бўлмаган киши «Шошмақом»ни қандай ҳазм қилиши мумкин?
«Оммавий маданият»нинг зарарли таъсири ҳақида тўхталмаслик
мумкин эмас. Лекин ўзбекларга ёт ва бегона бўлган маданиятни танқид
қилиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Фикримизча, бунинг учун
ёшларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, соф инсоний ғоялар илгари
сурилган асарлар яратиш, бошқача айтганда, «жаҳон майдонида юз
бераётган кескин ақл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга
қодир бўлишимиз керак».
Ахлоқий тарбиянинг воситалари ва йўллари обдон таҳлил этилмас
экан, эврилиш, талотўп ва бемазагарчиликлар давом этаверади. Муҳтарам
1-Президентимизнинг «фарзандларимиз биздан кўра кучли, қудратли ва
албатта бахтли бўлишлари керак» деган пурмаъно сўзларидан
англашиладики, санъат, маданият ҳамда матбуот том маънода маънавий
юксалишга хизмат қилиши ва ўзининг ижтимоий вазифасини тўла-тўкис
адо этиши лозим.
Ахлоқий тарбия шахс маънавий-руҳий камолотининг асосий
йўналиши ҳисобланади. Ахлоқий тарбия мураккаб узлуксиз жараён
бўлиб, «тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат,
ё фалокат масаласидир». Ахлоқий тарбиянинг асосий мақсади маънавий-
ахлоқий баркамол шахсни шакллантириш бўлиб, бу жараён ахлоқий
тамойил ва меъёрларни ҳар бир кишининг фаолияти, хатти-ҳаракатининг
мазмуни, турмуш тарзига айлантириш вазифаси орқали амалга
оширилади. Шу маънода ахлоқий тарбия шахс ахлоқий маданиятини
шакллантиришга қаратилган узлуксиз, тизимли жараёндир.
Ахлоқий тарбия қуйидаги тамойиллар орқали амалга оширилади:
а) намунавийлик;
б) ўз-ўзини тарбиялаш;
в) узлуксизлик.
Намунавийлик – тарбияланувчига ахлоқий меъёрларнинг конкрет
шахс фаолиятида қай даражада реаллашганлигини ибрат қилиб
кўрсатишдир. Зеро, тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак.
Намунавийлик тамойили оила ва мактабда одоб, хулқ кўникмаларини
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки фарзандлар табиатан
тақлидчи бўладилар ва бундай кўникмаларни биринчи галда ўз ота-
оналари, устозларидан оладилар. Шунинг учун ҳар бир ота-она, педагог
28
ёшларни фақат ўгит, насиҳат бериш билан эмас, балки намунавий хатти-
ҳаракат, ўрнак кўрсатиш орқали тарбиялашини тақозо этади.
Ўз-ўзини тарбиялаш ахлоқий тарбия жараёни фаолият сифатида
амал қилишнинг ўзига хос шакли ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш
шахснинг ўз-ўзини англаши, жамият эҳтиёжи, мақсади мезонидан туриб
ўз-ўзига баҳо бериши, инсонни ўз-ўзини назорат қилиши асосида
кечадиган фаолият бўлиб, ўзини шахс сифатида шакллантиришга имкон
яратади. Шахсда бундай қобилият мақсадга қаратилган тарбия жараёнида
шаклланади. Ўз-ўзини тарбиялаш ижобий сифатларни такомиллаштириш
ва салбий нуқсонларни тузатишга қаратилган онгли ва мунтазам
фаолиятдир. Лекин шахсда ўзининг салбий хислатларини идрок этиш,
англаш, тушуниш, иллатларни йўқ қилишга интилиш, яхши фазилатларни
ривожлантириш учун ҳаракат қилиш фаолияти ўз-ўзидан вужудга
келмайди. Бунинг учун тарбиячи ёшларни талабчанлик ва қунт билан ўз
устиларида ишлашга даъват этиши, уларнинг кимга ўхшаши ва кимдан
ибрат олишига кўмаклашиш зарур. Аммо бу иш буйруқ ёки кўрсатма
шаклида эмас, фикр-хоҳиш билдириш ёки маслаҳат тарзида амалга
оширилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Танқид ўз-ўзини тарбиялаш йўлидир. Бошқалардаги камчиликларни
танқид қилиш кифоя қилмайди. Ўзига нисбатан талабчан бўлмаслик, ўз
нуқсонларини тан олмаслик худбинлик ва ахлоқий тубанликка олиб
боради. Ўз-ўзини тарбиялаш йўлида ижобий натижага эришиш учун
ёшларда ўз хулқ-атворини тўғри баҳолаш қобилиятини ривожлантириш,
ўзи учун маъқул ахлоқий идеал танлаш истагини вужудга келтириш
лозим. Бу оқилона тарбия жараёни ва мураббийларнинг шахсий таъсири
орқали вужудга келади. Инсонда ўз-ўзини тарбиялаш хусусиятлари кичик
ёшда бошланиб, ёши улғайган сари такомиллашиб боради. Хусусан,
ўсмирлик даврида тақлидчанлик анча ривож топади. Ижобий шахслардан
ибрат олган ўсмир ўзидаги манманлик, икки юзламачилик, бағритошлик,
ичкиликбозлик, ҳаттоки ўғрилик каби ёмон сифатларни йўқотишга
уринади. Салбий шахсларга қўшилиб, уларнинг ножўя йўлларидан борган
ўсмир ўзидаги салбий хатти-ҳаракатни ижобий фараз қилиб, ҳар қандай
пасткашликни мардлик деб, ёлғон ва фирибгарликни фазилат деб
ўйлайди, кўзга кўринмайдиган камчилик охир-оқибат жиноят салтанати
сари етаклашини англамайди.
Ўз-ўзини тарбиялаш жараёни мураккаб бўлиб, ёшлар ҳаётий
тажриба ва ҳуқуқий билимдонлик етишмаслиги, шахсиятдаги ўжарлик,
ҳеч кимнинг маслаҳатига зор эмаслик, «ақлсиз донолик» туфайли қийин
ҳолатларга тушиб қоладилар. Бундай ҳолда ота-она, педагог, устозлар
беминнат ёрдам бериши лозим.
Узлуксизлик ахлоқий тарбиянинг муҳим тамойили бўлиб, оила-
ижтимоий муҳит-шахс муштараклиги ижобий натижалар беради. Оилада
яхши тарбия кўрган, жамиятда ўз ўрни, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган,
шахс сифатида ўзида барча эзгу ахлоқий фазилатларни мужассам этган
инсон чинакам бахтиёр инсондир.
29
Do'stlaringiz bilan baham: |