Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


-мавзу. Эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

4-мавзу. Эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари
1. Эстетика – нафосатнинг моҳиятини ўрганувчи қадимий фан 
2. Эстетик тафаккурнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва тараққиёт 
босқичларини ўрганиш – эстетика тарихининг асосий мақсади
3. Қадимги юнон файласуфлари Суқрот ва Афлотуннинг эстетик 
қарашлари. Арастунинг эстетик таълимоти 
4. Ўрта асрлар мусулмон Шарқи эстетикаси 
5. Амир Темур ва темурийлар даври – Ўрта асрлар мусулмон Шарқи 
санъати тараққиётининг олтин даври сифатида 
6. Европа маърифатпарварлари эстетикаси. XVIII аср охири ва XIX 
аср бошларидаги олмон мумтоз эстетикаси
7. Энг янги давр эстетикаси 
Нафосат, гўзалликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни беқиёсдир. 
Эстетика фани талабаларда гўзалликдан баҳра ола билиш ва санъатни 
чуқур тушуниш кўникмасини шакллантиради. Донишмандлар оламни 
гўзаллик қутқаради дейдилар. Зеро, гўзаллик инсонни маънавий 
қашшоқликдан маърифатга, тафаккур оқсоқлигидан фикр эркинлиги, 
олий ҳақиқатга, энг асосийси, Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг 
гўзаллигидан ҳайратланишга ва Аллоҳга инсон қилиб яратгани учун 
чексиз шукроналар айтиб яшашга, ҳаёт гўзаллигини чин дилдан ҳис 
этишга даъват этади. ... Қушларнинг сайраши, баргларнинг шитирлаши, 
анҳорларнинг шарқираб оқиши, гулларнинг оҳиста тебраниши, 
камалакнинг турли рангларда товланиши, қуёшнинг заррин нурлари, 
ойнинг шуъласи, юлдузларнинг сирли жимирлаши – буларнинг барчаси 
нақадар нафосатли, гўзал ва жозибали, кишини ҳаяжонга солади, 
энтиктиради ва ҳаётга, яшашга, гўзалликдан баҳра олишга чорлайди. 
Зеро, гўзаллик – руҳ озуқасидир. 
Инсон маънавий оламини ақл, ихтиёр, ҳиссиёт ташкил этиб, ақлни 
мантиқ, ихтиёрни ахлоқшунослик, ҳиссиётни эстетика фани ўрганади. 
Эстетика ҳиссий идрок этиш назарияси бўлиб, уни «гўзаллик фалсафаси» 
ёки «санъат фалсафаси» деб аталади. «Эстетика» атамаси буюк олмон 
файласуфи Александр Баумгартен (1714—1762) томонидан илмий 
муомалага киритилган бўлса ҳам, унинг тамал тошлари қадимги Миср, 
Юнон ва Рим мутафаккирлари томонидан қўйилган. 
Эстетиканинг асосий тадқиқот объекти гўзаллик бўлиб, бугунги 
кунда инсон ўзини ўраб турган барча нарса-ҳодисаларнинг гўзал 
бўлишини, ҳар қадамда нафосатни ҳис этишни истайди. Масалан, 
инсоннинг кийими, тақиб юрган соати, машинаси, кўчаси, уйи, офиси, 
ишлаётган корхонаси, дастгоҳи, қаламдони, ёзаётган ручкаси, дам олиш 
масканлари – ҳамма ҳаммасидан нафис руҳ уфуриб туриши лозим. 
Санъат ҳам эстетиканинг объекти сифатида ўзига хос олам бўлиб,
ҳаётни акс эттирар экан, инсоннинг ўзини ўзига кўрсатувчи улкан кўзгу 
вазифасини ўтайди, инсонни гўзалликни севишга ўргатади, гўзалликни 
ардоқлашга даъват этади, инсон ахлоқини гўзаллаштиради.


30 
Инсоннинг хатти-ҳаракати ва ўй-нияти кўпинча ҳам ахлоқийликка, 
ҳам нафосатга алоқадор бўлиб, қадимги файласуфлар ахлоқийликни ички 
гўзаллик, нафосатни эса ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. Арасту 
фикрича, эзгулик фақат ҳаракатда, гўзаллик ҳаракатсиз ҳам намоён 
бўлаверади, яъни ахлоқийлик фақат инсоннинг хатти-ҳаракати орқали 
юзага келади, лекин у ҳаракатсиз экан, унинг яхшилигини ҳам, ёмонлигини 
ҳам билиб бўлмайди. Муаяйн хатти-ҳаракат содир қилинганидан 
кейингина уни баҳолаш мумкин.
Гўзаллик ўзини ҳаракатсиз ҳам намоён этаверади. Тарихий 
обидалар ҳеч қачон ҳаракат қилмайди, лекин гўзаллик сифатида мавжуд, 
ҳаракатсизлигидан 
унинг 
гўзаллигига 
путур 
етмайди. 
Дейлик, 
Самарқандга «саёҳат»га бордингиз. Агар эстетикадан бехабар 
бўлсангиз, Шоҳи Зинда ёки Гўри Амир мақбарасининг гумбазига, 
Регистон майдонидаги мадрасалар ёнида қад кўтарган минораларга, 
пештоқларидаги кўҳна арабий ёзувларга қизиқиб қарайсиз, мамнуният 
ҳосил қиласиз. Нафосат илмидан хабардор бўлсангиз, мадраса ва 
минораларнинг нафақат чиройи, балки гумбаз Аллоҳ гўзаллигининг рамзи, 
миноралар – Яратувчи қудратининг тимсоли, Аллоҳнинг ягоналиги, 
бирлиги, ғурур ва фахр рамзи, нақшлар – инсон қалбига Аллоҳ гўзаллигини 
сингдирувчи ва исломнинг мазмун-моҳияти, хотиржамлик, руҳий 
осойишталик, чексизликнинг ёрқин ифодаси, нақшдаги гулсафсар – 
осойишталик, умрбоқийлик, тўлқинсимон гул пояси – бойлик ва 
фаровонлик, навда ва япроқлар – навқиронлик, яшариш, оқ ранг – бахт, 
омад, тинчлик, яшил ранг – иймон, эътиқод, қизил ранг – шодлик, ёшлик 
рамзи, мадраса пештоқларидаги гўзал ёзув-оятлар Аллоҳ сифатларининг 
тимсоли эканини эслайсиз ва таассуротингиз кучаяди, мушоҳадага 
бериласиз ва бир зум мозий билан ҳамнафас бўласиз. Зеро, инсон 
гўзалликни шакл ва мазмун уйғунлигида эстетик идрок этиши лозим. 
Шунга кўра, гўзаллик ва нафосат ҳар қандай касб эгаси учун, у фермерми, 
инженерми, ўқитувчими, хизматчими, темир йўл ишчисими, лаборантми, 
раҳбарми, тижоратчи-тадбиркорми – барча учун аҳамиятлидир.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish