31
Сомир муҳрларида қанотли аждаҳо устида турган эркак ва аёл, етти
бошли аждаҳони ўлдираётган паҳлавон, хаёлий мавжудотлар – қуш-одам
ва одам-арслон устидан олиб борилаётган суд ва бошқа тасвирлар акс
этган. Сомир адабиётининг асосий қисмини оҳангга, шеърий усулларга
бой, баҳсга ўхшаш, диалог тарзида яратилган достонлар ташкил этади.
Уларда гўзаллик тушунчаси фойдалилик билан боғлиқ ҳолда тасаввур
этилган:
нимаики фойдали бўлса, ўша гўзалдир деб тан олинган.
Эстетик тафаккурнинг келиб чиқиши асотирларга (миф) бориб
тақалади. Асотирлардаги бадиий онг ўзи ҳақида, ўзининг мавжуд борлиқ
гўзаллиги билан боғлиқлиги ҳақида фикр юритишга интилади, яъни
асотир қадимги тарихда биринчи бор оламни бадиий борлиқ сифатида
тақдим этади. Сомир санъати ва адабиёти инсоният тарихидаги дастлабки
эстетик ғоя ва қарашлардан хабардор этади, баъзи адабий жанрларнинг
келиб чиқиши билан танишиш имконини беради.
Мисрдаги энг қадимги бадиий ижод ёдгорликлари – қўлда
ишланган, шакллари ва юзаси нотекис сопол идишлар V-IV минг
йилликларга бориб тақалади. Уларнинг баъзилари оддий ҳандасавий нақш
билан безатилган бўлса, баъзилари мураккаб сурат ва чизмалар билан
безалган.
Қадимги Миср санъати манфаатли гўзаллик асосида вужудга
келган, маъбудлар учун қурилган ибодатхоналар, маъбудлар ва ўлимидан
кейин маъбудга айланган фиръавн ҳайкаллари улардан шафқат, мўл
ҳосил, ризқ-рўз сўраш мақсадида бунёд этилган бўлса, халқ амалий
санъати буюмлари ҳаётни гўзаллаштириш учун хизмат қилган.
Қадимги Мисрда меъморлик юксак тараққиётга
(Миср эҳромлари)
эришган.
Масалан, Хуфу эҳроми ўзининг маҳобати билан ажралиб
турган. Унинг баландлиги 146,6 метр, тўрттала томони энининг
узунлиги (асоси) 233 метр. Эҳром деярли яхлит тош иншоот сифатида
шундай аниқ ҳисоб-китоблар билан қурилганки, бу қадимги Мисрда
математика фанининг юксак даражадаги ривожидан далолат беради.
Қадимги Миср ҳайкалтарошлик санъати ҳам бадиий ижоднинг
дурдонаси ҳисобланади. Бунинг ёрқин мисоли Сфинкс ҳайкалидир.
Қадимги Миср сўз санъати бадиий пухта ва қизиқарли сюжетга эга
бўлган
«Синухе қиссаси», «Ширинсухан деҳқон ҳақида эртак», «Кема
ҳалокатига учраган киши ҳақида эртак», «Нефертитининг каромати»,
«Ака-ука ҳақида эртак» каби қисса ва эртакларда акс этган.
Шарқ халқлари эстетик тафаккур тараққиёти тарихида қадимги
Эронзамин ва Туронзамин халқлари маданияти катта ўрин тутади.
Айритом, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Шаҳринав, Балх ҳудудида топилган
санъат намуналари бўлган ҳайкаллар, меъморий обида қолдиқлари,
шунингдек, Персополдаги Доро саройи, Чоштепа, Оқтепа, Варахша,
Афросиёб ёдгорликлари, деворий суратлар – буларнинг барчаси Эрон ва
Туронда санъатнинг қай даражада ривожланганини кўрсатади.
Академик Л.И.Ремпел қадимги Турон халқлари санъати ҳақида:
Do'stlaringiz bilan baham: