«юмшоқлик», «келиштириш» маъносида, «меъёр»ни етарлилик маъносида
қўллайди. Чжуан Цзу (мил. ав. IY-III аср) уйғунликнинг таъсир доирасини
кенгайтиради, уйғунлик нафақат ибтидони вужудга келтирувчи ҳодиса,
балки бутун космоснинг асоси, оламнинг бир бутун яхлитлигини ташкил
этган унсур ва қисмларнинг уйғунлашуви тарзида тушунтиради.
Чжуан Цзу фикрича, англаш бадиий шаклда рўй беради, яъни
коинот – ҳар бир парчаси алоҳида оҳанг чиқарувчи ва биргаликда ҳамроз
куйни ташкил этувчи мусиқа асбоби – най кабидир. Чжуан Цзу
гўзалликни табиатга уйғун ва мукаммал яхлитлик тарзидаги муносабат
билан боғлаган ҳолда, асл гўзаллик бўлиб туюлган ҳодисаларни
фарқлайди: «Осмон ва Ер буюк гўзалликка эга».
Конфуций (мил. ав. 551-479 й.) қўшиқ ва мусиқадаги эзгу фикрни
қадрлайди. Конфуций «гўзал» тушунчасини «эзгу» сўзининг синоними
тарзида қўллаган. Унинг фикрича, «энг гўзал ва эзгу мусиқа – мўътадил
мусиқадир». Конфуций ҳамма нарсада, хусусан, мусиқа ва қўшиқда ҳам
мўътадилликни ёқлайди.
Қадимги Юнон мумтоз нафосатшунослиги уч буюк сиймо Суқрот,
Афлотун ва Арастунинг эстетик қарашлари билан аҳамиятлидир.
Суқрот (мил. ав. 469-399 й.) жаҳон фалсафасида биринчи бўлиб
антропологик ёндошувга асос солган. Суқрот ахлоқшунослик ва
эстетиканинг, ахлоқ ва гўзалликнинг узвий алоқасини эътироф этган.
Унинг идеали маънан ва жисман гўзал инсондир. Суқрот инсонни
санъатнинг асосий обьекти сифатида олиб қараган, санъатнинг эстетик
ва ахлоқий меъзонлари масаласини ўртага ташлаган ҳамда улар орқали
ижодий жараённи очиб беришга уринган.
Суқрот фикрича, санъат тақлид орқали ҳаётни акс эттиришдир.
Лекин тақлид асло нусха кўчириш эмас. Санъаткор инсон, табиат,
воқеликни умумлаштириш орқали қайтадан жонлантириши, яъни ҳайкал
ҳам «қалб ҳолати», инсон руҳий-маънавий қиёфасини акс эттириши керак.
Афлотуннинг (мил. ав. 427-347 й.) нафосат борасидаги фикр-
мулоҳазалари асосан «Ион», «Федр», «Базм», Қонунлар», «Давлат» каби
асарларида ўз ифодасини топган. Афлотун ҳақиқий гўзаллик сифатида
Худони назарда тутган. Афлотуннинг фикрича, асл гўзаллик ҳис этилгувчи
нарсалар дунёсида бўлмайди, у ғоялар оламига, ҳақиқий борлиққа
тааллуқли. Унга ҳиссиётлар ёрдамида етиш мумкин эмас, фақат ақл
орқалигина уни англаш мумкин, у ўзгармас, замон ва макондан
ташқарида.
Афлотун санъаткорни ўзига хос нусха кўчирувчи тақлидчи сифатида
талқин этади, яъни санъаткор ҳис этиладиган нарсалар оламини акс
эттиради, бу олам ғоялар нусхасидир. Демак, санъат асари нусхадан
34
олинган нусха, тақлидга тақлид, соянинг сояси. Шу боис, инъикоснинг
инъикоси сифатида санъат биринчидан, билиш қуроли бўла олмайди,
аксинча, у алдамчи, рўё, асл оламнинг моҳиятига етиб бориш йўлидаги
тўсиқ. Иккинчидан, санъат ахлоққа нисбатан бетараф туради, ҳатто
ахлоқнинг бузилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Учинчидан,
томошабинни маънавий юксакликка эмас, балки руҳий касалликка олиб
келади. Чунки у ҳис этилувчи нарсалар оламини турли воситалар орқали
акс эттирар экан, кўп ҳолларда гўзалликка тааллуқли бўлмаган, хунуклик,
шармандалик ва беҳаёликни ҳам тасвирлайди. Шу сабабли идеал
давлатдан санъатнинг ўрин олиши шарт эмас. Лекин маъбудларга
алқовлар, мардлик, ватанпарварлик туйғуларини уйғотадиган қўшиқлар
бундан мустасно. Афлотун фикрича, санъатнинг асл манбаи билимда
эмас, илҳомдадир. Унинг наздида шоир «фақат илҳомланган ва жазавага
тушган пайтида, унда эс-ҳуши йўқолганида ижод қилади, токи эс-ҳуши
Do'stlaringiz bilan baham: |