Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

«Ўрта Осиёнинг ахмонийларгача бўлган ва ахмонийлар ҳукмронлик қилган 
даврдаги қадимий маданият ва санъат ўчоғи сифатидаги ўрни ва 


32 
аҳамияти аниқ. Бироқ Қадимги Ўрта Осиё маҳаллий маданиятининг энг 
юксалган пайти қадимги даврга тўғри келади. Эллинизм Ўрта Осиё 
санъатида янги даврни бошлаб берди... у санъаткорни пластик чизгилар 
ва шакллар мусаффолиги дунёсига етаклади. Эллинизм ана шу дунёга 
табиатдан олинган уйғунликни ато қилди, санъаткорга инсон танаси 
чиройини ифодалаш учун восита бахш этди, уни гўзалликни билиш 
мезонига айлантирди» деб эътироф этган.
Қадимги ҳинд нафосатшунослиги илк бора «Веда» (муқаддас 
билим), «Ригведа» (алқовлар ведаси)ларда акс этган. «Ригведа»да 1028
шарқий-алқовлар мавжуд. Ҳозирга қадар шарқийларни ҳинд диёрида 
мусиқа жўрлигида ижро этиш одат сақланиб қолган. «Ригведа»да нур 
нафосати алоҳида ўрин тутади. Шарқий-алқовлар муқаддас олов 
маъбуди Агнига бағишланган. Қадимий ёдгорликнинг биринчи алқови-
шарқийсида Агни «шоирона закий, ҳақиқий чарақлаган шараф соҳиби», 
«гўзал қиёфали», «чарақлаган» деб таърифланади ва гўзаллик ҳақидаги 
тасаввурлар нур билан боғлиқ тарзда намоён бўлади.
Қадимги ҳинд фалсафий-эстетик тафаккурида упанишада («устоз 
атрофида давра олиш», «яширин билим»)ларнинг аҳамияти беқиёс. 
Упанишадлар аслида «Брахман ҳақидаги таълимот» деган маънони 
англатади. Брахман сўзининг ўзи кўп маъноли бўлиб, упанишадлар 
Брахманни универсум, мавжудликнинг ягона ибтидоси, ўз-ўзига 
асосланган, оламдаги бор нарсага ва оламнинг ўзига таянч бўлувчи илоҳий 
улуғлик тарзида тушунтиради. Донишманд учун Брахман «интилиш 
объекти», маънавий идеал, ҳар қандай гўзалликдан гўзалроқ гўзалликдир. 
Олий ва пок Брахманга етишиш буюк қувонч, бахт-саодат, ҳушнудлик 
бағишлайди, инсонни порлаб турган ҳақиқатни кўришга ундайди. 
Брахманни билиш инсондаги «нур»ни бевосита мушоҳада этишдир. Бу энг 
гўзал, энг сирли ва энг илоҳий мушоҳададир. Упанишадаларда ҳақиқат нур 
– эзгулик ва олий гўзаллик рамзи тарзида талқин этилади. 
Қадимги Хитойда нафосатга доир дастлабки тасаввурлар, ғоя ва 
тушунчалар «Шу цзин» («Тарихлар китоби» мил. ав. XII аср), «Ши цзин 
(«Қўшиқлар китоби» мил. ав. XI-YI аср), «И цзи» («Ўзгаришлар китоби» 
мил. ав. YIII-YII аср) каби асотир-миф ва шеърий эпосларда учрайди. 
305 шеърий асарни ўз ичига олган халқ оғзаки ижоди маҳсули «Ши цзин» 
(«Қўшиқлар китоби») қадимги хитой халқлари тарихий, этнографик ва 
бошқа ёдгорликларини ёрқин акс эттирган. Унда санъат турларининг 
муштараклигини – сўз санъати, мусиқа санъати, рақс санъати руҳи, 
унсурларида кўриш мумкин. «Шеърият – сўзга айланган интилиш», қўшиқ 
уни товуш орқали ифодалайди, рақс образни ҳаракат орқали етказади. 
Ҳар уччала тур юракда илдиз отади, кейин уларга мусиқий асбоблар 
эргашади». 
Булар 
сўз 
санъати 
куй 
ва 
рақс 
талабларига 
бўйсундирилганини англатади. 
Қадимги Хитой нафосатшунослигида даочилик ва конфуцийчилик 
йўналиши алоҳида ажралиб туради. Даочилик йўналишининг муҳим 
белгиси фазо (космос) ва табиатнинг азалий ва абадий гўзаллиги жамият 


33 
ва инсон гўзаллиги даражаси эса ана шу борлиқ гўзаллигига қанчалик 
ўхшаш ва яқин эканлиги билан белгиланади. Конфуцийчилик хулқий 
гўзаллик муаммосини ўртага ташлайди, ахлоқий-эстетик идеал унинг энг 
муҳим белгиси саналади. 
Лао Цзи (мил. ав. VI-V аср) «уйғунлик»ни «тинчлик», «келишув», 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish