфсиз ишлаш ҳамда фойдаланишга доимий яроқлилигини таъминловчиларини ҳам аниқлаш мумкин.
Аттестациялар пайтида ўтказилган МАХ текширувлари текширилаётган ишлатиш параметрлари, талаблари ва интенсивлиги стабиллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак бўлган умуматтестацион тасдиқлаш имкониятини беради.
СЖда ишлатиладиган ўлчов воситаларини (ЎВ) текшириш муддати охирги аттестация муддати билан мос келмаса, қуйидаги икки вариантни тавсия этиш мумкин:
СЖ муддатини ўз ичига олган, янги муддатларга ЎВ ни алмашиш.
Ишлатилаётган ЎВни қайта текшириш.
СЖни белгиланган талабларда, аниқ тавсифномаларни мослигини аниқлаш мақсадида СЖнинг аттестацияси ўтказилиши амалиётида қуйидаги вариантларни иложи бор:
Do'stlaringiz bilan baham: |