Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

3-мавзу. Шахс ахлоқий тарбияси
1. Ахлоқий тарбия инсонни шахс сифатида камолотга этказувчи 
узлуксиз жараён экани
2. Тадбиркор (иқтисодчи, менежер, маркетолог, молиячи, ҳисобчи) 
шахси ва унинг ахлоқий қиёфаси 
3. Замонавий ахлоқий тарбиянинг асосий воситалари ва йўллари
4. Шахс тарбиясида санъат ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни
Фуқароларнинг ахлоқий маданияти жамиятдаги ахлоқий юксаклик 
даражасини белгилайди. Ахлоқий маданият шахс ахлоқий тараққиётининг 
белгиси сифатида шахснинг ижтимоий ахлоқий тажрибаларни эгаллаши 
ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган муносабатларда 
фойдаланиши, ўз-ўзини такомиллаштириб боришини қамраб олади.
Ахлоқий маданият муомала одоби, этикет ва касбий одобни ташкил 
этади. Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири муомала 
одоби ҳисобланади. Инсоннинг ахлоқий-маънавий хислатлари энг аввало 
муомала маданиятида намоён бўлади. Муомала инсон учун эҳтиёж, 
зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Бу 
борада буюк инглиз ёзувчиси Даниэль Дефо қаламига мансуб машҳур 
«Робинзон Крузонинг саргузаштлари» асарини эслашнинг ўзи кифоя: 
Жумабойни топиб олган Робинзон қувончининг сабаби ҳам шунда. 
Муомала одоби бошқалар қадр-қиммати, иззатини жойига қўйиш, 
анъанавий меъёр талабларини бажаришни талаб этади. Сўзлаш ва тинглай 
билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатини ташкил 
этади. Шу боис муомала одоби ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, 
хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларда намоён бўлади. Ахлоқий 
комилликка эришиш муомала одобини эгаллашдан бошланади. 
Маълумки, инсоннинг юз ифодаси, қўл ҳаракатларида унинг тилига 
чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти, талаб-истаклари акс этган. 
Масалан, суҳбатдошининг сўзини охиригача эшитмай қўл силтаб кетиш 
шахснинг маданиятсизлигини англатади. Баъзан бир қараб қўйишнинг ўзи 
инсон руҳиятига сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкин. 
Этикет – кишиларнинг ўзаро муносабатига тегишли умумий тарзда 
қабул қилинган ва риоя қилиниши талаб этиладиган ахлоқий қоидалар 
бўлиб, муомала одобининг расмийлашган шаклидир. Этикет инсоннинг 
ташқи маданияти, ўзаро муносабатда ўзини тутиш қонун-қоидаларининг 
бажарилишини бошқаради. Муомала одобида инсон ўз муносабатларига 
ижодий ёндашади, бир ҳолатда бир неча муомала қилиш имкониятига эга 
бўлади, этикет эса муайян ҳолат учун фақат қоидалаштириб қўйилган 
хатти-ҳаракатни тақозо этади.
Этикет кенг қамровли тушунчадир. Этикет инсонни муайян тартиб, 
қоидага, қандай ички руҳий шароитда бўлмасин, босиқлик, мулойимлик 
ва сабр-тоқатга ўргатади. Этикет халқаро миқёсда қабул қилинган 
муомала қонун-қоидаларини ҳам ўз ичига олади. Масалан, сиёсий арбоб 
этикети, меҳмондорчилик этикети ва ҳоказо. Этикетга риоя қилишнинг 


23 
мумтоз 
намунасини 
1-Президентимиз 
И.Каримовга 
хорижий 
мамлакатлар элчилари ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида кўриш 
мумкин. Унда фақат бир хил ҳолат – халқаро миқёсда ўрнатилган қоида 
ҳукмрон. Уни 1-Президент ҳам, элчилар ҳам бузишга ҳаққи йўқ.
Ёки овқатланиш пайтида пичоқни ўнг қўлда ушлаш замонавий 
меҳмондорчилик этикетининг қатъий қоидаларидан бири саналади, уни 
бузиш атрофдагиларда ҳайрат ва истеҳзо уйғотади.
Этикетни одат тусига айлантирилган, такаллуфнинг майда-чуйда 
жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, 
кишини кўзини қувонтирадиган муомала одоби дейиш мумкин. Шу билан 
бирга этикет ахлоқий асосини йўқотган мажбурий мулозамат тарзида ҳам 
намоён бўлади: этикет қоидаларини бажараётган киши аслида ўз хоҳиш-

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish